МҲХСШҚ 12 мувофиқ ҳисобга олинган молиявий активлар ёки номоддий активлар
Г22 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 12 даги ўтиш шартларини қўллаши мумкин.
Қарзлар бўйича харажатлар
Г23 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти БҲХС 23 нинг талабларини БҲХС 23 да 28 бандда рухсат этилган ўтиш санасидан бошлаб ёки ундан олдинроқ қўллашни танлаши мумкин. Ушбу истиснодан фойдаланадиган тадбиркорлик субъекти БҲХС 23 ни қўллашни бошлаган санасидан эътиборан, у:
(a) олдинги БҲУТларга мувофиқ қарзлар бўйича харажатнинг капитализация қилинган ва ўша санада активларнинг баланс қийматига киритилган қисмини қайта ҳисобламаслиги керак; ва
(б) қарзлар бўйича харажатларни, шу жумладан маълум талабларга жавоб берадиган қурилаётган активлар бўйича ўша санагача ёки ундан кейин амалга оширилган қарзлар бўйича харажатларни, ўша санада ёки ундан кейин БҲХС 23 га мувофиқ ҳисобга олиши керак.
Активларни харидорлардан ўтказиш
Г24 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 18 “Харидорлардан активларни ўтказиш” нинг 22 бандда белгиланган ўтиш қоидаларини қўллаши мумкин. Ушбу бандда, кучга кириш санаси сифатида 2009 йилнинг 1 июли ёки МҲХСларга ўтиш санасидан қайси бири кейинроқ келадиган бўлса, ўша сана тушунилиши керак. Бундан ташқари, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСларга ўтиш санасидан олдин келадиган ҳар қандай санани танлаб олиб, МҲХСШҚ 18 ушбу санада ёки ундан кейин харидорлардан активларни ўтказиш ҳолатларига нисбатан қўллаши мумкин.
Молиявий мажбуриятларни уларнинг ўрнига улушли инструментларни бериш орқали сўндириш
Г25 A МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 19 “Молиявий мажбуриятларни уларнинг ўрнига улушли инструментларни бериш орқали сўндириш” ни ўтиш қоидаларини қўллаши мумкин.
Кучли гиперинфляция
Г26 Тадбиркорлик субъектининг функционал валютаси олдин ёки ҳозирги пайтда гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси бўлса, у МҲХСларга ўтиш санасидан олдин ушбу валюта кучли гиперинфляция таъсири остида бўлганлигини аниқлаши керак. Бу МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъектларига ҳамда МҲХСларни олдин қўллаган тадбиркорлик субъектларига таалуқлидир.
Г27 Гиперинфляцияли иқтисодиётнинг валютаси кучли гиперинфляция таъсири остида бўлади, агар у қуйидаги хусусиятларнинг иккитасига ҳам эга бўлса:
(a) операциялари ва қолдиқлари ушбу валютада ифодаланган барча тадбиркорлик субъектлари нархларнинг умумий даражаси тўғрисидаги ишочли маълумотларига эга эмас.
(б) ушбу валютани нисбатан барқарор валютага айрибошлаш имконияти мавжуд эмас.
Г28 Тадбиркорлик субъектининг функционал валютаси кучли гиперинфляция таъсири остидан ушбу валюта нормаллашиши санасида чиқади. Бундай сана бўлиб функционал валюта Г27 бандда қайд этилган бир ёки иккита ҳам хусусиятга эга бўлмайдиган сана ёки тадбиркорлик субъектининг функционал валютаси кучли гиперинфляция таъсири остида бўлмаган валютага ўзгарган сана ҳисобланади.
Г29 Тадбиркорлик субъектининг МҲХСларга ўтиш санаси унинг функционал валютасининг нормаллашиши санасига ёки ундан сўнгги санага тўғри келганида, тадбиркорлик субъекти функционал валютаси наормаллашиши санасидан олдин эгалик қилган барча активларини ва мажбуриятларини МҲХСларга ўтиш санасидаги ҳаққоний қийматларида баҳолашни танлаши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ушбу ҳаққоний қийматларидан ушбу активларнинг ва мажбуриятларнинг шартли таннархи сифатида МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида фойдаланиши мумкин.
Г30 Функционал валютанинг нормаллашиши санаси 12 ойлик қиёсий даврдаги санага тўғри келганида, қиёсий давр 12 ойдан қисқароқ давр қилиб қабул қилиниши мумкин, ушбу қисқароқ давр учун молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами тақдим этилиши шарти бажарилганда (БҲХС 1 нинг 10 бандида талаб этилганидек).
Do'stlaringiz bilan baham: |