Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 1 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш


Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар



Download 297 Kb.
bet15/16
Sana17.04.2022
Hajmi297 Kb.
#559080
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
МХХС 1 Биринчи куллаш EN GVT 2013 IFRS 01 uzb

Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар
Г31 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХС 11 даги ўтиш қоидаларини қуйидаги истисноларни ҳисобга олган ҳолда қўллаши мумкин:
(a) МҲХС 11 даги ўтиш қоидаларини қўллаганда, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти ушбу қоидаларни МҲХСларга ўтиш санасида қўллаши мумкин.
(б) Мутаносиб жамлаш (консолидациялаш) усулидан улуш бўйича ҳисобга олиш усулига ўтганда, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти инвестициянинг МҲХСларга ўтиш санасида қадрсизланганлигини, инвестиция қадрсизланганлигини кўрсатадиган қандайдир белги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, БҲХС 36 га мувофиқ текшириши керак. Бунинг натижасида аниқланган ҳар қандай қадрсизланиш бўйича зарар МҲХСларга ўтиш санасида тақсимланмаган фойдага тузатиш сифатида тан олиниши керак.
Конни очиқ усулда қазиш босқичидаги тозалаш харажатлари
Г32 МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти МҲХСШҚ 20 “Конни очиқ усулда қазиш босқичидаги тозалаш харажатлари” нинг А1-А4 бандларда белгиланган ўтиш қоидаларини қўллаши мумкин. Ушбу бандларда қайд этилган кучга кириш санаси сифатида 2013 йилнинг 1 январи ёки МҲХСлар бўйича биринчи ҳисобот даврининг бошланиш санасидан қайси бири сўнгроқ келса, ўша сана тушунилиши керак.
Д-илова
МҲХСлар талабларидан қисқа муддатли истиснолар

Мазкур илова МҲХС нинг ажралмас қисмидир.
МҲХС 9 бўйича қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш талабидан истисно
Д1 Ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида (a) 2012 йилнинг 1 январидан олдин бошланадиган йиллик даврлар учун МҲХСларни қабул қиладиган ва (б) МҲХС 9 ни қўллайдиган тадбиркорлик субъекти камида бир йил учун қиёсий маълумотларни тақдим этиши лозим. Бироқ, ушбу қиёсий маълумотлар МҲХС 7 “Молиявий инструментлар: Маълумотларни очиб бериш” ёки МҲХС 9 мос келиши шарт эмас, агар МҲХС 7 томонидан очиб берилиши талаб этиладиган моддалар МҲХС 9 ни қўллаш доирасида бўлса. Бундай тадбиркорлик субъектлари учун, “МҲХСларга ўтиш санаси” фақатгина МҲХС 7 ва МҲХС 9 учун МҲХС бўйича биринчи ҳисобот даврининг бошланишини англатади.
Д2 МҲХС 7 ва МҲХС 9 га мос келмайдиган қиёсий маълумотларни тақдим қилишга қарор қилган тадбиркорлик субъекти МҲХСларга ўтиладиган биринчи йилда:
(a) МҲХС 9 нинг қўллаш доирасида бўлган моддалар бўйича қиёсий маълумотларга нисбатан МҲХС 9 нинг талаблари ўрнига ўзининг олдинги БҲУТларидаги тан олиш ва баҳолаш қоидаларини қўллаши керак.
(б) ушбу факт билан биргаликда бундай маълумотни тайёрлаш учун қўлланилган асосни очиб бериши керак.
(в) қиёсий даврнинг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (яъни олдинги БҲУТларга мувофиқ қиёсий маълумотларни қамраб олган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот) билан МҲХСлар бўйича биринчи ҳисобот даври (яъни МҲХС 7 ва МҲХС 9 га мос бўлган маълумотларни қамраб оладиган биринчи даври) бошидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ўртасидаги ҳар қандай тузатишни ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришдан келиб чиққан сифатида ҳисобга олиши керак ва БҲХС 8 нинг 28(a)–(д) ва (е)(i) бандда талаб этилган маълумотларни очиб бериши керак. 28(е)(i) банд фақатгина қиёсий даврнинг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган суммаларга нисбатан қўлланилади.
(г) агар МҲХСларнинг махсус талабларига риоя этиш тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига муайян операциялар, бошқа ҳодисалар ва шарт-шароитларнинг таъсирини фойдаланувчилар тушуниши учун етарли бўлмаганида, қўшимча маълумотларни тақдим этиш учун БҲХС 1 даги 17(в) бандни қўллаши лозим.

Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish