Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 1 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш



Download 297 Kb.
bet12/16
Sana17.04.2022
Hajmi297 Kb.
#559080
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
МХХС 1 Биринчи куллаш EN GVT 2013 IFRS 01 uzb

Мураккаб молиявий инструментлар
Г18 БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: Тақдим этиш” тадбиркорлик субъектидан унинг мураккаб молиявий инструментини алоҳида мажбурият ва капитал қисмларига энг бошида ажратишни талаб этади. Агар мажбурият бўлмиш таркибий қисми охиригача сўндирилиб бўлган бўлса, БҲХС 32 нинг ретроспектив қўлланишида ушбу инструментнинг капитал бўлмиш таркибий қисми иккита қисмга ажратилиши керак. Биринчи қисми тақсимланмаган фойда таркибига олиб борилади ва мажбурият бўлмиш таркибий қисм бўйича йиғилган фоизларни ифода этади. Бошқа қисми дастлабки капитал бўлмиш таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Бироқ, ушбу МҲХСга мувофиқ, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти мажбурият бўлмиш қисми МҲХСларга ўтиш санасида аллақачон сўндирилиб бўлган бўлса бундай мураккаб молиявий инструментни иккита қисмларга ажратиши шарт эмас.
Олдин тан олинган молиявий инструментларнинг белгиланиши
Г19 МҲХС 9 молиявий мажбуриятни (у маълум талабларга жавоб берганида) ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий мажбурият сифатида белгилашга рухсат этади. Бу талабдан қатъий назар, тадбиркорлик субъекти МҲХСларга ўтиш санасида ҳар қандай молиявий мажбуриятини ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий мажбурият сифатида белгилашига рухсат этилади, агар молиявий мажбурият ушбу санада МҲХС 9 нинг 4.2.2 бандда кўрсатилган мезонларга мос келса.
Г19A Тадбиркорлик субъекти молиявий активни ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий актив сифатида МҲХС 9 нинг 4.1.5 бандига мувофиқ МҲХСларга ўтиш санасида мавжуд бўлган фактлар ва шарт-шароитлар асосида белгилаши мумкин.
Г19Б Тадбиркорлик субъекти улушли инструментга инвестициясини ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинадиган улушли инструмент сифатида МҲХС 9 нинг 5.7.5 бандига мувофиқ МҲХСларга ўтиш санасида мавжуд бўлган фактлар ва шарт-шароитлар асосида белгилаши мумкин.
Г19В Агар тадбиркорлик субъекти томонидан БҲХС 39 нинг 58–65 ва ҚК84–ҚК93 бандлардаги эффектив фоиз усули ёки қадрсизланиш бўйича талабларнинг ретроспектив равишда (БҲХС 8 белгиланганидек) қўлланишининг амалий имкони бўлмаса, молиявий активнинг МҲХСларга ўтиш санасидаги ҳаққоний қиймати ушбу молиявий активнинг МҲХСларга ўтиш санасидаги янги амортизацияланган қиймати бўлиб ҳисобланиши керак.
Г19Г Тадбиркорлик субъекти МҲХС 9 да 5.7.7 банддаги ҳисобга олиш ёндашуви МҲХСларга ўтиш санасида мавжуд бўлган фактлар ва шарт-шароитлар асосида фойда ёки зарарда ҳисоб номувофиқлигига олиб келиши ёки келмаслигини аниқлаши керак.

Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish