Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Мажбурият таърифи 
4.26 
Мажбурият — бу ташкилотнинг олдинги ҳодисалар натижасида иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича 
мавжуд жавобгарликдир. 


Концептуал асос 
© МҲХС Фонди 
27 
4.27 
Мажбурият мавжуд бўлиши учун қуйидаги учта мезонларнинг барчаси бажарилиши лозим: 
(а) 
ташкилот жавобгарликка эга бўлса(4.28–4.35 бандларга қаранг); 
(б) 
мазкур жавобгарлик иқтисодий ресурсни ўтказишдан иборат бўлса(4.36–4.41 бандларга 
қаранг); ва 
(в) 
мазкур жавобгарлик олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган мавжуд жавобгарлик 
бўлса(4.42–4.47 бандларга қаранг). 
Жавобгарлик 
4.28 
Мажбурият учун биринчи мезон ташкилотда жавобгарликнинг мавжудлиги ҳисобланади. 
4.29 
Жавобгарлик ташкилот уни олдини олишга амалий имконияти бўлмаган бурч ёки масъулият 
ҳисобланади. Жавобгарлик ҳар доим бошқа томон (ёки томонлар) олдида юзага келади. Бошқа томон 
(ёки томонлар) бўлиб жисмоний шахс ёки ташкилот, жисмоний шахслар ёки ташкилотлар гуруҳи ёки 
умуман жамият бўлиши мумкин. Олдида жавобгарлик бўлган томонни (ёки томонларни) аниқ билиш 
шарт эмас. 
4.30 
Агар бир томонда иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарлиги мавжуд бўлса, натижада, бошқа 
томонда (томонларда) ушбу иқтисодий ресурсни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлади. Лекин, бир томон 
мажбуриятни тан олиши ва уни муайян суммада баҳолаши бўйича талаб бошқа томон (томонлар) 
активни тан олиши ёки уни худди шу суммада баҳолаши лозимлигини англатмайди. Масалан, агар 
бундай тан олиш мезонлари ёки баҳолаш талаблари нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, 
шуни рўйи-рост тақдим этадиган энг ўринли маълумотни танлашга қаратилган қарорлар натижаси 
бўлса, муайян стандартлар бир томоннинг мажбуриятига ва бошқа томоннинг (томонларнинг) 
тегишли активига қўлланадиган фарқли тан олиш мезонлари ёки баҳолаш талабларини ўз ичига 
олиши мумкин. 
4.31 
Кўп жавобгарликлар шартнома, қонунчилик талаблари ёки шунга ўхшаш талаблар манбалари 
мавжудлиги туфайли юзага келади ва олдида жавобгарликлар мавжуд бўлган томон (ёки томонлар) 
учун юридик жиҳатдан ҳимояланган ҳисобланади. Лекин, жавобгарликлар ташкилотнинг шаклланган 
амалиёти, эълон қилинган сиёсати ёки аниқ баёнотлари туфайли ҳам, агар ташкилотда бундай 
амалиётга, сиёсатга ёки баёнотларга номувофиқ ҳаракат қилишнинг амалий имконияти мавжуд 
бўлмаса, юзага келиши мумкин. Бундай вазиятларда юзага келадиган жавобгарлик, баъзан 
“конструктив жавобгарлик” деб аталади. 
4.32 
Айрим вазиятларда, ташкилотнинг иқтисодий ресурсни ўтказиш бурчи ёки масъулияти ташкилотнинг 
ўзи амалга ошириши мумкин бўлган келгусидаги муайян ҳаракатга боғлиқ. Бундай ҳаракатларга 
келгусидаги белгиланган санада тижорат фаолиятининг муайян турини амалга оширишни ёки муайян 
бозорда операцияларни амалга оширишни ёхуд шартномада назарда тутилган муайян опционлардан 
фойдаланишни киритиш мумкин. Бундай вазиятларда, агар ташкилотда бундай ҳаракатни бажаришни 
рад этишнинг амалий имконияти бўлмаса, ташкилот жавобгарликка эга ҳисобланади. 
4.33 
Ташкилотнинг молиявий ҳисоботини фаолият узлуксизлиги фарази асосида тайёрлаш тўғрисидаги 
хулоса, ташкилот фақат ташкилотни тугатиш ёки тижорат фаолиятини тўхтатиш натижасида рад 
этиш мумкин бўлган ресурсни ўтказишни рад этишнинг амалий имконияти мавжуд эмаслигини ҳам 
билдиради. 
4.34 
Ташкилотда иқтисодий ресурсни ўтказишни рад этишнинг амалий имконияти мавжудлигини 
баҳолашда ҳисобга олинадиган омиллар ташкилотнинг бурчи ёки масъулиятининг характерига 
боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, айрим ҳолларда, агар ташкилотнинг ресурсларни ўтказишни рад 
этиш мақсадида амалга ошириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракати бундай ўтказишга нисбатан 
анча аҳамиятли салбий иқтисодий оқибатларга олиб келса, ташкилот иқтисодий ресурсни ўтказишни 
рад этишнинг амалий имкониятига эга бўлмаслиги мумкин. Лекин, ресурсларни ўтказишни амалга 
ошириш нияти йўқлиги ёки ўтказиш юз бермаслигининг юқори эҳтимоли ташкилотда ресурсларни 
ўтказишни рад этишнинг амалий имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса учун етарли асос 
бўлмайди. 
4.35 
Айрим ҳолларда, жавобгарлик мавжудлиги ноаниқ бўлади. Масалан, агар бошқа томон гўё ташкилот 
томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун компенсация ундиришга интилса, мазкур 
ҳуқуқбузарлик рўй берганлиги, уни ташкилот содир этганлиги ёки қонунчилик қай тарзда 
қўлланишига нисбатан ноаниқлик мавжуд бўлиши мумкин. Жавобгарлик мавжудлигининг бундай 
ноаниқлиги ҳал қилинмагунга қадар, масалан, суд қарор билан, ташкилотда компенсация талаб 
қилувчи томон олдида жавобгарлик мавжудлиги ва оқибатда, мажбурият мавжудлиги ноаниқ бўлади. 
(Мавжудлигига ноаниқ бўлган мажбуриятларни тан олиш 5.14 бандда кўриб чиқилади). 


Концептуал асос 
28 
© МҲХС Фонди 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish