Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси


Олдинги ҳодисалар натижасидаги мавжуд жавобгарлик



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Олдинги ҳодисалар натижасидаги мавжуд жавобгарлик 
4.42 
Мажбурият учун учинчи мезон жавобгарлик олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган мавжуд 
жавобгарлик бўлишидан иборат. 
4.43 
Мавжуд жавобгарлик олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган ҳисобланади, фақат агар: 
(а) 
ташкилот иқтисодий нафларни олган ёки бошқа ҳаракатни амалга оширган бўлса; ва 
(б) 
оқибатда, ташкилот акс ҳолда ўтказиши лозим бўлмаган иқтисодий ресурсни ўтказса ёки 
ўтказишига тўғри келиши мумкин бўлса. 
4.44 
Олинган иқтисодий нафларга, масалан, товарлар ёки хизматларни киритиш мумкин. Бажарилган 
ҳаракат, масалан, тижорат фаолиятининг муайян турини амалга ошириш ёки муайян бозорда 
операцияларни амалга оширишни ўз ичига олиши мумкин. Агар иқтисодий нафларни олиш ёки 
ҳаракатларни бажариш муайян вақт мобайнида рўй берса, тегишли мавжуд жавобгарлик ушбу вақт 
давомида жамғарилиши мумкин. 
4.45 
Агар янги қонунчилик қабул қилинса, мавжуд жавобгарлик фақат ушбу қонунчилик уларга нисбатан 
қўлланадиган иқтисодий нафлар олиш ёки ҳаракатни амалга ошириш натижасида ташкилот акс ҳолда 
ўтказиши лозим бўлмаган иқтисодий ресурсни ўтказганда ёки ўтказишига тўғри келиши мумкин 
бўлганда юзага келади. Қонунчилик қабул қилинишининг ўзи ташкилотда мавжуд жавобгарликнинг 


Концептуал асос 
© МҲХС Фонди 
29 
юзага келиши учун етарли бўлмайди. 4.31-бандда кўрсатиб ўтилган турдаги ташкилотнинг шунга 
ўхшаш тарзда шаклланган амалиёти, эълон қилинган сиёсати ёки аниқ баёноти жавобгарликнинг 
фақат ушбу амалиёт, сиёсат ёки баёнот уларга нисбатан қўлланадиган иқтисодий нафлар олиш ёки 
ҳаракатни амалга ошириш натижасида ташкилот акс ҳолда ўтказиши лозим бўлмаган иқтисодий 
ресурсни ўтказиши ёки ўтказишига тўғри келиши мумкин бўлганда юзага келади. 
4.46 
Мавжуд жавобгарлик ҳатто иқтисодий ресурсларни ўтказиш тўғрисидаги талабга амал қилиш келгуси 
даврнинг муайян нуқтасигача имконсиз бўлса ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, пул 
маблағларини тўлаш бўйича шартномавий жавобгарлик ҳатто шартнома келгусидаги маълум 
санагача тўловни талаб қилмаса ҳам жорий вақтда мавжуд бўлиши мумкин. Шу каби, ташкилотнинг 
келгуси маълум санада ишни бажариш бўйича шартномавий жавобгарлиги, ҳатто контрагент 
ташкилотдан ушбу келгуси санагача ишни бажаришини талаб қила олмаса ҳам, жорий вақтда мавжуд 
бўлиши мумкин. 
4.47 
Агар ташкилот ҳали 4-43 банддаги мезонларни қаноатлантирмаса, яъни ташкилот акс ҳолда ўтказиши 
лозим бўлмаган иқтисодий ресурсни ташкилотдан ўтказишини талаб қилиши мумкин бўлган 
иқтисодий нафларни олмаган ёки ҳаракатни амалга оширмаган бўлса, ташкилот ҳали иқтисодий 
ресурсни ўтказиш бўйича мавжуд жавобгарликка эга ҳисобланмайди. Масалан, агар ташкилот 
ходимга унинг хизматлари эвазига иш ҳақи тўлашни назарда тутадиган шартнома тузган бўлса, 
мазкур ходим хизмат кўрсатмагунча ташкилот иш ҳақи тўлаш бўйича мавжуд жавобгарликка эга 
бўлмайди. Бунга қадар, шартнома ташкилотда келгуси иш ҳақини ходимнинг келгуси хизматига 
айирбошлаш бўйича жамланган ҳуқуқ ва жавобгарлигидан иборат ижро этиладиган шартнома 
ҳисобланади (4.56-4.58 бандларга қаранг). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish