“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. № 3, июнь, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
3
қўлланилса, хўжалик юритувчи субъектларда қуйидаги имкониятлар вужудга
келишини, алоҳида таъкидлаб ўтади
[3]
:
1. Маълумотларни топиш, олиш, сақлаш ва улар устида ишлаш.
2. Янгиликлардан хабардор бўлиш, янги билимларни эгаллаш ва малака
ошириш.
3. Мижозларни ва хамкорларни топиш.
4. Махсулотлар ва хизматларни сотиш имкониятларини қўлга киритиш.
5.Маркетинг ва бозор мониторингини амалга ошириш. Рақобатчиларни
иш фаолиятини назорат қилиш ва бошқалар.
Ушбу имкониятларга эга бўлиш
учун ахборот коммуникация
техналогияларидан унумли фойдаланиш зарур.
Ушбу масаланинг долзарблиги, яъни
корхона ва унинг хизматлари
хақидаги маълумотни интернет тармоғига жойлаштириш ва уни
оммавийлаштиришни йўлга қўйиш муҳимлигига Далатимиз Раҳбари ҳам
қайта-қайта эътибор қаратмоқда [1].
Масаланинг долзарб йўналишларида мавжуд бўлган
муаммоларни
илмий жиҳатдан ўрганиш борасида ҳам кўпчилик олим ҳамда тадқиқотчилар
изланишлар олиб бормоқда. Хусусан, Р.Дустмуратов, У.Тулаев, А.Пардаев,
У.Костаевларнинг илмий ишларида молиявий ҳисоботнинг назарий, услубий
ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган [4, 5].
И.Очилов суғурта ташкилотларида молиявий ҳисоботларни тузиш ва
тақдим этиш масалаларини тадқиқ этган [6].
М.Марпатов эса молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни халқаро
стандартларга мувофиқлаштириш масалаларини ёритган [7].
С.Тошназаров ўзининг илмий тадқиқотлари натижаларида қуйидаги
фикр-мулоҳазаларни алоҳида таъкидлаб ўтган: «Молиявий ҳисоботни
бошқарувнинг муҳим дастаги сифатида модернизациялаш деганда, молиявий
ҳисоботнинг
таркиби
ва
мазмунини
ахборот
фойдаланувчилари
манфаатларига мувофиқлаштириш, ахборотларга
ишлов бериш ва уларни
узатишга энг илғор усул ва услублар ҳамда такомиллашган ҳисобот
шакилларини жорий қилиш тушунилади… Бизнинг фикримизча, дунёдаги
молиявий ҳисоб ва молиявий ҳисобот жараёнининг илғор
тажрибасидан
келиб чиқиб, трансформацион ишчи баланс тузиш амалиётига ўтишимиз
керак”
[8, 9].
Фикримизча, юқорида қайд этилган олимларнинг ёндашувлари
республикамиздаги барча хўжалик юритувчи субъектларда молиявий
ҳисоботларни халқаро стандартлар (МҲХС) талаблари даражасида юритишга
хизмат қилади ва иқтисодиётга хорижий
инвестициялар олиб кириш
ҳажмининг ошишига олиб келади.
Айни пайтда респубикамизда инвестицион муҳитни яхшилаш мамлакат
иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири сифатида
эътироф этилаётганлиги мазкур мақола мавзусини танлашга сабаб бўлди. Бу
борадаги юзага келган камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда
уларни бартараф этиш учун хориж тажрибасини ўрганиш,
ахборот-