“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. № 3, июнь, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
6
Юқорида файд қилинган ана шу мақсад йўналишида ахборот тизимида
бажариладиган технологик жараён уч босқичдан иборат бўлади:
1-босқичда бирламчи ҳисоб, яъни бирламчи хужжатларни тузиш, улар
асосида тегишли ҳисоб регистрларида ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси
бўйича таҳлилий ҳисоб қайдномалари тузишишлари амалга оширилади;
2-босқичда бухгалтерия счётларининг ўзаро боғланишини тузишдан,
уларнинг
таҳлилий
ва
жамлама
ҳисобнинг
турли
регистрлари,
ҳисобварақларнинг тартиб рақамлари буйича қайд дафтари ордерларига
жойлаштириш амалга оширилади;
3-босқичда йиғма жамлама ҳисобни бош китобнинг ҳисобварақлар
бўйича ҳисобот қолдиқ қайдномалари ва молиявий ҳисобот шаклларини
тузиш амалга оширилади. Бу эса «счётларнинг ўзаро боғланиши (икки
ёқлама ёзув) - бош китоб, китоб-баланс» электрон дастурнинг асосий
модулидан фойдаланиш орқали таъминланади.
Ҳозирги глобаллашув ва миллий иқтисоднинг модернизацияси
шароитида молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар талаби даражасида
юритиш вазифаларини самарали тарзда бажариш кўп жиҳатдан унинг
дастурий таъминланишига боғлиқ бўлади. Эътироф этиш керакки, компютер
дастурлари бозорида фаолият йўналишлари ҳамда мулк шакли турли хил
бўлган хўжалик юритувчи субъектларга мўлжалланган турлари тақдим
этилган. Уларнинг орасида фойдаланиш учун энг кўп қабул қилинганлари -
«1С:Бухгалтерия», «Турбо-Бухгалтерия», «Фалио», «Парус», «Хакерс-
Дизайн» ва шу кабилардир.
Бухгалтерия ҳисобининг ахборот технологияларига асосланган
шаклининг
асосий
хусусиятлари
компьютер
дастурлари
асосида
автоматлаштирилган тартибда ҳисоб регистрларини тузиш имконияти
яратилганидир. Мазкур регистрларда ҳисоб маълумотларини хўжалик
юритувчи субъектни бошқариш, назорат ва бухгалтерия ҳисоботини
белгиланган тартибда тузиш учун зарур бўлган вақтда умумлаштириш,
гуруҳлаш мумкин бўлади.
Бу
шаклни
амалиётга
жорий
қилиш
бухгалтерия
ҳисоби
маълумотларини қайта ишлаш жараёнини янги босқичга кўтаради. У ҳисоб
маълумотларини автоматик тарзда олиш ва уни қайта ишлаш технологиясини
яратишнии ўз ичига олади.
Ўзбекистонда яратилган ана шундай дстурлардан бухгалтерларга
электрон мадад (БЭМ) ва 1uz дастурлари пакети ҳам хозир
мамлакатимиздаги барча хўжалик юритувчи субъектларда ҳисоб ва ҳисобот
ишларини ташкил қилишда қўллашга арзийдиган дастурдир. Чунки, у жуда
кўп афзалликларга эга ишончли дастурий таъминот бўлиб, Давлат солиқ
қўмитаси томонидан маъқулланган. Унда дастурнинг асосий объектлари,
бош менъю, маълумотномалар, хужжатлар, қолдиқларни киритиш, банк,
касса, узоқ муддатли активлар ва товар моддий захиралари ҳисобини
юритиш, ишлаб чиқариш, савдо, кўрсатиладиган хизматлар, кадрлар бўлими,
Do'stlaringiz bilan baham: |