Охирги иккита модда олдинги йиллар балансида қисқа муддатли мажбуриятлар сифатида 3-бўлимда кўрсатилган. Аслида эса бу маблағлар ўз маблағларига киритилиши керак.
Баланс пассивининг иккинчи бўлимида юридик ва жисмоний шахслардан олинган, вақти келганда қайтарилиши лозим бўлган барча маблағлр кўрсатилган.
Бу мажбуриятлар ўзоқ муддатли ва қисқа муддатли қарзлар, олинган кредитлар, шуннигдек, турли кредиторлик қарзлари бўлиши мумкин. Кўриниб турибдики бухгалтерия балансида муайян санага бўлган хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари акс эттирилган.
Л
МУАММО.
Корхоналар тщлов ыобилиятини яхшилаш
иквидлик корхонанинг ўз жорий активлари ҳисобига ўзининг киска муддатли (жорий ) мажбуриятларини бажаришга лаёқатлилигини кўрсатади.Баланс активи “ реализация қилинадиган “, яҳни молк-мулкни ҳар қандай вақтда накд пулга айлантирса бўлади. Баланс активининг моддалари йўқ бўлиб кетмайди, балки бир шаклдан бошқа бир шаклга утади. Баланс пассивининг моддалари “тўланадиган”, яҳни улар карздорликнинг тўланиши натижасида” йўқ бўлиб кетиш” кобилиятига эга. Мана шундай “ликвидлик” пассивда реализация қилинадиган активлар билан акс эттириладиган мажбуриятларни тўлашни тавсифлайди.
Баланс ликвидлигини аниқлашнинг долзарблиги банкротлик окибатида корхоналарни тугатиш муаммоси кундаланг турадиган бозор шароитларида алоҳида аҳамият касб этади. Баланснинг ликвидлик даражасини аниқлаш учун активнинг маҳлум муддатга реализация қилинадиган қисмини пассивнинг шу муддатга тўланиши лозим бўлган қисмига таққосланади. Агар актив моддалари реализацияси мажбуриятларни тўлашга кифоя қиладиган сўммани берса, бу маҳнода баланс ликвид, яҳни корхона тўловга лаёкатли, акс ҳолда эса у тўловга лаёкатсиз ҳисобланади.
Бундан ташқари, ликвидлик корхонанинг кредитга лаёкатлилигини ҳам тавсифлаши мумкин. Илгари олинган кредитлар бўйича ҳисоб - китобларни ўз вақтида тартибли амалга оширадиган, зарур бўлганда турли манбалардан пул маблагларини сафарбар этишга кодир бўлган корхона кредитга лаёкатли карздор ҳисобланади.
Молиявий бошқариш махорати ҳисобракамларда (счетларда ) маблагларни минимал сўммада саклаган ҳолда колган қисмини тез реализация қилинадиган активларда сақлашда намоён бўлади. Ҳисоб -китоб ҳисобракамида пул маблаглари микдори канчалик сезиларли бўлса, тўловлар ва мажбуриятларга кифоя қиладиган маблаглар билан ҳисоб-китоб қилиш эхтимоли шунчалик юқори бўлади. Аммо пул маблаглари захиралар ва ҳаражатларда, яҳни муомалада бўлса, уларни накд пулга айлантириш мумкин. Тўловга лаёкатсизлик тасодифий, муваккат, ўзок муддатли, сурункали бўлиши мумкин. Бунинг сабаблари молиявий ресурслар билан етарлича таҳминланмаганлик; маҳсулот реализацияси режасининг бажарилмаганлиги; айланма маблаглар таркибининг оқилона эмаслиги; тўловларнинг ўз вақтида келиб тушмаслиги; катта микдордаги муддати ўтган карзлар ва бошқаларда бўлиши мумкин.
Баланснинг тўлов қобилияти (ликвидлик) корхона мажбуриятларини унинг пул шаклига айланиш муддати мажбуриятларни қоплаш муддатига мувофиқ келувчи айланма активлари билан қоплаш даражаси сифатида белгиланади.
Баланс тўлов қобилиятини таҳлиллаш тўлов қобилиятининг даражасига кўра гуруҳлаштирилган ва тўлов қобилияти камайиб бориш тартибида жойлаштирилган актив бўйича қиёслашдан иборатдир. Бунда копланиш муддатларига гуруҳлаштирилган ва муддатлар ортиб боришига кўра жойлаштирилган пассив бўйича мажбуриятлар бўлади.
Тўлов қобилияти даражасига, яoни пул маблағларига айланиш тезлигига боғлиқ ҳолда корхона активларини шартли равишда 4 гуруҳга ажратиш мумкин.