Молиявий ҳисобот ва молиявий коэффициентлар таҳлили молиявий ҳисобот ва молиявий


САРМОЯ ТУЗИЛМАСИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ



Download 195,5 Kb.
bet2/10
Sana28.06.2022
Hajmi195,5 Kb.
#715891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Слайд учун

САРМОЯ ТУЗИЛМАСИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Сармоя тузилмасининг кўрсаткичлари компанияга узоқ муддатга маблағлар сарфлаган кредиторлар ва инвесторлар манфаатларининг ҳимояланганлик даражасини тавсифлайди. Улар корхонанинг узоқ муддатли қарзни уза олиш қобилиятини акс эттиради. Бу фақат баланс маълумотлари бўйича хисоблаб чиқиладиган кўрсаткичларнинг иккинчи гурухидир.
4-чизмада энг муҳим учта асосий кўрсаткич келтирилган.
Гап ўз моҳиятага кўра ўзининг ва қарзга олган сармоясининг аҳволи ҳоқида бормокда. Мулкчилик коэффициенти компания сармояси тузилмасида ўзининг сармоясининг ҳиссасини ва, бинобарин. корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларининг ўзаро нисбатани тавсифлайди. Ғарб амалиётида бундай коэффициентини иложи борича юқори даражада тугаб турган маъқул, деб ҳисобланади, чунки шундай бўлганида у маблағларнинг кредиторлар афзал деб биладиган барқарор молиявий тузилмасини акс этгиради. У қарзга олинган сармоя ҳиссасининг унча баланд эмаслигида ва ўз маблағлари билан таъминланган маблағларнинг анча юқори даражада эканлигида ифодаланади. Бу ишчанлик фаоллигининг камайиши даврларида катга зарар кўришлардан ҳимоя ва кредитлар олиш учун кафолат ҳисобланади.
Кўрсаткичнинг юқори ёки паст даражаси нимани англатади? Буни аниқлашда молиявий боглиқлик (МБ) коэффициентига асосланамиз. Бундай коэффициенг молиявий бозорлар талабларига кўра бирдан ошмаслиги керак. Ўз сармояси ва қарзга олинган сармоя тахминан бир-бирига мувофиқ келадиган даражада бўлиши керак. Молиявий бозорлар андозаларига кўра, компания сармоясининг тузилмасида узоқ муддатли қарз маблағларининг манбалари канчалик катта салмоқни згалласа, унга қандайдир молиявйй ссудалар. қарзлар ажратиш шунчалик таваккалчилик деб қаралади яъни потенциал кредиторларнинг камайиши кузатилади.
Гарчи ўтиш иқтисодиёти шароитида бундай қараш ҳали амал қилмаётган бўлса-да, барибир ҳозирданоқ уни ҳисобга олиб борган маъқул, чунки жуда тез вақт ичида бундай талаблар бизнинг корхоналаримизга ҳам тааллуқли бўлиб қолади.
Молиявий боғлиқлик коэффициенти (МБ) фирманинг ташқи қарзларга боғлиқлигини тавсифлайди. Кўрсаткич канча юқори бўлса компаниянинг қарзлари ҳам шунча кўп бўлади ва корхонанинг синишига олиб келиши мумкин бўлган вазият шунчалик қалтис ҳолатда бўлади. Коэффициетнинг юқори даражаси шунингдек корхонада пул маблағларининг тақчиллиги вужудга келишининг потенциал хавфини акс эттиради. Бизнинг , мисолимизда қарзга олинган сармоя ўз сармоясига нисбатан 1,36 баравар юқори эди (191850:140150). 1992 йидда эса 1,85 баравар юқори бўлган (215750:116350).
Бундай кўрсаткични талқин этгиш кўп омилларга боғлиқ. Жумладан, бундай коэффициентнинг бошқа тармоқлардаги ўртача даражаси; компаниянинг маблағ билан таъминлашнинг қўшимча қарз манбаларидан фойдаланиш имконияти компания хўжалик фаолиятининг барқарорлиги каби омилларга. Ташқи қарзларга юксак даражадаги боғлиқлик маҳсулотларни сотиш суръатларининг пасайиши шароитида корхонанинг аҳволини жиддий ёмонлаштириб қўйиши мумкин, чунки қарзга олинган сармоя учун фоизларнл тўлаш харажатлари доимий тусга эга бўлади; фирма зса бошка барча шарт-шароитлар тенг бўлгани ҳолда ҳам бундай харажатларни маҳсулотларни сотиш ҳажмининг камайишига мутаносиб равишда камайтира олмайди.
Бундан ташқари, юқори боғлиқ коэффициенти фирманинг ўртача бозор ставкаси бўйича янги кредитларни олишини қийинлаштириб қўйиши мумкин. Молиявий богликлик ко-эффициенти корхонанинг маблағ билан таъминлаш манбаларини танлашга доир масалани ҳал этишида ҳам гоят муҳим аҳамиятга эга.
Ўз сармояси активларнинг ўртача йиллик қийматига нисбатан 60 фоизлик даражани ташкил этадиган нисбат бошқа барча шарт-шароитлар бир хил бўлгани ҳолда инвесторлар ва кредиторлар назарида лозим даражадаги барқарор молиявий аҳволни таъминлайдиган мўътадил мулкчилик коэффициенти (МК) хисобланади. I '
Маблағ билан таъминлаш манбаларида қарзга олинган сармоя ҳиссасини акс эттирадиган қарзга олинган сармоя коэффициентини ҳам хисоблаб чиқиш мумкин. Бундай коэффициент мулкчилих коэффициентига нисбатан тескари кўрсаткич ҳисобланади.
Бизнинг мисолимизда мулкчилик коэффициенти 1993 йилда 42 фоизни (140150:332000), 1992 йилда - 35 фоизни (116350:332100) ташкил этди.
Кредиторларнинг ҳимояланувчанлиги ёки фоизларнинг қопланиши кўрсаткичи (КҲК) кредиторларнинг улар такдим зтган кредити учун фоизларнинг тўланмаслигидан ҳнмоялагашш дара-жасини тавспфлайди. У солиқлар тўлангуннгача бўлган соф фойданинг хисобот даври давомида тўланиши лозим бўлган қарзларга доир фоизларга нисбатан неча баравар кўп бўлганини акс эттиради. Бу кўрсаткич, шунингдек фоизларни тўлаш учун фойдаланиладиган фойданинг пасайтирилиши мумкин бўлган даражасини хам акс эттиради.
Тахлил этилаётган корхона учун 1993 йилда фоизларни тўлаш бўйича харажатлар 5400 минг сўмни ташкил этди (45000хЮ:100)+(10000х9:100), бинобарин фоизларни қоплаш ко-эффициенти 3,32 дан иборат (17955:5400). 1992 йилда ҳам фоизларни қоплаш бўйича харажатлар 5400 минг сўмни ташкил этди. Демак, коэффициент 2,65 баравардан иборат бўлиш (14310:5400). Кредиторларнинг ҳимояланувчанлиги коэффициентининг (КҲК) пасайиши улар ишончининг камайишига ва шунга мувофиқ равишдда улар берадиган кредетларни камайишига олиб келиши мумкин. ;



Download 195,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish