Молиявий ҳисобот ва молиявий коэффициентлар таҳлили молиявий ҳисобот ва молиявий



Download 195,5 Kb.
bet5/10
Sana28.06.2022
Hajmi195,5 Kb.
#715891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Слайд учун

Жорий баланслар корхона қонунчилик билан белгиланган муддатда мавжуд бўлган вақт мобайнида вақти-вақти билан тўзиб турилади.
Тугатиш баланслари корхона тугатилганда тузилади.
Бўлиш баланслари йирик корхона бир неча майда корхоналарга бўлиниш вақтига ёки шу корхонанинг бир ёки бир неча таркибий бўлинмасини бошқа корхонага бериш вақтига тузилади.
Бирлаштириш баланси бир неча корхоналар бир корхонага бирлашганда тузилади.
Ахборот хажми бўйича баланслар бир марталик ва йиғма балансга бўлинади. Бир марталик баланс фақат битта корхона бўйича жорий ҳисоб асосида тузилади.
Йиғма баланс бир марталик баланслар асосида тузилади ва бирлашмалар (вазирликлар, фирмлар, акциядорлик жамиятлар ва х.к.) нинг хўжалик маблағларини акс эттиради.
Мулкчилик шаклларига кўра давлат, котезкор, ўз, аралаш ва қўшма корхоналар, шунингдек, жамоат ташқилотлари баланслари фарқланади.
Акс эттириш обҳектига кўра баланслар мустақил ва алоҳида балансга ажратилади. Мустақил балансни юридик шахс бўлган корхоналар тўзади. Алоҳида балансни корхонанинг таркибий бўлинмалари (филиаллар, цехлар, корхонанинг автотранспорт ва турар жой - коммунал хўжаликлари ва шу кабилар) тўзади.
Бухгалтерия балансига қуйиладиган асосий талаблар унинг тўғрилиги, реаллиги, яхлитлиги, изчиллиги ва тушунарлилигидир.
Баланснинг тўғрилиги балансни тузишда асосланилган хужжатларнинг тўлалиги ва сифати билан таoминланади. Агар ҳисобот даврида хўжалик фаолиятининг барча фактлари ўз вақтида хужжатли расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган бўлса, унда баланс корхона ишининг ҳақиқий якунини акс эттирмайди. Бухгалтерия балансининг ҳар бир моддаси хужжатлар, бухгалтерия ҳисоб ракамларидаги ёзувлар, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва инвентарлаш билан тасдиқланган бўлиши керак. Бухгалтерия баланси маҳлумотларини касддан бўзиш - ниқоблаш дейилади. Балансни ниқоблаш коида бўзишларни яшириш мақсадида ёки корхона фаолиятининг айрим томонларини бурттирибкўрсатиш мақсадида атайин ва балансни тузиш бўйича айрим коидалардан бехабарлик окибатида билмасдан қилинган бўлиши мумкин.
Баланснинг реаллиги моддалар баҳосининг обеҳктив вокеликка мувофиқ келишини англатади. Баланснинг “тўғрилиги” ва “реаллиги” тушунчаларини бир -бирига аралаштирмаслик керак. Баланс тўғри, аммо нореал бўлиши мумкин, яҳни баланс маҳлумотлари хужжатлар асосида тузилган бўлади ва ҳақиқий мавжуд маблагларни кўрсатади, аммо унинг айрим моддалари реал ҳолатни, масалан асосий воситалар - маҳнавий эскирганлиги, дебиторлик карзини талаб қилиб олиб бўлмаслиги ва шу кабиларни кўрсатмайди.
Балансни бирлиги балансни ягона ҳисобга олиш ва баҳолаш принциплари бўйича тузилишини, яҳни корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида ва тармоқларида бухгалтерия ҳисоби ҳисоб ракамлари (счёт) нинг ягона номенклатураси, ҳисоб ракамларнинг бир хилдаги мазмуни, уларнинг корреспонденцияси ва шу кабилар қулланилишини англатади.
Ўзбекистонда баланслар бирлигига эришилган, чунки Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги 1997 йил 15 январда тасдиқланган бухгалтерия балансининг ягона шакли қабўл қилинган, ҳисоб ракамларнинг ягона режаси қулланилади.
Баланснинг давомийлиги ҳар бир кейинги баланс олдинги балансдан келиб чиқиши лозимлигида ифодаланади. Масалан, олдинги йил якуний баланси( йил охирига бўлган маҳлумотлар) ҳисобот йили (йил бошига бўлган маҳлумотлар ) бошлангич баланси бўлиши керак, чунки ҳисобот йили олдинги йилнинг давоми ҳисобланади.
Баланснинг аниқлиги -унинг балансни тўзувчилар ва уни укийдиган ҳамда таҳлил қиладиганлар тушуниши учун кулайлигидир. Балансни аниқ ва тушунарли қилиш учун моддалар реквизитлари ва номлари икки тилда (ўзбек ва рус тилида) баён қилинган, унинг шакли анча соддалаштирилган.
Бухгалтерия баланси икки қисм: актив ва пассивдан иборат бўлади.
Активда корхона сармоясининг таркиби ва жойлаштирилиши, пассивда - активларни ташқил этиш манбалари, яҳни ўз сармояси ва мажбуриятлар, бошқа корхона ёки жисмоний шахсларнинг вақтинча жалб қилинган маблаглари кўрсатилади.
Баланс активида маблағлар қуйидаги бўлимлар бўйича тақсимланди:
1-бўлим. Ўзоқ муддатли активлар;
2-бўлим. Айланма активлар.
Баланс пассивида маблағлар манбалари қуйидаги бўлимлар бўйича гуруҳланган :
1-бўлим. Ўз маблағлари манбалари;
2-бўлим. Мажбуриятлар.
Баланс активининг 1-бўлими “Ўзоқ муддатли активлар”да ўзоқ фойдаланиладиган тусдаги активлар (моддий - ашёвий воситалар, кимматли когозлар, ўзоқ муддатли инвестициялар) акс эттирилади. Балансда улар қуйидаги моддалар бўйича гуруҳланган :
Асосий воситалар - ўзоқ вақт мобайнида ўзгармас шаклда ишлайдиган қиймати 15 минимал окладдан юқори бўлган, ўз қийматини қисмлаб йўқотадиган моддий-ашёвий бойликлар. Балансда улар дастлабки, эскириш ва қолдиқ қиймат бўйича кўрсатилади.
Номоддий активлар - ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан бинолар, иншотлар, товар захиралари, ихтиролар, “ноу-хау” ва бошқалардан фойдаланишга доир мулкий ҳуқуқлар.
Сармоя қўйилмалари - хўжалик ёки пудрат усулида амалга оширилаётган тугалланмаган қурилиш қиймати, шунингдек асосий подани ташқил этиш, геология қидирув ишларига сарфлар ва корхоналарга бўнак кўринишида мана шу мақсадда берилган бўнаклар ва маблағлар сўммаси.
Ўзоқ муддатли инвестициялар - корхонанинг бошқа корхоналар устав фондига бир йилдан ортиқ муддатга қуйилган омонатлари. Бундан ташқари, бу бўлимда сотиб олинган акциялар бошқа корхоналарга берилган қарзлар алоҳида моддалар билан кўрсатилади.
Баланс активининг иккинча бўлими “Айланма активлар” деб аталади., бу айланма маблағларнинг 3 гуруҳга ажратиш мумкин бўлган барча сўммасидир.
1. Товар моддий захиралари - ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайер маҳсулот, қайта сотиладиган товарлар;
2. келгуси давр ҳаражатлари;
2.Пул маблағлари - кассадаги, валюта маблағлари, қисқа муддатли қўйилмалар, қайта сотиб олинган ўз акциялари;
3.Дебиторлар - ҳаридорлар ва бюртмачилар билан ҳисоб-китоблар, бўнак тўловлари, ходимлар билан ҳисоб-китоблар, шўoба корхоналар билан ҳисоб-китоблар, уюшган корхоналар билан ҳисоб-китоблар, таoсисчилар ва бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоблар.
Баланс пассиви ҳам икки бўлимдан иборат бўлади:

  1. Ўз маблағлари манбалари;

  2. Мажбуриятлар;

Баланс пассивининг биринчи бўлимида ўз маблағлари акс эттирилиб, улар қуйидаги моддалар бўйича гуруҳланган:

Download 195,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish