Молиявий ҳисобот ва молиявий коэффициентлар таҳлили молиявий ҳисобот ва молиявий


ИШЧАНЛИК ФАОЛЛИГИ ВА РЕНТАБЕЛЛИЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ



Download 195,5 Kb.
bet3/10
Sana28.06.2022
Hajmi195,5 Kb.
#715891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Слайд учун

ИШЧАНЛИК ФАОЛЛИГИ ВА РЕНТАБЕЛЛИЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ишчанлик фаоллиги ва рентабеллилик кўрсаткичлари ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини тавсифлайди ва "баланс (1-жадвал) ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-жадвал) маълумотлари бўйича хисоблаб чиқиладл.
Ақтивларнинг - айланувчанлиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, моддий-ишлаб чиқариш захираларининг ҳар хил кўрсаткичлари (5-чизма) ишчанлик фаоллигининг асосий кўрсаткичларига киради. .
Айланувчанлик кўрсаткичлари компаниянинг молиявий аҳволини баҳолаш учун катга аҳамиятга эга, чунки маблағларнинг оборот тезлиги, яъни уларнинг пул шаклига айланиш тезлиги корхонанинг тўлов қобилиятига бевосита таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, бошқа шарт-шароитлар бир хил бўлгани ҳолда маблағларнинг айланиши тезлиги ошиши фирманинг ишлаб чиқариш-техника қудратининг ошганлигини ифодалайди.
Кўрсаткичларнинг биринчи гуруҳи - сармоянинг умумий айланувчанлиги коэффициентлари бўлиб, улар корхонанинг хўжалик фаоллиги хакида анча умумлашган тасаввур беради.
Савдо-сотиқлар суммасининг маблағлар (активлар)нинг бутун жамига нисбати ресурсларни жалб килиш манбаларидан қатьи назар, фирманинг барча мавжуд ресурслардан фойдаланиши самарадорлигини тавсифлайди. Яъни у бир йилда (ёки бошқа хисобот даврида) ишлаб чиқариш ва муомаланинг маҳсулотни сотишдан олинган тушум сифатидаги тегишли самарани берадиган тўлиқ цикли неча марта амалга оширилганлигини ёки актив-ларнинг ҳар бир пулдаги бирлиги сотилган маҳсулотнинг қанча пулдаги бирлигини келтирганлигини кўрсатади. Бундай кўрсаткич ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини акс эттириб, тармоққа қараб ўзгариб туради: технологик жараён қанчалик узоқ давом этса, активларнинг айланувчанлига шунчалик кам бўлади. I
Бизнинг мисолимизда активларнинг айланувчанлиги 1993 йидда 59,6 фоизни (197900:332000), 1992 йилда- 66,5 фоизни (220800:332100) ташкил этди. Кўрсаткич фаолият ҳажмининг умумий қисқариши ҳолатида рўй берган айланувчанликнинг ёмонлашганлигини акс эттиради: маҳсулотни сотишдан олинган тушум 22900 минг сўмга камайган (220800-197900).
Корхонанинг ишчанлик фаоллиги хақида янада аниқ хулосалар чиқариш учун айланувчанликнинг алоҳида кўрсаткичларини кўриб чиқиш зарур, уларга дебиторлик қарзи, кредиторлик қарзи, моддий-ишлаб чиқариш захираларининг айланувчанлиги кўрсаткичлари. шунингдек операцион циклнинг қанча давом этишлиги киради.
Дебиторлик қарзининг айланувчанлиги кўрсаткичи (ДА) дебиторлик қарзининг (ёки фақат харидорлар ҳисоб варағининг) хисобот даври давомида ўртача неча марта пул маблагларига айланганлигини акс этгаради. Ушбу коэффициентларидан тахлид этиш учун ўртача тармоқ коэффициентларидан бошқа таққослаш базасининг йўқлигига қарамасдан бу кўрсаткични кредиторлик қарзининг айланувчанлиги коэффициент билан таққослаш фойдалидир. Бундай ёндашув корхона бошқа компаниялардан фойдаланадиган тижоратчилик асосидаги кредит олиш шартларини корхонанинг ўзи бошқа корхоналарга тақдим этадиган кредит бериш шартлари билан солишгириб кўришга имкон беради. Кредиторлик қарзининг айланувчанлиги кўрсаткичи (КА компанияга унга тақдим этилган ҳисоб варақларни тўлаши учун қанча оборот (айланма)нинг талаб қилинишини акс эттиради.
Таҳлил этилаётган корхона учун харидорлар счётларининг айланувчанлиги (ДА) 1993 йилда 1,12 бараварни (197900:177000) ёки 325,9 кунни (365:1,12), 1992 йилда - 1,16. бараварни (220800:190000) ёки 314,7 кунни (365:1,16) ташкил этган яьни ёмонлашган. Сотилган маҳсулотнинг таннархи 1993 йидда 137645 минг сўмдан, тўланадиган ҳисоб варақлар қиймати - 68000 минг сўмдан иборат бўлган. Демак кредиторлик қарзининг айланувчанлиги (КА) 2,02 бараварни ёки 180,7 куннии (365:2,02), 1992 йилда - тегишли равишда 2,05 бараварни ёки 178,0 кунни ташкил этган, яьни ДА сингари КА кўрсаткичлари ҳам ёмонлашган.
Лекин бунда биз сўров йўли билан шуни аниқладикки, компанияга тақдим этилган кредит бериш шартлари компаниянинг ўзи ўз харидорларига тақдим этадиган шартларга нисбатан анча (қарийб икки баравар) ёмон. Бу ҳолга жиддий эътибор бериш керак, чунки бундай нисбат, масалан, компаниянинг маҳсулотлари сотилиши қийин бўлгани учун у ўз маҳсулотини ҳар қандай шартлар асосида ҳам сотишга мажбур бўлиши натижасида келиб чиқиши ҳам мумкин.
Моддий-ишлаб чиқариш захираларининг сарфланиши ва улар сотилиши тезлигини акс эттирадиган ана шундай захираларнинг айланувчанлиги кўрсаткичи (МА) ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Умуман олганда, захираларнинг айланувчанлиги кўрсаткичи қанчалик юқори бўлса, оборотли маблагларнинг ушбу энг кам ликвидли моддасида шунчалик камроқ маблағ боғлиқ бўлади, алалхусус, оборотли маблағлар янада юқорироқ ликвидли тузилмага эга бўлади ва бошқа шарт-шароитлар бир хил бўлгани ҳолда корхонанинг молиявий аҳволи янада барқарорроқ бўлади. Компаниянинг кредиторлик қарзи юксак даражада бўлганида бундай айланувчанликни ошириш ва моддий-ишлаб чикариш захираларини камайтириш. айникса долзарб вазифа ҳисобланади. Бундай ҳолда кредиторларнинг тазйиқи, айниқса коньюнктура ноқулай бўлган вазиятларда, ушбу захира-лар билан бирон-бир талбирни амалга оширишга улгурмасдан сезиларли бўлиб қолиш мумкиш.
Моддий-ишлаб чиқариш захираларининг айланувчанлигн кўрсаткичи (МА). шунингдек кунларда ҳам ифодаланиши мумкин. Бундай ҳолда у моддий-шшшб чиқариш захираларини сарфлаш ва сотиш учун неча кун талаб қилинишини қўрсатади. Таҳлил этилаётган корхонада захираларнинг айланувчанлиги 1993 йилда 1,62 бараварни (137645:85000) ёки 225 кунни. 1992 йилда -1.84 бараварни ёки 198 кунни - 365:(147320:80000) ташкил этган, яьни бу кўрсаткич ёмонлашган.
Ниҳоят, операцион циклнинг давомийлиги (ОЦ) корхона маҳсулотини ишлаб чиқариш, сотиш ва тўлаш учун ўртача неча кун талаб қилинишиги кўрсатади. Бошқача айтганда. пул маблағлари қандай давр мобайнида моддий-ишлаб чиқариш захираларига боғлиқ бўлади. Тадкик этилаётган корхонада 1993 йилда бу кўрсаткич 550,9 кунни ташкил эттан. Бу нисбатан олганда узоқ давом этган операцион циклдир. Лекин бу кўрсаткични таҳлил этишда ишлаб чикариш циклининг давомийлиги, маҳсулотнинг товарлар бозоридаги урни, яьни рақобатга бардошлилиги ва эхтиёжга эгалигидан келиб чиқиш лозим.
Кўриб чиқилган кўрсаткичлардан ташқари моддий нооборот активлар, ўз сармоясининг айланувчанлиги кўрсаткичлари ва иигш кучидан фойдаланиш самарадорлигини тавсифлайдиган айрим кўрсаткичлар ҳам ҳисоблаб чиқилиши мумкии.
Моддий нооборот активларнинг айланувчанлиги кўрсаткичи сотилган маҳсулот ҳажмини моддий нооборот актавларнинг ўртача йиллик қийматига бўлишдан олинган сон сифатида ҳисоблаб чиқилади. Бундай кўрсаткич, шунингдек фонд самарадорлиги кўрсаткичи деб ҳам аталади. Фонд самарадорлиги коэффициентинг оширилишига сотилган маҳсулот ҳажмини кўпайтиришдан ташқари моддий ноайланма акгивлар салмогининг нисбатан паст бўлиши ва уларнинг техникавий даражаси бирмунча юқори бўлиши эвазига ҳам эришиш мумкин. Шубҳа-сиз, бундай коэффициент миқдори тармоқнинг ва унинг сармоялар сиғимининт ўзига хос хусусиятларига қараб жиддий ўзгариб туради. Бироқ бу ўриндаги умумий қонуниятлар шундайки, ҳисобот давридаги харажатлар қанчалик кам бўлса, коэффициент шунча юқори бўлади. Паст коэффициент савдо-сотиқ хажмининг етарли эмаслиги, активларнинг бундай турларига жуда кўп даражадаги маблаглар сарфланганлигидан далолат беради. Умуман олганда, бундай коэффициент корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг ва унинг молиявий менежменти қанчалик самарали ташкил қилинганлигини тавсифлайди.
Ўз сармоясгакнг айланувчанлиги кўрсаткичи сотилган маҳсулот хажмини ўз сармоясининг йиллик ўртача қийматига бўлишдан олинган алохида микдор сифатида ҳисоблаб чиқилади. Бу кўрсаткич фаолиятнинг турли жиҳатларига тавсифлайди: тижорат нуқтаи назаридан у савдо-сотиқлар ҳажмининг кўпайиши ёки камайишига акс этгиради; молиявий нуқтаи назардан - сарфланган сармоянинг оборот тезлигини; иктисодий нуқтаи назардан - акциядор таваккал қиладиган пул маблағларининг фаоллигини акс эттиради. Агар коэффициент жуда юқори бўлса (бу савдо-сотиқлар хажмининг сарфланпш сармояга нисбатан анча ортиқлигини англатади), унда бу кредит ресурсларининг оширилишини ва ишда компаниянинг мулқдорларига нисбатан кредиторлар кўпроқ иштирок этадиган чегарага етиб қолиши мумкинлигини келтириб чиқаради. Бундай ҳолда мажбуриятларнинг ўз сармоясига нисбати ошади, шунингдек кредиторларнинг таваккал қилиши ҳам ортади ва компания даромадларларнинг камайиши ёки нархлар пасайишининг умумий тенденцияси билан боғлиқ жаддий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Коэффициентнинг пастлиги ўз маблағлари бир қисмининг бекор турганлигини англатади. Бундай ҳолда коэффициент ўз маблағларини бошқа, мазкур шарт-шароитларга кўпроқ мос келадиган даромадлар манбаига сарфлаш зарурлигини кўрсатада.
Айрим ҳолларда, агар ҳисоботга изоҳларда тегишли маълумот акс эттирилган бўлса, корхонанинг ишчанлик фаоллигини таҳлил этиш доирасини меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари билан кенгайтириш мумкин. Масалан, Японияда молиявий билдиргичларда бир ходимга нисбатан сотилган маҳсулот ҳажми, бир ходимни тутиб туриш учун харажатлар, бир ходимга нисбатан активлар суммаси, бир ходимга нисбатан ускуналарнинг йиллик ўртача қиймати ва шу сингари кўрсаткичлар акс эттирилади. Бироқ, умуман олганда, бундай кўрсаткичлар молиявий қарорлар қабул қилиш учун асосга қараганда кўпроқ компаниянинг ишлаб чиқариш - хўжалик фаолиятини тахлил этиш кўрсаткичлари ҳисобланади.

Download 195,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish