Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

«Мақсадли тушумлар – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг турли 
мақсадли тадбирлар, ишлар ва хизматлар учун молиялаштириш 
манбалари етарли бўлмаган зарурат ҳолларда бюджетдан, ўзга юридик ва 
жисмоний шахслардан беғараз молиявий ёрдам сифатида олган пул 
маблағлари, моддий ва номоддий активлари, шунингдек улар ихтиёрида 
мақсадли фойдаланиш учун қолдирилган мажбуриятлар мажмусидир». 
Биз томонимиздан таклиф этилаётган ушбу таъриф мақсадли 
тушумларни турли белгилари бўйича таснифлашга ҳамда уларни 
тавсифлашга имкон беради, деб ҳисоблаймиз.
Фикримизча, мақсадли тушумларни таснифлаш негизига қуйидаги 
белгиларни асос қилиб олиш улар моҳиятини ҳамда аҳамиятини атрофлича 
очиб беришга имкон беради (1-расм).
1.Турига кўра мақсадли тушумлар грантлар, субсидиялар, 
дотациялар, аъзолик бадаллари, мақсадли ишлатиладиган солиқ 
имтиёзлари ва бошқа мақсадли маблағлардан таркиб топади. 
2. Кўринишига кўра мақсадли тушумлар пул маблағлари, моддий ва 
номоддий активлар, воз кечилган мажбуриятлардан иборат бўлади. 
3.Фойдаланиш йўналишларига кўра мақсадли тушумларнинг 
ишлатилиши, одатда, чекланмайди. Уларни, чунончи, капитал қурилиш,
харакатдаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация 
қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, илмий ғоялар, ишланмалар ва 
инновацион лойиҳаларнинг яратилишини молиялаштириш, шунингдек 
ходимлар меҳнатини рағбатлантириш, жорий харажатлар ва зарарларни 
қоплаш ва бошқа мақсадларда ишлатишга мўлжалланган мақсадли 
тушумларга ажратиш мумкин.
4. Олиниш манбаларига кўра мақсадли тушумларни давлат 
бюджетидан, маҳаллий бошқарув органларидан, халқаро ташкилотлардан, 
хорижий давлатлар ва шахслардан, маҳаллий хўжалик юритувчи 
шахслардан, таъсисчилар ва жисмоний шахслардан олинган мақсадли 
тушумларга ажратиш мумкин. 
Мақсадли тушумларни олувчи шахсларнинг турлари ва уларнинг 
мақомига кўра ҳам алоҳида турларга ажратиш мумкин. Ушбу белгисига 
кўра уларни, чунончи, бюджет ташкилотлари, тижорат ташкилотлари, 
нотижорат ташкилотлари, жисмоний шахслар (индивидуал тадбиркорлар) 
томонидан олинган мақсадли тушумларга бўлиш мумкин. 
Мақсадли тушумларни капиталлашувига кўра ҳам алоҳида турларга 
ажратиш мумкин. Бу белгисига кўра олинган мақсадли тушумлар хўжалик 
юритувчи субъектлар ва жисмоний жахсларда капиталлашган, яъни актив 
кўринишига эга бўлган ҳамда капиталлашмаган, яъни жорий харажатларни 
ва зарарларни қоплашга сарфланган мақсадли тушумларга бўлинади. 


Мақсадли тушумларнинг ҳар бири, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, 
ўзининг мазмун ва моҳиятига эга. Қуйида уларнинг асосийларига қисқача 
тўхталамиз. 
Грантлар – букорхонага давлат (хукумат) ҳамда нодавлат, чет эл, 
ҳалқаро ташкилот ва фондлар томонидан маълум мақсадлар учун берилган 
беғараз, гуманитар пул маблағлари ёки моддий техник ёрдам суммаси. 
Грантлар пул маблағлари, техник воситалар ва бошқа моддий бойликлар 
кўринишида олинади. Ушбу мақсадли тушумларнинг характерли жиҳати 
шундаки, улар аниқ мақсадга ишлатилиши лозим. Ажратилган грантларни 
мақсадли ишлатилиши уларни берувчи шахслар томонидан назорат 
қилинади.
Субсидиялар – бу корхонага унинг операцион (асосий) фаолиятини 
ривожлантириш мақсадида маълум бир шартларга кўра давлат томонидан 
пул ва моддий активлар билан берилган ёрдам суммаси. Мақсадли 
тушумларнинг ушбу тури корхоналарга ўз маблағлари етишмаган 
ҳолларда қайтариб берилмайдиган молиявий ёрдам сифатида берилади.

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish