10.2.Қарзлар бўйича харажатларни тан олиш
Қарзлар бўйича харажатлар, мазкур БХМСнинг II боби 2-
параграфига мувофиқ капитализация қилинадиган қисмидан ташқари
қолган қисми, улар амалга оширилган даврнинг харажатлари (молиявий
фаолият бўйича харажатлар) сифатида тан олиниши лозим.
Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб
чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу
активнинг таннархига олиб бориш йўли орқали капитализация қилиниши
лозим.
6-мисол:
Ташкилот бино қурилиши учун 1000000 сўм миқдорида йилига 12
фоизга беш йил муддатга ва фоизларни йилига икки марта - 30 июнь ва 31
декабрда тўлаш мажбурияти билан мақсадли кредит олди. БҲМСнинг
мазкур бандига кўра, мазкур кредит бўйича қарзлар бўйича харажатлар
бино қурилиши даврида унинг дастлабки қийматига улар қайси даврда
амалга оширилган бўлса, ўша қисмида қўшилади.
30 июнь ва 31 декабрь - бино қурилиши даврида бухгалтерия
регистрларида қарзлар бўйича харажатларни тан олиш бўйича ёзувлар
қилинади:
дебет 08 70 «Тугалланмаган қурилиш» счети 60 000;
пул маблағларини ҳисобга олиш счетлари кредити 60 000;
(1 000 000 X 12% х 1/2) 60 000
Қарзлар бўйича харажатлар квалификацияланган активнинг
қийматига қўшиш йўли билан капитализация қилинади, агарда:
а)
ундан хўжалик юритувчи субъект келгусида иқтисодий
манфаатлар олиши мумкин бўлса;
б)
бунда харажатларни ишончли ўлчаш имконияти мавжуд бўлса.
7-мисол:
Кинотеатрларни қуриш ва уларни кейин ижарага беришга
ихтисослашган риэлторлик ташкилоти раҳбарияти шуни белгиладики, янги
кинотеатр қурилиши квалификацияланган актив таснифига мос келади ва
бу активни ҳисобга олишда қарзлар бўйича харажатларга нисбатан
изчилҳисобсиёсатиқўлланган. Ташкилот қарз маблағларининг бир қисми
янги объект қурилишида фойдаланилади. Қолган қарз маблағлари
квалификацияланган активга боғлиқ эмас ва ижарага берилган объектлар
бўйича жорий операцион фаолиятни таъминлаш учун йўналтирилган.
Барча қарз маблағлари бир хил фоиз ставкаси бўйича берилган. Фоизлар
кўринишидаги ҳар ойлик харажатлар суммаси 500 000 сўмни ташкил
қилади.
Капитализация қилиш учун рухсат берилган қарзлар бўйича
харажатлар суммаси 400000 сўмга тенг ва у квалификацияланган актив
қийматига киритилади, 100 000 сўм миқдоридаги қолган қисм жорий давр
харажатлари деб тан олинади.
Дебет 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счёти(фоизлар кўринишидаги
капитализация қилинган харажатлар) 400 000
Дебет 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счети100 000Пул
маблағларини ҳисобга олиш счетлари ёки
6920 «Ҳисобланган фоизлар» счети кредити 500 000
Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб
чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар - бу,
агар тегишли актив учун харажатлар амалга оширилмаган тақдирда,
вужудга келмаслиги мумкин бўлган қарзлар бўйича харажатлардир. Аниқ
бир квалификацияланган активни харид қилиш учун хўжалик юритувчи
субъект маблағларни айнан шу мақсадда четдан жалб қилган ҳолларда,
ушбу актив билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар аниқ
равишда белгиланиши (ўрнатилиши) мумкин.
Аниқ бир қарз ва квалификацияланган актив ўртасида бевосита
боғлиқликни аниқлаш ва тескари ҳолатда жалб қилмаслик мумкин бўлган
қарзларни аниқлаш қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Мазкур
турдаги қийинчиликлар қуйидаги ҳолларда:
- хўжалик
юритувчи
субъектнинг
молиявий
фаолияти
марказлаштирилган тартибда мувофиқлаштирилган бўлса;
- хўжалик юритувчи субъектлар гуруҳи турли фоиз ставкалари
бўйича қарзмаблағларини олиш учун қатор қарз мажбуриятларидан
фойдаланса ва ушбумаблағларни гуруҳга кирувчи хўжалик жамиятларига
турли асосларда қарзгаберса, пайдо бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолат валюта курсларининг тебранишида, шунингдек юқори
инфляция шароитида чет эл валютасида деноминация қилинган ёки унга
боғланган қарзлар гуруҳ томонидан фойдаланган ҳолларда янада
мушкуллашади. Булар натижасида квалифи-кацияланган активни харид
қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган қарз маблағларидан фойдаланиш
бўйича харажатлар миқдорини аниқлаш қийинлашади ва у хўжалик
юритувчи субъект раҳбариятининг профессионал мулоҳазасига асосланган
баҳолашни талаб этади.
8-мисол:
«Альфа» Бош ташкилоти шўъба «Бета»ташкилотига йиллик 17 фоиз
билан қурилишга квалификацияланган актив берди, бироқ, қарзни
беришдан олдин, "Альфа"ташкилоти иккинчи даражадаги банклардан
биридан йиллик 12 фоиз билан кредит олган. Тегишлича, "Бета"
ташкилотида қарзлар бўйича харажатлар йилига 123 фоиз ставкасидан
келиб чиқиб ҳисобланади, бу квалификацияланган активнинг қийматини
сохта ошириб юборишни истисно этади.
Квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус жалб
қилинган қарз маблағлари доирасида мазкур актив бўйича капитализация
қилиш учун рухсат эти-лган қарзлар бўйича харажатлар суммаси, ушбу
қарз бўйича давр мобайнида қилинган ҳақиқий харажатлардан ушбу қарз
маблағларини вақтинчалик инвестиция қилишдан олинган ҳар қандай
инвестиция даромади суммасини чегириб ташлангандан сўнг қолган сумма
сифатида аниқланиши лозим.
Квалификацияланган активни молиялаштириш бўйича келишувлар
хўжалик юритувчи субъект томонидан қарз маблағларини олишга ва ушбу
маблағларнинг бир қисми ёки ҳаммаси квалификацияланган актив учун
қилинган харажат сифатида ишлатилишидан олдин, улар билан боғлиқ
бўлган харажатларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай
шароитларда қарз маблағлари кўп ҳолларда, улар квалификацияланган
актив учун сарфлангунга қадар вақтинча инвестиция қилиниши мумкин.
Давр мобайнида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар
бўйича харажатлар суммасини аниқлашда бундай маблағлардан олинган
ҳар қандай инвестиция даромади амалга оширилган қарзлар бўйича
харажатлар суммасидан чегириб ташланади.
9-мисол. «Альтаир» компанияси газотурбин генератори қурилишини
молиялаштириш учун 2008 йил 1 мартда "Қурилишбанк"дан 100 млн.сўм
миқдорида,5 йил муддатда сўндириш шарти билан ва йиллик 18 фоизга
кредит олди. Фоизлар ҳар йил охирида тўланади, асосий сумма эса 5
йиллик муддат охирида қайтарилади. Генераторни тайёрлаш бўйича ишлар
2008 йил 1 мартда бошланган. Генераторни тайёрлаш учун ҳамма бутловчи
ва эҳтиёт қисмлар сотиб олинмагани боис, чунки улар муайян иш
босқичлари якунлангандан кейин сотиб олинади, компания кредитбўйича
олинган пул маблағларининг бир қисмини худди шу банкнинг ўзидаги
депозит счетга йиллик 6 фоизлик ставкада қўйишга қарор қилди. 2008 йил
давомида кредит бўйича 15 000 минг сўм (100 млн. х 18% = 18 млн. х 10/12
ой) миқдорида фоизлар бўйича харажатлар ҳисобланди, шунингдек, кредит
маблағларини депозит счетга қўйишдан фоизлар кўринишида 3 000 минг
сўм миқдорида даромад ҳисобланди. Шундай қилиб, тайёрландиган
маҳсулот таннархига олиб бориладиган фоизлар бўйича харажатлар, яъни
қарзлар бўйича капитализация қилинадиган харажатлар 12 000 минг сўмни
(15 000 минг сўм - 3 000 минг сўм) ташкил қилади.
Умумий мақсадларда жалб қилинган ва квалификацияланган активни
харид қилиш учун фойдаланилган қарз маблағлари доирасида
капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар
суммаси ушбу актив учун амалга оширилган харажатларга нисбатан
капитализация ставкасини қўллаш орқали аниқланиши лозим.
Квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус олинган
қарзлардан ташқари, давр мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг
қопланмай қолган қарзларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича
харажатларнинг ўртача тортилган миқдори капитализация ставкаси бўлиб
ҳисобланади.
У қарзлар бўйича барча харажатларнинг ўртача ҳисоблаб чиқарилган
миедорининг давр учун қарзлар бўйича қарздорликнинг умумий суммасига
нисбати сифатида ҳисоблаб чиқилади, квалификацияланган активни харид
қилиш учун махсус олинган қарзлар бундан истисно.
Давр мобайнида капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар
суммаси ушбу давр мобайнида амалга оширилган қарзлар бўйича
харажатлар суммасидан ошиб кетмаслиги лозим.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда қарзлар бўйича
харажатлар-нинг ўртача тортилган миқдорини ҳисоблаш мақсадида бош ва
шўъба хўжалик жами-ятларининг барча қарзларини киритиш мумкин ёки
бошқа шароитларда ҳар бир шўъба хўжалик жамияти учун мазкур шўъба
хўжалик жамиятининг қарз маблағларига нисбатан ҳисобланган карзлар
бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдорини қўллаш мумкин.
Квалификацияланган активнинг баланс қиймати ёки кўзланган
якуний таннархи унингжорий қийматидан ёки соф сотиш қийматидан
ошиб кетса, унинг баланс қиймати бухгалтерия ҳисоби бўйича бошқа
БҲМСларда белгиланган талабларга мувофиқ қисман ёки тўлиқ ҳисобдан
чиқарилади. Бунда, айрим ҳолатларда квалификацияланган актив
қийматининг илгари амалга оширилган қисман ҳисобдан чиқарилган
миқдори бухгалтерия ҳисоби бўйича худди ўша БҲМСга мувофиқ қайта
тикланиши мумкин.
10-мисол:
Завод балансида ихтисослаштирилган ускуна бор. Уни 450 000 сўмга
сотиб юбориш мумкин. Завод ходимларининг ҳисоб-китобларига
қараганда ихтисослаштирилган ускунадан заводда фойдаланишни давом
эттиришдан иқтисодий наф 650 000 сўмни ташкил этади. Бу
ихтисослаштирилган ускуна қолган фойдаланиш муддатида яратадиган
қийматдир. Шундай қилиб, ихтисослаштирилган ускунанинг қопланадиган
суммаси 650 000 сўмни ташкил этади. Дастгоҳ квалификацияланган актив
бўлиб, унинг баланс қиймати давр охирида 590 000 сўмни ташкил қилди.
Давр давомида қарзлар бўйича харажатларнинг 120 000 сўмлик суммаси
мазкур ускунага тегишли. Квалификациялан-ган актив бўйича қарз
харажатларининг ҳамма 120 000 сўмлик суммаси капиталлашти-рилиши
керак. Шу билан бирга, ускунанинг қадрсизланишидан зарарни ҳам тан
олиш керак - у 60 000 сўмга тенг (590 000 сўм + 120 000 сўм - 650 000 сўм).
Do'stlaringiz bilan baham: |