Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Квалификацияланган актив – белгиланган мақсади бўйича 
фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб 
қиладиган актив. 
Квалификацияланган актив – сотиш ёки фойдаланишга тайёр 
ҳолатга келтириш учун маълум бир вақт талаб этадиган актив.
50
 
Мазкур ҳолатда аксарият хўжалик юритувчи субъектларда савол 
туғилиши мумкин: салмоқли вақт қандай ўлчанади? Жавоб: вақтнинг 
салмоқлилиги хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан фаолият 
хусусиятлари ва маҳсулот, ишлар ва хизматларни ишлаб чиқариш 
жараёнининг хусусиятларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади. Катта 
миқдордаги қарз маблағларидан тез-тез фойдаланиб турадиган хўжалик 
субъектлари учун бир ёки икки ой салмоқли вақт бўлиши мумкин, қарз 
маблағларидан жуда кам фойдаланадиган ёки катта бўлмаган миқдорда 
қарз оладиган бошқа компаниялар учун эса худди ўша 1 ёки 2 ой салмоқли 
вақт бўлмаслиги мумкин. 
Аниқ бир вазиятларга боғлиқ равишда, белгиланган мақсади бўйича 
фойдаланиш ҳолатигача келтирилиши салмоқли вақтни талаб этадиган 
қуйидаги активлар квалификацияланадиган активлар бўлиб ҳисобланиши 
мумкин: бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари, 
номоддий активлар, электр станциялари, инвестиция кўчмас мулки ва шу 
кабилар. 
Квалификацияланган активларга қуйидагилар кирмайди: 
а) 
харид 
қилиш 
пайтида 
белгиланган 
мақсади 
бўйича 
фойдаланиш учун ёки сотиш учун тайёр бўлган активлар; 
4-мисол: 
Улгуржи-чакана ташкилот кейинчалик сотиб юбориш учун товарлар 
сотиб олди, товарларга ҳеч қандай қўшимча ишлов берилмаган. Бундай 
товарлар квалификацияланган актив сифатида қаралиши мумкин эмас. 
50
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren, James M.Reeve, Jonathan E.Duchac, 1217-page


б) 
бошқа турдаги инвестициялар ва ҳар куни катта миқдорларда, 
қайта такрорланадиган асосда ишлаб чиқариладиган товар-моддий 
захиралари, гарчанд уларнинг ишлаб чиқарилиши узоқ муддатни талаб 
этган тақдирда ҳам (масалан, виски, вино, коньяк ва шу кабиларни ишлаб 
чиқариш) квалификацияланадиган актив бўлиб ҳисобланмайди; 
5-мисол: 
Ташкилот сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради ва уларни чакана савдо 
дўконлари орқали сотади. Мазкур маҳсулот квалификацияланган актив 
сифатида қаралмайди. 
в) 
ер участкаси. 
Бироқ, агарда ер майдонида бирор-бир ер тузилиш ишлари амалга 
оширилаётган бўлса, қарзлар бўйича харажатларни ер майдони қийматига 
қўшиш мумкин, чунки ушбу харажатлар мазкур ер майдонини 
фойдаланишдан ёки уни сотишдан олинган даромадлар билан 
солиштирилади (қопланади). 
Агар ер майдони харид қилиб олинган ва ер тузилиш ишлари бино 
ёки иншоот-ларни қуриш максадида амалга оширилаётган бўлса, бундай 
ҳолларда қарзлар бўйича харажатлар ер майдони қийматига эмас, балки 
қурилаётган объектлар қийматига қўшилиши лозим. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish