Молиявий ҳисоб


 Қарзлар бўйича харажатларни капитализация ҳисоби



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
10.3. Қарзлар бўйича харажатларни капитализация ҳисоби 
Хўжалик юритувчи субъект қарзлар бўйича харажатларни 
капитализация қилишни квалификацияланган активтаннархинингбир 
қисми сифатида капитализация қилишни бошлаш санасидан бошлаб 
амалга ошириши лозим. Капитализация қилишни бошлаш санаси бўлиб, 
хўжалик юритувчи субъект бир вақтнинг ўзида биринчи марта қуйида 
келтирилган шартларнинг барчасига мувофиқ келиш санаси ҳисобланади: 
а) 
мазкур актив бўйича харажатларни амалга оширганда; 
Ташкилот фаолиятини кенгайтириш муносабати билан қўшимча 
омборхоналар қуришни мўлжалламоқда. Ташкилот қурилиш учун ер 
участкасини сотиб олди ва қурилиш ишларини лойиҳалаштириш ва амалга 
оширишга рухсатнома олиш учун ваколатли органларга ҳужжатлар 
топширди. Шу тариқа ташкилотда мазкур квалификацияланган актив 
бўйича харажатлар юзага келади. 
б) 
қарзлар 
бўйича 
харажатларни 
амалга 
оширганда; 
Нефть қазиб олиш соҳаси учун ихтисослаштирилган ускуналарга 
талабнинг ошиши ва бўш ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги 
муносабати билан дастгоҳ қуриш ташкилоти раҳбарияти буюртма бўйича 
ускуна ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу турдаги 
ускуналар асосан хориждан келтцрилади, чунки маҳаллий ташкилотлар 
технологик жараённинг узоқ муяцатлилиги (2 йил атрофида), специфи-
кацияга боғлиқлиги ва капиталҳаржлиги муносабати билан уни ишлаб 
чиқаришдан манфаатдор эмас. Биринчи буюртмани олганидан кейин 
ташкилот ўз ишлаб чиқариш цехларида йиғишни бошлади. Ташкилот 
раҳбарияти ишлаб чиқаришни имтиёзли акцияларнинг қўшимча эмиссияси 
ҳисобига молиялаштириш ва хусусий захирала-рини ишлаб чиқаришни 
кенгайтиришга 
йўналтиришга 
қарор 
қилди. 
Мазкур 
ускуна 
квалификацияланган актив эканлигига қарамай, қарзлар бўйича 
харажатлар юзага келмайди, тегишлича, харажатларни капитализация 
қилиш имконияти ҳам йўқ. 23-сон БҲХС (IAS) «Қарзлар бўйича 
харажатлар» мажбурият сифатида қаралмайдиган акциядорлик капиталига 
(жумладан имтиёзли акцияларга) нисбатан ҳақиқий ёки мўлжалланаётган 
харажатларга тегишли эмас. 
в) 
активни белгиланган мақсади бўйича ишлатишга ёки сотишга 
тайёрлашучун зарур бўлган фаолиятни амалга оширганда. 
Ер участкаларига нархларнинг ошиб кетиши ва фойдали таклиф 
келиб тушгани муносабати билан, «Электрмонтаж-сармоя» АЖ 
раҳбарияти бир неча гектар ер харид қилиш учун қарз маблағларини жалб 
қилади. Хариддан кейин бир йил ўтиб ташкилот раҳбарияти ер 
участкасини ё сотиб юбориш, ёки кейинчалик ижарага бериш мақсадида 
қурилиш бошлаш ҳақида қарор қабул қилади. Шу пайтгача ер майдонини 


сотиб юбо-риш ёки ундан фойдаланиш учун ҳеч қандай тайёрлов ишлари 
олиб борилмаган. Мазкур ҳолда капитал киритмалар амалга оширилганига 
ва қарз бўйича харажатлар юзага кглганига қарамай, мазкур актив бўйича 
қарз харажатларини капитализация қилиш мумкин эмас, чунки активни 
мақсадли фойдаланиш ёки сотишга тайёрлаш ишлари олиб борилмаган. 
Квалификацияланган актив учун қилинган харажатлар фақатгина пул 
тўловларида, бошқа активларни ўтказиб беришда ёки фоизли 
мажбуриятларни қабул қилишдаифодаланган харажатларни ўз ичига 
олади. Харажатлар мазкур актив билан боғлиқ оралиқ тўловлар ва 
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-
сонли БҲМС) «Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат ёрдамининг очиб 
берилиши»да (рўйхат рақами 562,1998 йил 3 декабрь) кўзда тутилган 
тартибда олин-ган субсидиялар миқдорига камайтирилади. 
Илгари капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатларни ўз 
ичига олган давр давомидаги активнингўртача баланс қиймати одатда 
ушбу даврда капитализация ставкаси қўлланиладиган харажатларнинг 
асосланган тахминий қийматига тенг бўлади. 
«Самшаҳарқурилиш» ОАЖ қурилиш ташкилоти давлат муассасасига 
янги бино қурмоқца. Ташкилот қурилишни молиялаштириш учун 25 000 
000 сўм миқдорида қарз жалб қилди. 5 000 000 сўм миқдорида давлат 
субсидияси берилган. Шунингдек, давр давомида оралиқ тўловлар 
кўринишида 12 000 000 сўм олинди. Квалификацияланган активнинг 
ўртача баланс қиймати учун базани ташкил қилувчи миқдор 18 000 000 
сўмга тенг (35 000 000 - 5 000 000 - 12 000 000). Қарз бўйича фоиз ставкаси 
йилига 10 % ни ташкил қилади. Қарз бўйича фоизлар биринчи йил охирида 
тўланди. Биринчи йил давомида қарз умуман сўндирилмаган, 
квалификацияланган активнинг ўртача баланс қиймати 1 800000 сўмни 
ташкил қилади (18 000 000 сўм х 10%). Қарзлар бўйича хара-жатлар 700 
000 сўмни ташкил қилади (25 000 000 сўм х 10% -1 800 000 сўм). 
Иккинчи йил квалификацияланган активнинг ўртача баланс қиймати 
биноданқисманфойдаланишбошланишиқурилишбўйичақўшимчахаражатла
рвакелибтушган оралиқ тўловлар натижасида ўзгаради. Бунда қарз бўйича 
маблағлар қайтарилмаган, деб ҳисобланади. 
Квалификацияланган активнинг иккинчи йил учун ўртача баланс 
қийматини ҳисоблаш (сўм): 
Биринчи йил охирига 18000000 
Плюс: қарзлар бўйича капитализия қилинган 
харажатлар биринчи йили 
1 800 000 
Плюс: қурилишга қўшимча харажатлар 9 000 000 
Минус: келиб тушган оралиқ тўловлар (11 000 000) 
Минус: фойдаланишга қисман топшириш 
(2 000 000) 
Иккинчи йили муайян талабларга жавоб берувчи 
активнинг ўртача баланс қиймати 15 800 000 
Шундай қилиб, иккинчи йил учун қарз бўйича фоизлар 1 580 000 сўм 
миқдорида капитализация қилинади (15 800 000 сўм х 10%). Иккинчи йил 


учун қарз бўйича фоиз-лар суммаси 2 500 000 сўмни ташкил қилади (25 
000 000 сўм х 10%), ундан 1 580 000 сўм капитализация қилинади, 920 000 
сўм эса қарзлар бўйича харажатларга ўтказилади. 
Активни белгиланган мақсадларда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш 
учун зарур бўлган фаолият нафақат активнинг ўзини жисмоний яратишини 
ўз ичига олади. Унга активни жисмоний яратишни бошлашдан олдин 
амалга ошириладиган техник ва маъмурий ишлар ҳам киради, масалан, 
қурилишни бошлаш учун зарур бўлган рухсатни олиш билан боғлиқ 
фаолият. Бироқ, бундай фаолиятга активга эгалик қилиш тааллуқли эмас, 
агарда бунда унинг ҳолатини ўзгартирувчи ишлаб чиқариш ёки 
модификация бўлмаса. Масалан, қурилиш учун ерни тайёрлаш ишлари 
амалга оширилган даврда қарзлар бўйича амалга оширилган харажатлар 
ушбу ишларни амалга ошириш даври давомида капитализация қилинади. 
Бироқ, келгусида қурилиш учун сотиб олинган ер, унда ҳеч қандай 
тайёрлаш ишлари олиб борилмасдан эгалик қилиб турилган даврдаги 
қарзлар бўйича харажатлар капитализация қилинмайди. 
Хўжалик юритувчи субъект квалификацияланган активни тайёрлаш 
бўйича фаол ҳаракатни тўхтатган давомий даврлар мобайнида қарзлар 
бўйича харажатларни капитализация қилишни тўхтатиши лозим. 
Хўжалик юритувчи субъект активни белгиланган мақсадда 
ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни тўхтатиб 
турган давомий даврларда ҳам қарзга олинган маблағлар бўйича 
харажатлар қилиши мумкин. Бундай харажатларга капитализация қилиш 
сифатида туркумланмайдиган тугалланмаган қурилишни сақлаб туриш 
харажатлари киради. Бироқ, одатда хўжалик юритувчи субъект асосий 
(зарурий) техник ва маъмурий ишларни амалга ошираётган даврда қарзлар 
бўйича харажатларни капитализация қилишни тўхтатмайди. 
Вақтинчалик тўхтатиб туриш активни белгиланган мақсадда 
ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш жараёнининг бир қисми бўлиб 
ҳисобланганда ҳам қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш 
тўхтатилмайди. 
Масалан, захираларни етарли даражада йиғиш даврида ёки сувнинг 
юқори даражада бўлиши кўприк қурилишини кечиктирганда, агар ушбу 
географик ҳудуд учун қуришнинг белгиланган даври давомида сувнинг 
бундай юқори даражада бўлиши одатий ҳол бўлса, қарзлар бўйича 
харажатларни капитализация қилиш давом эттирилади. 
Хўжалик юритувчи субъект қарзлар бўйича харажатларни 
капитализация қилишни тугатиши лозим, қачонки: 
а) активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш 
учун зарур бўлган барча ишлар тугатилганда. "Барча ишлар тугатилганда" 
деганда 
кундалик 
маъмурий 
ишлар 
ҳали 
давом 
этаётгани, 
квалификацияланадиган активни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун 
қандайдир арзимас якуний ишлар олиб борилиши ёки талаб қилиниши, 
бироқ, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш нуқтаи 
назаридан, бу актив устида олиб бориладиган ишларни ўз муддатида 


тугатишга тўсқинлик қилмаслиги тушунилади. 
15-мисол. 
Эксклюзив спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод буюртма 
бўйича 7 йил ушланган коньяк ишлаб чиқарди. Маҳсулот сотувга тайёр, 
бироқ буюртмачи унинг идиши дизайнини бироз ўзгартиришни талаб 
қилмоқда. Бундай ўзгартиришни фақат кейинги ойда амалга ошириш 
мумкин. Идишга ўзгартириш киритилгунча "барча ишлар тугатилган" 
ҳисобланади, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш 
тугатилади; 
6) квалификацияланадиган активни қуриш қисмлар бўйича 
тугатилганда ваҳар бир қисмни бошқа қисмларни қуриш давомида 
ишлатиш мумкин бўлса. 
Ташкилот стадион, тренажёр зал ва сунъий сузиш ҳавзасидан иборат 
спорт мажмуасини қуриш жараёнида тренажёр зални қуриб битказди ва 
яқин кунларда биринчи мижозларни қабул қилишга тайёрланмоқда. 
Шундай қилиб, квалификацияланадиган активнинг ушбу қисми бўйича 
барча ишлар тугатилгани муносабати билан тренажёр залга тегишли 
харажатлар қисмида қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш 
тугатилиши керак. 
Ҳар бири алоҳида ишлатишга яроқли бўлган бир неча бинолардан 
иборат бўлган бизнес-марказ квалификацияланадиган актив ҳисобланади 
ва ундаги ҳар бир қисм бошқа қисмларни қуриш ҳали давом этаётган 
пайтда ишлатилиши мумкин бўлса. 
Ташкилий қисмларидан ҳар қайсиси алоҳида ишлатилиши мумкин 
бўлишидан олдин тўлиқ тугатилиши лозим бўлган квалификацияланадиган 
активга бир майдонда жойлашган, корхонанинг турли цехларида кетма-
кетлик билан амалга оши-риладиган бир неча ишлаб чиқариш 
жараёнларини бирлаштирадиган саноат корхонаси мисол бўлиши мумкин. 
Қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш тўхтатилмайди 
ёки тугатилмайди, агар: 
а) 
фаолият қисқа вақтга тўхтатиб қўйилган бўлса; 
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликнинг ўзгаргани ва 
қўшимча талаблар қўйилгани сабабли қурилиш компанияси қурувчилар 
учун махсус кийим-бош бўйича янги нормативларни бажариш учун 
қурилиш майдончаларидан биридаги ишларни икки ҳафтага тўхтатиб 
қўйишга мажбур. 
б) 
ҳисобот даври давомида техник ёки маъмурий ишларнинг 
катта қисми бажарилаётган бўлса; 
в) 
фаолиятнинг вақтинчалик тўхтатиб қўйилиши активни 
белгиланган мақсадда фойдаланишга ёки сотишга технологик тайёрлаш 
жараёнининг зарурий қисми бўлса; 
г) 
активни сотиш ёки ундан фойдаланиш учун активни бутлаш 
ишларинитўлиқ тугатиш зарур бўлса. 
Пўлат қуйиш заводи бир нечта ишлаб чиқариш цехларини ўз ичига 
олади, бироқ унинг барча цехларини қуриб битказмасдан ундан 


фойдаланишни бошлаб бўлмайди, чунки ишлаб чиқариш жараёни 
заводнинг турли цехларида кетма-кет амалга оширилади. 
Юқорида келтирилган талабларни қарзлар бўйича харажатларни 
ҳисобга олиш нуқтаи назаридан умумлаштирадиган мисолни кўриб 
чиқамиз. 
2017 йил 30 ноябрда "Ахмон" ташкилоти қурилиш ташкилоти билан 
бир неча йил илгари сотиб олинган ер участкасида янги офис биносини 
қуриш учун 200 000 000 сўмлик шартнома тузди. "Ахмон" ташкилоти офис 
қурилиши учун бешта тўловни амалга оширди. Қурилиш 2004 йил 31 
декабрда тугалланди. 
2017 йил давомида "Ахмон" ташкилоти қуйидаги тўловларни амалга 
оширди (сўм-ларда): 
2017 йил 1 январь 
20 000 000 
2017 йил 31 март 30 000 000 
2017 йил 30 июнь 
50 500 000 
2017 йил 30 сентябрь 60 600 000 
2017йил31 декабрь 
38 900 000 
Жами: 
200 000 000 
«Ахмон» ташкилотининг 2017 йил 31 декабрь санасига 
мажбуриятлари: 
Қурилишни молиялаш учун 2017 йил 1 январда сўндириш муддати 4 
йил бўлганвексель чиқарилди, мураккаб мукофотлаш номинал йиллик 
ставкаси -12 фоиз, мукофот ҳар чоракда ҳисобланади, векселнинг асосий 
суммасини ва мукофотни тўлиққоплаш муддати - 2027 йил 31 декабрь. 
Векселнинг номинал қиймати - 80 000 000сўм. 
Муомала муддати 10 йилга тенг узоқ муддатли 10 фоизли вексель 
2017 йил1 январда чиқарилган бўлиб, мукофотҳар йили 31 декабрда 
тўланади. 
Векселнинг номинал қиймати - 60 000 000 сўм. 
3. 
Узоқ муддатли банк қарзи - 100 000 000 сўм, мукофотлар 
ставкаси - йилига 11фоиз. Қарз 2017 йил 1 январда 5 йилга олинган, 
мукофот суммаси ҳар йили 31 декабрда тўланади. 
Ташкилот ўзининг ҳисоб сиёсатига мувофиқ квалификацияланадиган 
активлар бўйича қарзлар харажатларини капитализация қилади. Ўртача 
ҳисобланган жамғарилган харажатлар:(сўм) 
Сана 
Харажатлар Капитализация 
қилиш даври* 
Ўртача ҳисобланган 
жамғарилган 
харажатлар 
2017 йил 1 январь 
20 000 000 
12/12 
20 000 000 
2017 йил 31 март 
30 000 000 
9/12 
22 500 000 
2017 йил 30 июнь 
50 500 000 
6/12 
25 250 000 


2017 йил 30 сентябрь 60 600 000 
3/12 
15150000 
2017йил 31 декабрь 
38 900 000 
0/12 

Жами: 
200000000 
82 900 000 

Харажатлар қилинган сана билан қарзлар бўйича харажатларни 
капитализа ция қилиш тугатилган сана ўртасидаги ойлар сони (2004 йил 31 
декабрь). 
Йил давомида қарз бўйича олдини олиш мумкин бўлган харажатлар: 
10 040 705 сўм * (мақсадли қарзлар бўйича харажатлар) 
2 900 000 сўм х 0.10625** = 308 125 сўм (умумий карз 
бўйичахаражатлар)Жами: 
10 348 830 сўм 
Жами харажатлар - мақсадли харажатлар = умумий мақсадлар учун 
қарзлар ҳажмидан харажатлар 82 900 000 - 80 000 000 = 2 900 000 сўм. 

Мақсадли вексель бўйича мукофотнинг миқдорини аниқлаш 
учун 2004 йилнингҳар чораги охирида ушбу чорак бошида вексель 
қийматини ва унга ҳисобланган мукофотни аниқлаш вауни чоракучун 
мукофот ставкасига кўпайтириш лозим. 
1-чорак учун мақсадли вексель бўйича фоизлар кўринишидаги 
харажатлар:80 000 000 сўм х 3 % = 2 400 000 сўм 
2-чорак учун мақсадли вексель бўйича фоизлар кўринишидаги 
харажатлар:82 400 000 сўм х 3 % = 2 472 000 сўм 
3-чорак учун мақсадли вексель бўйича фоизлар кўринишидаги 
харажатлар:84 872 000 сўм х 3 % = 2 546 160 сўм 
4-чорак учун мақсадли вексель бўйича фоизлар кўринишидаги 
харажатлар:87 418 000 сўм х 3 % = 2 622 545 сўм 
Жами бир йилдаги мақсадли қарз 
бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар: 
10 040 705 сўм 
Пул маблағларининг вақт бўйича қийматини ҳисоблаш учун жадвал 
ёки компьютердан фойдаланиш янада аниқроқ натижа беради: 10 040 800 
сўм. 
** Умумий мақсадлар учун қарзга олинган маблағлар бўйича 
капитализация қилишнинг ўртача ҳисобланган ставкаси: 
Асосий сумма 
Фоизли харажатлар 
10%,узоқ муддатли вексель 60 000 000 сўм 6 000 000 сўм 
11 %, узоқ муддатли банк қарзи 
100 000 000 сўм 11 000 000 сўм 
160 000 000 сўм 17 000 000 сўм 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish