Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Биринчидан, мақсадли тушумлар корхонанинг активларини, яъни 
маблағларини кўпайтиради, демак ушбу мазмунда мақсадли тушумлар 
корхона учун ўзига хос даромад ҳисобланади, улар корхоналарнинг 
хусусий капиталини кўпайтиради. 
Иккинчидан, мақсадли тушумлар бирон мақсадлар учун корхона 
томонидан қилинаётган харажатларни қоплаш учун маблағ манбаси 
ҳисобланади, демак бу мазмунда мақсадли тушумлар даромад эмас, балки 
сарф-харажатни қоплаш манбаи ҳисобланади. Бу мазмундаги мақсадли 
тушумлар республикамизнинг қонун ҳужжатларига кўра корхоналарнинг 
маблағларини кўпайишига олиб келсада, уларнинг даромади сифатида 
қаралмайди.
Учинчидан, беғараз олинган мулк ва беғарз олинган молиявий 
ёрдамлар ҳам ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра корхоналар активларини 
мақсадли кўпайтирсада, бироқ хусусий капитал ушбу элементларининг 
ҳуқуқий мақоми етарлича асосланмаган. Бизнинг фикримизча, корхоналар 
активларини кўпайишига олиб келувчи, уларнинг ихтиёрида қолувчи 
беғараз олинган мулк ҳамда беғараз олинган молиявий ёрдамни ҳам 
мақсадли тушумлар сифатида тан олиш ёки олинмаслиги масаласини узил-
кесил ҳал этиш лозим.
Тўртинчидан, умуман олинганда ҳар корхона келиб тушадиган ва 
унинг ихтиёрида қоладиган ҳар қандай тушум даромад сифатида қаралиши 
лозим. Солиққа тортиш нуқтаи назаридан мақсадли тушумларни давлат 
томонидан белгиланган солиқларга тортиладиган ёки ундан озод этилган 
даромадлар сифатида қаралиши тўғрироқдир. Бундай тартибни яхлит 
тарзда ўрнатилиши мақсадли тушумларнинг бошқа тушумлар сингари 
моҳиятини, корхоналар иқтисодиётини барқарлигини таъминлашдаги 
аҳамиятини аниқроқ ифода этган бўлар эди.
Бозор иқтисодиётини тобора эркинлаштириш, мавжуд моддий техника 
базасини модернизация қилиш, меҳнат жамоларини қўллаб-қувватлаш, 
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бир сўз билан айтганда, мамлакат 
ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилашда мақсадли тушумларнинг 
аҳамияти беқиёсдир. Улар маблағ танқислигини ўз бошидан кечираётган 
ҳар бир хўжалик юритувчи субъектни оёққа туришининг, улар 
барқарорлигини таъминлашнинг, шунингдек келгусида фаолият 
самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. 
Шу боис ҳам, фикримизча, иқтисодий адабиётларда мақсадли 
тушумларнинг ўрни ва аҳамиятини кенгроқ ёритиш фойдадан холи эмас. 
Ҳолбуки амалиётда мақсадли тушумлар ўз ўрнига эга. Улардан халқ 
хўжалигининг турли тармоқларида кенг фойдаланаётган корхоналар кам 
эмас. Буни чунончи, «Самарқанд иссиқлик манбаи» ОАЖ ҳамда 


Самарқанд шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси 
мисолида ёрқин кўриш мумкин. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish