Молиявий ҳисоб


 Давал хом ашё билан боғлиқ операцияларни солиққа тортиш



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

6.2. Давал хом ашё билан боғлиқ операцияларни солиққа тортиш 
асослари 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ 
давал хом ашё ва материаллари деб, буюртмачи маҳсулот ишлаб чиқариш 
учун бошқа шахсга саноат асосида қайта ишлашга берадиган ҳамда 
тузилган шартномага мувофиқ маҳсулот кейинчалик буюртмачига 


қайтариладиган буюртмачига тегишли хом ашё ва материаллар 
тушунилади. 
Маҳсулотни давалга берувчига сотиш, яъни маҳсулотга эгалик 
ҳуқуқини қайта ишловчидан давалга берувчига ўтиш холатининг йўқлиги 
давал хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариш операцияларини солиққа 
тортиш мақсадида солиқ солинадиган айланмага қўшиш имкониятини 
бермайди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ 
кодексининг 199-моддасига мувофиқ товарларни ва бошқа мол-мулкни 
давал асосида бериш ҚҚС бўйича солиққа тортиш мақсадида товарларни 
(ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти хисобланмайди. 
Товарлар давал хом ашё ва материаллардан тайёрланган тақдирда, 
солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғиникиритмаган холда 
уларни қайта ишлаш хизматларининг қиймати асосида, акциз тўланадиган 
товарлар бўйича эса, уларни қайта ишлаш хизматлари қиймати асосида, 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 232-моддасига мувофиқ 
ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғини ҳисобга олган холда белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ акциз 
тўланадиган товарларни давал асосида қайта ишлашга топшириш, 
шунингдек давал хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз 
тўланадиганларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган 
товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан давал хом ашё ва 
материалларнинг мулкдорига топшириш акциз солиғи солинадиган объект 
бўлиб ҳисобланади. 
Давал хом ашё ва материаллардан ишлаб чиқарилган акциз 
тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган 
товарларни ишлаб чиқаришга доир ишлар қийматини ҳамда давал хом ашё 
ва материаллар қийматини ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 237-моддасига 
мувофиқ акциз тўланадиган товарлар олинаётганда ёки Ўзбекистон 
Республикасининг божхона худудига импорт қилинаётганда, агар мазкур 
товарлардан кейинчалик акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун 
хом ашё сифатида фойдаланилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси 
худудида тўланган акциз солиғисуммаси чегириб ташланади. 
Акциз тўланадиган товар (хом ашё) етказиб берувчилар мазкур товар 
(хом ашё) бўйича акциз солиғисуммасини счёт-фактурада ажратиб 
кўрсатишлари керак. Олинаётган акциз тўланадиган товар (хом ашё) 
бўйича акциз солиғисуммаси счёт-фактурада ажратиб кўрсатилмаган 
бўлса, акциз солиғинингмазкур суммаси чегириб ташланмайди. 
Чегирма солиқ даврида реализация қилинган акциз тўланадиган 
товарлар хажмига тўғри келадиган акциз тўланадиган товар (хом ашё) 
хажмидан келиб чиққан холда аниқланган акциз солиғи
НИНГ 
счёт-фактурада 
ёки божхона юк декларациясида кўрсатилган суммасига нисбатан амалга 
оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 237-моддасида 
назарда тутилган коидалари давал хом ашё ва материаллардан тайёрланган 


акциз тўланадиган товарлар топширилаётганда хам акциз тўланадиган 
давал хом ашё ва материалларнинг мулкдори акциз солиғитўлаганлигини 
тасдиқлаши шарти билан қўлланилади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish