Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида давал хом ашё деб маҳсулот ишлаб 
чиқариш учун бошқа шахсга қайта ишлашга берадиган ҳамда тузилган 
хом ашё ва материалларни давал асосида қайта ишлаш шартномасига 
мувофиқ уларни кейинчалик давалга берувчига қайтарадиган хом ашё ва 
материаллар тушунилади.
40
Давал асосида қайта ишлашга берилган хом ашёлар билан боғлиқ 
операцияларни ҳисобга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилигига ва иқтисодий адабиётларга мувофиқ давал асосида қайта 
ишлашга берилган хом ашёлар билан боғлиқ операцияларни субъектлари 
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

давалга берувчи — хом ашё ва материалларни давал асосида қайта 
ишлаш бўйича тузилган шартномага мувофиқ қайтариш шарти билан хом 
ашё ва материалларга эгалик қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган холда 
маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш) учун 
бошқа шахсга саноат асосида қайта ишлашга берувчи шахс; 

қайта ишловчи — хом ашё ва материалларни давал асосида қайта 
ишлаш бўйича тузилган шартномага мувофиқ қайтариш шарти билан хом 
ашё ва материалларни маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш) учун саноат асосида қайта ишлашга қабўл қилувчи 
шахс. 
Давал асосида қайта ишлашга берилган хом ашёлар билан боғлиқ 
операциялар бухгалтерия ҳисоби тартибини белгиловчи асосий меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси; 

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 
қонуни; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 
февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, 
40
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 912-page


хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом; 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 15 июн- 
даги 52-сонли буйруги билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга 
олинганЎзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобимиллий стандарти 
(БХМС 4-сон) «Товар-модций заҳиралари»; 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 9 
сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан 
рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандарти (БҲМС 21-сон) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-
хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш 
бўйича йўриқнома»; 

бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш бўйича бошқа идоравий 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. 
Ўзбекистон Республикасига чет элдан келтирилган давал асосида 
қайта ишлашга берилган хом ашёлар билан боғлиқ операциялар 
бухгалтерия ҳисоби тартибини белгиловчи асосий меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, 
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари; 

Валютани тартибга солиш масалалари бўйича Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Рес-
публикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари; 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 23 
мартдаги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан 
рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандарти (БҲМС 22-сон) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва 
мажбуриятлар ҳисоби»; 

2004 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг 98-сонли, Иқтисодиёт вазирлигининг 41-сонли, Давлат 
солиққўмитасининг 2004-57-сонли, Марказий банкнинг 257-В-сонли, 
Давлат статистика қўмитасининг 
8
-сонли қарорлари билан тасдиқланган ва 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 17 августда 1411-
сон билан рўйхатга олинган «Чет эл валютасида ифодаланган 
операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс 
эттириш тартиби тўғрисидаги Низом»; 

валюта операцияларини тартибга солиш масалалари бўйича бошқа 
идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. 
Давал хом ашё билан боғлиқ операцияларнинг ҳисобини асосий 
вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 

давал хом ашё билан боғлиқ операцияларни ҳужжатларда тўғри ва 


ўз вақтида акс эттириш; 

давал асосида қайта ишлашга қабул қилинган хом ашё ва 
материалларни сақлаш ва ҳаракатининг барча босқичларида бутлигини 
назорат қилишни таъминлаш; 

қайта ишловчи корхонада давал хом ашё ва материалларни қайта 
ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича бажарилган 
ишлар ва кўрсатилган хизматларни таннархини аниқлаш; 

маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишнинг 
технологик жараёнларидан келиб чиққан холда ҳар бир тайёр маҳсулот 
бирлигига кетадиган давал хом ашё ва материалларни сарфланиш 
меъёрини сақлаш. 
Мазкур маъруза матнида давал асосида қайта ишлашга берилган хом 
ашё билан боғлиқ операцияларни ҳуқуқий ва солиққа тортиш масалалари 
асослари, шунингдек давал асосида қайта ишлашга берилган хом ашё 
билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва 
ҳужжатларда расмийлаштириш тартиби кўриб чиқилган. 
Давал хом ашё деб номланадиган операцияларнинг умумий қоидаси 
қуйидагича: Маълум бир маҳсулотни сотиб олишни мақсад қилган 
ташкилот уни ишлаб чиқариш учун материалларни сотиб олади ва тегишли 
маҳсулот ишлаб чиқарувчи ташкилотга ушбу материаллардан керакли 
маҳсулотини ишлаб чиқаришга буюртма беради. 
 
Маълум турдаги маҳсулотни сотиб олишни мақсад қилиниб, 
ташкилот уни ишлаб чиқариш учун материалларни сотиб олади ва ушбу 
материаллардан керакли маҳсулотини ишлаб чиқаришга буюртма 
бериши
41
. 
Давал хом ашё термини бу фақат бухгалтерия ҳисоби термини 
ҳисобланади. Фуқаролик қонунчилиги нуқтаи назаридан қараганда давал 
хом ашё билан боғлиқ операциялар пудрат шартномаларининг бир тури 
ҳисобланади. Бунда давалга берувчи ва қайта ишловчи ўртасида товар-
моддий заҳираларни қайта ишлаш, саралаш ёки қўшимча қайта ишлаш 
бўйича тузилган шартномалар бўйича томонларнинг ўзаро муносабатлари 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг «Пудрат» номли 37-
бобида назарда тутилган меъёрлар билан тартибга солинади. 
Давал асосида хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ва улардан 
тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий чизмаси қуйидагича 
кўринишга эга бўлади: 
Хом ашё ва материалларни қайта ишлашга бериш 
41
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 912-page


Давал 
берувчи 
Қайта ишлов берилган хом ашё ва материалларни ва улардан 
ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни 
қайтариш 
Қайта 
ишловчи 
Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ва улардан тайёр 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бажарилган иш ва 
кўрсатилган хизматлар учун тўлов 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish