Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Қайта баҳолаш ташкилот томонидан мустақил равишда ёки 
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш 
ҳуқуқига (лицензиясига) эга бўлган ихтисослашган ташкилот (мутахассис-
экспертлар)ни жалб этиш орқали амалга оширилади.
39
 
Товар-моддий заҳиралар бирлигининг жорий қийматини ҳужжатли 
тасдиқлаш учун ташкилотнинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан бири 
39
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 772-page, 2014


фойдаланилиши мумкин: 
а) 
ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-
хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган 
товар-моддий захиралар ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) 
тўғрисидаги маълумотлар; 
б) 
харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) 
эркин алмаштириладиган валютада товар-моддий захиралар бирлигининг 
таннархи 
тўғрисида 
маълумотлар, 
бунда 
хорижий 
валюталар 
курсларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайта 
баҳолашни ўтказиш санаси ва товар-моддий захираларнинг тегишли 
бирлигини харид қилиш санасида белгиланган сўмга нисбати сифатида 
белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланади; 
в) 
тегишли давлат органларидаги мавжуд бўлган нархлар 
даражаси тўғрисидаги маълумотлар; 
г) 
қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари 
ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги 
маълумотлар; 
д) 
баҳоловчининг товар-моддий захиралар тегишли бирлигининг 
жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи. 
4-сонли БҲМСнинг 45-бандига мувофиқ, товар-моддий захиралар 
одатда "моддалар бўйича усул" асосида сотишнинг соф қийматига қадар 
арзонлаштирилади. Бунда бир турдаги ёки ўзаро боғланган товар-моддий 
захираларни гуруҳлаш мумкин бўлади, яъни: бир хил ассортиментга 
тааллуқли бўлган захиралар; бир хил мақсадга мўлжаллган ёки бир хил 
пировард ишлатиш эга бўлган захиралар; бир географик ҳудудда ишлаб 
чиқариладиган ёки ушбу ҳудуд бозорида талаб қилинадиган захиралар; 
ушбу ассортиментда бошқа захиралардан алоҳида баҳоланиши мумкин 
бўлмаган товар-моддий захиралар. Товар-моддий захираларни тайёр 
маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки муайян тармоқдаги ёхуд биргина 
географик зонадаги товар-моддий захираларга бўлиб таснифлашга 
асосланиб арзонлаштириш ҳуқуқий жиҳатдан тўғри эмас. 
Товар-моддий заҳираларни эхтимолли соф сотиш қийматига 
арзонлаштириш усулларини 2-сонли Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандарти "Товар-моддий заҳиралар" ҳам худди юқорида келтирилганидек 
тавсифлайди: Захиралар одатда эҳтимолли соф сотиш қийматигача ҳар бир 
захира моддаси асосида ҳисобдан чиқарилади. Бироқ, айрим шароитларда 
бир-бирига 
ўхшаш 
ва 
ўзаро 
бир-бирига 
боғлиқ 
моддаларни 
гуруҳлаштириш жуда қулай бўлиши мумкин. Бундай ҳолат, бирхил 
маҳсулот ассортиментига тегишли захиралар, бир хил мақсадга 
мўлжалланган ёки охирги ишлатилиши бир хил бўлган, бир географик 
ҳудудда ишлаб чиқарилган ва сотиладиган ҳамда ушбу ассортиментнинг 
бошқа моддаларидан алоҳида баҳолаш имконияти деярли бўлмаган 
захиралар билан амалга оширилиши мумкин. Захираларни намуна 
сифатида тайёр маҳсулотлар, ёки муайян тармоқдаги ёхуд географик 
сегментдаги барча захиралар сифатида гуруҳлаб ҳисобдан чиқариш 


мақсадга мувофиқ эмасдир. Хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари одатда 
харажатларни, ҳар бири бўйича алоҳида сотиш баҳосига эга бўлган алоҳида 
хизматлар бўйича жамғариб (аккумуляция қилиб) боради. Шундай қилиб, 
ҳар бир бундай хизмат алоҳида модда сифатида акс эттирилади. 
Бухгалтерия 
ҳисобининг 
халқаро 
амалиётида 
товар-моддий 
захираларни соф сотиш қийматига баҳолаш захираларнинг умумий ҳажми 
усули бўйича амалга ошириш ҳолатлари ҳам учраб туради. 
Шундай қилиб, ҳар бир модда бўйича усулида товар-моддий 
захираларнинг соф сотиш қиймати захираларнинг ҳар бир номи (нави, 
маркаси, тури ва шу кабилар) бўйича таннархи ва бозор баҳосини 
солиштириш (таққослаш) йўли орқали аникланади; асосий товар гуруҳлари 
бўйича усулида товар-моддий заҳиралар соф сотиш қийматини 
товарларнинг хар бир категорияси (гуруҳлари) бўйича умумий таннархи ва 
умумий бозор баҳосини солиштириш натижасида аниқлаш кўзда тутилади; 
захираларнинг умумий ҳажми усули қўлланилганда эса барча 
захираларнинг умумий таннархи уларнинг умумий бозор баҳоси билан 
солиштирилади ва баҳолаш сифатида ушбу миқдорлардан энг кичиги 
танлаб олинади. 
Товар-моддий заҳиралар соф сотиш қийматини баҳолашнинг 
юқорида таъкидлаб ўтилган усулларининг моҳиятини қуйида келтирилган 
мисол маълумотлари асосида кўриб чиқамиз. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish