Молиявий ҳисоб


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар 
 
1. Товар-моддий захираларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ва улар-
нинг таннархига киритиладиган харажатларга қайсилар киради ? 
2. Товар-моддий захираларнинг иқтисодий моҳияти, туркумланиши ва 
асосий тамойиллари
3. Мақсадига қараб товар-моддий захираларнинг тоифалари ?
4. Tовар-моддий захиралар ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагича ? 
5. Ишлаб чиқариш захиралари ?
6. Молиявий ахборотлардан фойдаланувчиларнинг ҳар хил гуруҳлари ?


6-мавзу. ДАВАЛ ХОМ АШЁ БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ 
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ 
 
Таянч сўз ва иборалар: давал хом ашё, давалга берувчи, қайта 
ишловчи, иш баҳоси, қатъий смета, пудрат шартномси, давал 
асосида берилган прокат. 
 
 
6.1.Давал хом ашё билан боғлиқ операцияларнинг ҳуқуқий асослари 
Амалиётда хўжалик юритувчи субъект хом ашёсини ёки 
материалини унга эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда бошқа 
хўжалик юритувчи субъектга қайта ишлашга бериш операциялари тез-тез 
учраб туради. Бу жараёнда қайта ишлашга берилган хом ашё рус тилида 
«давальческое сырье» деб номланади. Албатта, бу бухгалтерия ҳисобини 
юритишда ишлатиладиган махсус термин (атама) бўлгани учун рус тилида 
умумқабўл қилинган сўзлар луғатида деярли учрамайди. Шу сабабли 
мазкур термин бухгалтерия ва унга турдош соҳалардаги мутахассисларга 
қулай ҳамда талабаларнинг тушуниши осон бўлиши учун уни ўзбек тилида 
шартли равишда «давал» сўзи билан аталади. Баъзи жужжатларда ушбу 
атама «қайта ишлашга берилган хом ашё» деб ҳам ишлатилиши мумкин. 
Кўпгина корхоналар ўзининг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ 
харажатларини оптимал холатга келтиришга интилишади ва бунинг 
кўпроқ оммавийлашган усули бўлиб пудрат шартномаси тузиш 
ҳисобланади, яъни хом ашё ва материалларни қайта ишлашга ва улардан 
тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга давал шартномаси асосида бериш 
ҳисобланади. Бу холатда қайта ишловчи корхона давалга берувчидан хом 
ашё ва материалларни олади, ўзининг ишлаб чиқариш қуввати билан қайта 
ишлайди, олинган тайёр маҳсулотни давалга берувчига қайтариб беради. 
Хом ашё ва материалларни давал асосида қайта ишлашга бериш 
шартномасининг асосий хусусияти шундан иборатки, давалга берувчи (хом 
ашё ва материалларни қайта ишлашга берувчи корхона) нафақат тайёр 
маҳсулотни тасарруф қилади, балки бирламчи хом ашё (материаллар) ва 
чиқиндиларга эгалик ҳуқуқини ҳам сақлаб қолади. Қайта ишловчи фақат 
хом ашё (материаллар)ни қайта ишлайди ва тайёр маҳсулотларни давалга 
берувчига қайтариб беради. Бундай шартноманинг имтиёзлари ўз-ўзидан 
кўриниб турибди. Агар қандайдир бир маҳсулот ишлаб чиқаришга қарор 
қилинган бўлса, лекин ишлаб чиқариш қуввати етмаса, тегишли асбоб-
ускуналарни сотиб олишга эса вақт ҳам, пул маблағлари ҳам йўқ бўлса, 
бундай холатдан чиқиб кетишнинг фақат бир йўл қолади, бу ҳам бўлса 
қайта ишловчига тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришини буюртма бериш. Бу 
ўз навбатида қайта ишловчига ҳам қулай, у ишлаб чиқарилган маҳсулотни 
кимга ва қандай сотиш кераклиги тўғрисида бош қотирмайди. 
Мазкур давал хом ашё материаллар билан боғлиқоперацияларни 


бухгалтерия ҳисоби бўйича маъруза матни Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг 
миллий стандартлари ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни тартибга 
солиш бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ давал 
асосида қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни 
бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва ҳужжатларда расмийлаштириш 
тартибини тушунтириш мақсадида ишлаб чиқилган. 
Бухгалтерия ҳисоби мақсадида давал хом ашё (давал асосида қайта 
ишлашга берилган (олинган) хом ашёлар ва материаллар) деб давалга 
берувчига тегишли бўлган, давалга берувчи уларни маҳсулот ишлаб 
чиқариш учун бошқа шахсга саноат асосида қайта ишлашга берадиган 
ҳамда тузилган хом ашё ва материалларни давал асосида қайта ишлаш 
шартномасига 
мувофиқ 
уларни 
кейинчалик 
давалга 
берувчига 
қайтарадиган хом ашё ва материаллар тушунилади.

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish