Молиявий ҳисоб


-расм. Давал асосида хом ашё ва материалларни қайта ишлаш



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
1-расм. Давал асосида хом ашё ва материалларни қайта ишлаш 
ва улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасига 
мувофиқ пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф 
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва 
унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш 
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабўл қилиб олиш ва 
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида 
ёки тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни 
бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Материалларнинг тасодифан 
нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки 
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пудратчининг пудрат 
шартномасида шартлашилган ишни топшириш муддати келгунча 
материалларни берган тараф зиммасида, бу муддатдан кейин эса ишни 
топширишни кечиктириб юборган тараф зиммасида бўлади. 
Шунингдек юқорида айтиб ўтилган Кодекснинг 632-моддасига 
мувофиқ пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш ёхуд 
бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда 
топшириш ҳақида тузилади. Пудратчи ўзи берган материаллар ва 
ускуналарнинг сифати тегишли даражада бўлмаганлиги учун, шунингдек 
учинчи шахслар ҳуқуқлари бўлган материаллар ва ускуналарни берганлиги 
учун жавобгар бўлади. 
Пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни 
аниқлаш усуллари кўрсатилади. Улар шартномада кўрсатилган бўлмаса ва 
шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган холларда 
шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай 
товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ 
тўланиши керак. 
Пудрат шартномасидаги ишнинг баҳоси пудратчининг чиқимларини 
ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади. Ишнинг баҳоси смета тузиш 
йўли билан аниқланиши мумкин. Иш пудратчи томонидан тузилган смета 
бўйича бажарилган тақдирда, смета буюртмачи томонидан тасдиқланган 
пайтдан бошлаб кучга эга бўлади ва пудрат шартномасининг бир қисми 
бўлиб қолади. 
Ишнинг баҳоси (смета) тахминий ёки қатъий бўлиши мумкин. Пуд-
рат шартномасида бундай кўрсатма бўлмаса, ишнинг баҳоси (смета) 
қатъий ҳисобланади. 


Агар қўшимча ишларни бажариш зарур бўлиб қолса ва шу сабабли 
ишнинг тахминан белгиланган баҳосини (тахминий сметани) анча 
оширишга тўғри келса, пудратчи бу ҳақда буюртмачини вақтида 
огохлантириши шарт. Буюртмачи пудрат шартномасида кўрсатилган 
ишнинг баҳосини (сметани) оширишга рози бўлмаган тақдирда, 
шартномадан воз кечишга ҳақли. Бундай холларда пудратчи 
буюртмачидан ишнинг бажарилган қисмининг баҳосини тўлашни талаб 
қилиши мумкин. 
Буюртмачини пудрат шартномасида кўрсатилган ишнинг баҳосини 
(сметани) ошириш зарурлиги тўғрисида ўз вақтида огохлантирмаган 
пудратчи иш учун шартномада кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш 
ҳуқуқини сақлаб қолган холда шартномани бажариши шарт. 
Пудратчи, қоида тариқасида, қатъий баҳо (қатъий смета)ни 
оширишни, буюртмачи эса уни камайтиришни талаб қилишга, шу 
жумладан бажарилиши керак бўлган ишнинг тўла хажмини ёки бунинг 
учун зарур харажатларни пудрат шартномаси тузилаётган пайтда назарда 
тутиш имконияти бўлмаган холларда ҳам, ҳақли эмас. 
Пудратчи томонидан тақдим қилиниши керак бўлган материаллар ва 
ускуналар, шунингдек учинчи шахслар томонидан унга кўрсатиладиган 
хизматлар баҳоси анча ошган ва буни шартнома тузиш вақтида назарда 
тутиш мумкин бўлмаган холларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
кодексининг 383-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси 
тўғрисида»ги қонуни 15-моддасига мувофиқ пудратчи белгиланган иш 
баҳосини (сметани) оширишни талаб қилишга, буюртмачи бу талабни 
бажаришдан бош тортган тақдирда эса, шартномани бекор қилишни талаб 
қилишга ҳақли. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 646-моддасига 
биноан буюртмачи бажарилган ишни пудрат шартномасида назарда 
тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва 
қабул қилиши, иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан 
чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида 
пудратчига дарҳол маълум қилиши шарт. 
Агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим 
босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи 
пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган 
муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин 
бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши 
шарт. 
Пудратчи қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида назарда 
тутилган холларда ва миқдордагина ўзига бўнак ёки закалат берилишини 
талаб қилишга ҳақли (ЎзР ФК 638-модда). 
Корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, 
етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун 
истеъмолчиларнинг ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишларини таъминлаш, халқ 


хўжалигида 
тўлов 
интизомининг 
аҳволи 
учун 
раҳбарларнинг 
масъулиятини 
ошириш 
мақсадида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли «Халқ хўжалигида 
ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар 
раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 19 
июлдаги 11Ф-2340-сонли ва 2003 йил 4 июлдаги ПФ-3274-сонли 
Фармонлари билан киритилган ўзгартиришлар билан) Фармони билан 
барча мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектнинг 
истеъмолчилар на буюртмачиларларга, улар етказиб бериладиган 
(бажариладиган) ишлар, хизматлар қийматининг камида 15 фоизини 
олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва 
хизматлар кўрсатиши тақиқланган, қонунчиликда белгиланган холатлар 
бундан мустасно. 
Шунинг учун пудратчи бажариладиган иш ва кўрсатиладиган 
хизматлар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган аванс тўлашни талаб 
қилиши шарт, қонунчиликда белгиланган холатлар бундан мустасно. 
Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўла 
тушишини таъминлаш, солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, 
шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги ўз 
мажбуриятларини бажариш учун масъулиятини ошириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-
1504-сонли «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи 
субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 29 мартдаги ПФ-
2279-сонли, 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сонли ва 2003 йил 1 
октябрдаги ПФ-3274-сонли Фармонлари билан киритилган ўзгартиришлар 
билан) Фармони билан 1996 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон 
Республикаси доирасида бартер асосида маҳсулот етказиб бериш 
тўғрисида шартномалар тузиш тақиқланган. 
Шунинг учун бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар учун 
ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилиши шарт. 
Давал хом ашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар 
давал хом ашёни қайта ишлаш баҳосини аниқлаш вақтида (смета 
тузилаётганда) назарда тутилган харажатлардан кам бўлган холларда, 
башарти буюртмачи пудратчининг тежами бажарилган иш сифатига 
таъсир этганлигини исботлай олмаса, пудратчи ишлар учун пудрат шарт-
номасида кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. 
Пудрат шартномасида пудратчининг тежами тарафлар ўртасида 
тақсимланиши назарда тутилиши мумкин (ЎзР ФК 637-модда). 
Пудратчи буюртмачи берган материалдан «тежаб-тергаб ва режали» 
фойдаланишга мажбур. Иш тугаганидан сўнг пудратчи ишлатилган 
материал тўғрисида буюртмачига ҳисобот бериши, шунингдек унинг 
қолдиғиниқайтариб бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган 
материалнинг қийматини ҳисобга олиб, буюртмачининг розилиги билан 


ишнинг баҳосини камайтириши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик кодексининг 640-моддасида айтиб ўтилган. 
Агар буюртма пудратчи томонидан иш натижасини ёмонлаштиришга 
олиб келадиган ёки уни шартномада назарда тутилган мақсадлар учун 
фойдаланишга яроқсиз қилиб қўядиган бошқа камчиликлар билан 
шартномадан четга чиққан холда бажарилган бўлса, буюртмачи ўз 
хоҳишига кўра пудратчидан камчиликларни оқилона муддатда ва ўз 
ҳисобидан бартараф этишни ёки иш учун белгиланган баҳони мутаносиб 
равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномага мувофиқ 
камчиликларни буюртмачи бартараф қиладиган бўлса, у амалга оширилган 
харажатлар қиймати пудратчи томонидан қопланишига умидқилишга 
ҳақли. Давал хом ашё ва материаллардан ишлаб чиқарилган тайёр 
маҳсулотлар ёки қайта ишланган хом ашё ва материалларнинг сифати 
бўйича 
томонларнинг 
муносабатлари 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фуқаролик кодексининг 647-652-моддаларида назарда тутилган меъёрлар 
билан тартибга солинади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексидан келтирилган 
меъёрлар кўрилаётган операцияларни солиқ ва бухгалтерия ҳисобида 
талқин қилишни белгиловчи қуйидаги ҳуқуқий тавсифларни бериш 
имкониятини беради: 

қайта ишловчига қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар 
ҳамда қайта ишловчи томонидан улардан тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқарилаган дақиқадан бошлаб тайёр маҳсулот давалга берувчининг 
мулки ҳисобланади; 

давалга берувчидан қабул қилинган хом ашё ва материаллар ҳамда 
улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар давалга берувчига қайтариб 
берилгунга қадар уларнинг сақланиши ва бутлигига масъул бўлган қайта 
ишловчининг тасарруфида бўлади; 

қайта ишловчига берилган материалларнинг қиймати пудрат 
шартномасининг бир тури бўлган мазкур шартноманинг қийматига 
кирмайди. 
Хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор 
қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда 
маҳаллий давлат хокимияти ва давлат бошқарув органларининг шартнома 
муносабатлари соҳасидаги ваколатларининг қонуний асослари Ўзбекистон 
Республикасини 
«Хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунида белгилаб ўтилган. 
Тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти 
соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш 
мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, 
хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини 
оладиган келишув хўжалик шартномаси деб тан олинади. 
Хўжалик шартномаси шартнома предметини, етказиб бериладиган 
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва 
баҳосини, шартноманинг бажарилиш муддатларини, ҳисоб-китоб қилиш 


тартибини, тарафларнинг мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари 
бажарилмаганда 
ёки 
лозим 
даражада 
бажарилмаганда 
тарафларнингжавобгарлигини, низоларни ҳал этиш тартибини ҳамда 
тарафларнинг реквизитларини, шартнома тузилган сана ва жойни, 
шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида 
белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга 
эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 37-боби, 
Ўзбекистон 
Республикасини 
«Хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонуни ва 
бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган меъёрлар бўйича 
давал хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ва улардан тайёр маҳсулот 
ишлаб чиқариш шартномаси қуйидаги шартларни ўз ичига олиши керак: 

шартнома предмети; 

томонлар ўртасида хавфни тақсимланиши; 

хом ашё ва материалларни номи ва сони; 

тайёр маҳсулотнинг номи, стандартлари ва техник тавсифи; 

бажариш муддати ва уни бузилганлиги учун мажбурият ва 
жавобгарликлар; 

қайта ишловчига тўланадиган ҳақ ва унинг харажатларини 
қоплашни ўз ичига оладиган ишнинг қиймати; 

ўзаро ҳисоб-китоб қилиш усуллари; 

тежалган маблағларни тақсимлаш тартиби; 

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; 

томонларнинг жавобгарлиги; 

шартномани бекор қилиш тартиби; 

якуний холатлар ва томонларнинг реквизитлари. 
Давал хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ва улардан тайёр 
маҳсулот ишлаб чиқариш шартномасининг намунавий шакли мазкур 
маъруза матнининг 1-сонли иловасида келтириб ўтилган. 
Шуни алоҳида назарда тутиш керакки, агар хом ашё ва материаларни 
давал 
асосида 
қайта 
ишлашга 
бериш 
ҳужжатларда 
нотўғри 
расмийлаштирилса (расмийлаштирилмаса), бундай операциялар солиқ 
идоралари томонидан мол-мулкни текинга бериш операциялари деб талқин 
қилиниши мумкин. Бу ўз навбатида хом ашё ва материаллар қийматини 
қонунчиликда ўрнатилган тартибда солиқларга тортилишига олиб келади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish