Молиявий ҳисоб


 Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларни давалга



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

6.3. Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларни давалга 
берувчидаги ҳисоби 
 
Давал асосида бериладиган хом ашё ва материалларнинг баҳолаш 
таннархи бўйича амалга оширилади. Давал асосида бериладиган хом ашё 
ва материалларнинг таннархи Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг 2006 йил 15 июндаги 52-сонли буйруғи билан тасдиқланган 
ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-
сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби 
миллий стандарти (БҲМС №4) «Товар-моддий заҳиралари»да белгиланган 
тартибда шаклланади. 
Чет эл валютасига харид қилинган ва давал асосида бериладиган хом 
ашё ва материалларнинг таннархи Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган 
ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-
сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби 
миллий стандарти (БҲМС №22) «Чет эл валютасидаифодаланган активлар 
ва мажбуриятлар ҳисоби»га ва 2004 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигининг 98-сонли, Иқтисодиёт вазирлигининг 
41-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 1104-57-сонли, Марказий банкнинг 
257-В-сонли, Давлат статистика қўмитасининг 
8
-сонли қарорлари билан 
тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 17 
августда 1411-сон билан рўйхатга олинган «Чет эл валютасида 
ифодаланган операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа 
ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ амалга 
оширилади. 
Давал асосида бериладиган хом ашё ва материаллар ташкилотга — 
давалга берувчига қуйидагилар натижасида келиб тушади: 

етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш; 

таъсисчилардан ташкилотнинг устав капиталига улуш сифатида 
келиб тушиши; 

таъсисчилар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган ташкилотнинг 
мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланаётганда бошқа 
ташкилотнинг устав капиталига киритилган ташкилотнинг таъсис улуши 
қайтарилишидан келиб тушиши; 

текинга келиб тушиш (хадя шартномаси бўйича); 

айирбошлаш; 

ортиқча (ҳисобга олинмаган)ларини айирбошлаш; 

ташкилотнинг ўзида тайёрланиши; 

мулк ҳуқуқи олинишига олиб келадиган бошқа операциялар ва 


ҳодисалар. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 9 
сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан 
рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандарти (БҲМС №21) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-
хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни
қў
ллаш 
бўйича Йўриқнома»га мувофиқ корхонага тегишли хом ашё ва 
материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган 
ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, идиш материаллари, 
инвентарлар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа қийматликларнинг мавжудлиги 
ва ҳаракати тўғрисида ахборотларни умумлаштиб давал асосида 
берилгунга қадар материалларни ҳисобга олувчи счетларда (1070дан 
ташқари 1000) амалга оширилади. 
Давал асосида бериладиган олди-сотди шартномасига асосан харид 
қилинган хом ашё ва материаллар таннархини шаклланишини ва уларни 
бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилиш тартибини мисолда кўриб 
чиқамиз.
Электр двигателлар ишлаб чиқарувчи «Мурод» МЧЖ металл 
прокатни давал асосида қайта ишлаш ҳамда улардан электр двигателлар 
учун деталлар ишлаб чиқаришга бериш учун олди-сотди шартномасига 
мувофиқ харид қилди. Металлнинг баҳоси 24 000 000 сўмни, ҚҚС (баҳодан 
20%) эса 4 800 000 сўмни ташкил этади. Металл прокатига ҳақ тўлаш 
бўйича шартноманинг шарти нархнинг 70% олдиндан тўлаш. Металл 
прокатини корхонагача олиб келишни «Мурод» МЧЖ амалга оширган. 
Металл прокатини омборгача олиб келиш харажатлари қуйидагилардан 
иборат: транспорт харажатлари 300 000 сўм, ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 
50 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи фондидан 24 фоиз миқдорда ягона 
ижтимоий тўловга 
12000
сўм. 
Иккита холатни (ҚҚС тўловчиси ҳисобланишидан келиб чиқиб) 
кўриб чиқамиз: 
1-ҳолат 
«Мурод» МЧЖ ҚҚС тўловчи ҳисобланади ва харид қилинган металл 
прокати бўйича олинган ҚҚСни қоплашга қабул килади. 
Металл прокатнинг таннархи қуйидагича шаклланади: 
24 362 000 сўм= 24 000 000 сўм + 362 000 сўм. 
Олди-сотди шартномаси бўйича харид қилинган металл прокатини 
кирим қилиш «Мурод» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади: 

олди-сотди шартномасида назарда тутилган миқдорда аванс 
тўловлари амалга оширилганда: 
дебет 4310 «TMЗлap учун мол етказиб берувчилар вапудратчиларга 
берилган аванслар» счёти
16 800 000 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти 
16 800 000 сўм; 
16 800 000 сўм = 24 000 000 сўм х 70 % / 100; 



олди-сотди шартномаси бўйича мол етказиб берувчилардан металл 
прокати келиб тушганда (ҚҚС ҳисобга олинмаган холда): 
дебет 1010 «Хом ашё ва материаллар» счёти
24 000 000 сўм; 
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларгатўланадиган 
счётлар» счёти
24 000 000 сўм; 

қоплашга қабул қилинадиган ҚҚС суммасига: 
дебет 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак 
тўловлари (турлари бўйича)» счёти
4 800 000 сўм;
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган 
счётлар» счёти
4 800 000 сўм; 


Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish