Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

— 
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг пулни чиқиб 
кетишига ҳам, келиб тушишига ҳам олиб келмайдиган моддаларига 
тузатишлар киритиш; 
— 
айланма маблаялар ва қисқа муддатли қарзларнинг пулсиз 
моддаларини ўзгаришларига тузатишлар киритиш; 
— 
инвестиция фаолиятида ўз аксини топган моддаларга тузатишлар 
киритиш. 
Билвосита усулдан фойдаланилганда Пул оқимлари тўғрисидаги 
ҳисобот қуйидаги босқичларда тузилади: 
а) биринчи босқич. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг 
биринчи босқичида пул маблағларининг соф ўсиши ёки камайиши 
аниқланади. Аслида бу балансда акс эттирилган йил боши ва охиридаги 
пул маблағлари ўртасидаги фарқ ҳисобланади; 
б) иккинчи босқич. Иккинчи босқичда операцион фаолиятдан соф пул 
маблағлари аниқланади. МҲХСларига мувофиқ республикамиздаги 
ҳисобда даромадлар ва харажатларни юзага келишига қараб тан олишни 
назарда тутадиган ҳисоблаш усулидан фойдаланилади, бироқ операцион 
фаолиятдан реал пул маблағларини аниқлаш учун даромад ва 
харажатларини касса усули бўйича акс эттириш зарур. Ушбу мақсадда соф 
фойда пул маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган 


операцияларни таъсирини ҳисобга олган холда тузатилади. 
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг «Операцион фаолият» 
бўлимининг биринчи сатрида соф фойда акс эттирилади, кейин унга пул 
маблағлари оқимига таъсир килмайдиган моддалар қўшилади (ёки 
чегирилади) ва натижада операцион фаолиятдан соф пул маблағлари келиб 
чиқади. 
Операцион фаолиятдан соф пул маблағлари аниқланганда қисқа 
муддатли активлар (пул маблағлари бундан мустасно) ўсиши соф 
фойдадан чегирилади, камайиши эса соф фойдага қўшилади; қисқа 
муддатли мажбуриятларнинг ўсиши соф фойдага қўшилади, камайиши эса 
соф фойдадан чегирилади; амортизация ажратмалари ва асосий 
воситаларни сотишдан зарар соф фойдага қўшилади, асосий воситаларни 
сотишдан фойда эса соф фойдадан чегирилади; 
в) учинчи босқич. Учинчи босқичда таққословчи бухгалтерия 
балансининг узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларга тегишли 
моддаларига ўзгаришларга асосан, шунингдек бошқа малумотлардан келиб 
чиқиб инвестиция ва молиявий фаолиятдан соф пул маблағлари 
аниқланади. 
Бевосита усулдан фойдаланилганда Пул оқимлари тўғрисидаги 
ҳисобот қуйидаги босқичларда тузилади: 
а) биринчи босқич. Биринчи босқичда пул маблағларининг соф ўсиши 
ёки камайиши яъни йил боши ва охиридаги пул маблағлари ўртасидаги 
фарқ аниқланади; 
б) иккинчи босқич. Иккинчи босқичда Молиявий натижалар 
тўғрисидаги ҳисоботда ҳисоблаш усули билан акс эттирилган ҳар бир 
кўрсаткични касса усули билан ҳисобга олинган кўрсаткичга қайта 
ҳисоблаш йўли билан операцион фаолиятдан соф пул маблағлари 
аниқланади. Агар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тушум 240 
000 минг сўм акс эттирилган, дебиторлик қарзларининг йилдаги ўсиши эса 
40 000 минг сўмни ташкил қилган бўлса, у холда пул маблағларида 
олинган тушум 240 000 минг сўм — 40 000 минг сўм = 200 000 минг сўмни 
ташкил этади ёки агар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда 
операцион харажатлар 80 000 минг сўм миқдорда акс эттирилган, 
ҳисобланган харажатлар бўйича қарзнинг йилдаги ўсиши эса 14 000 минг 
сўмни ташкил қилган бўлса, у холда пул маблағларида амалга оширилган 
операцион харажатлар 80 000 минг сўм - 14 000 минг сўм = 66 000 минг 
сўмни ташкил этади. 
«Операцион фаолият» бўлимида пул тушумлари ва тўловлари 
фақатгина асосий гуруҳлар бўйича акс эттирилади; 
в) учинчи босқич. Учинчи босқичда таққословчи бухгалтерия 
балансининг узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларга тегишли 
моддаларига ўзгаришларга асосан, шунингдек бошқа маълумотлардан 
келиб чиқиб инвестиция ва молиявий фаолиятдан соф пул маблағлари 
аниқланади. 
Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот тузишнинг иккита усулини 


таққослаш натижасида таҳлил мақсадида билвосита усулни маълумот 
бериш даражаси юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. 
Билвосита усулда тузилган ҳисоботдан фарқли равишда бевосита 
усулда тузилган ҳисоботда биз молиялаштириш манбаларини тавсифловчи 
муҳим кўрсаткичларни топмаймиз. Буларга соф фойда ва амортизация 
ажратмалари, айланма маблағлардаги, жумладан капитал ҳисобига юзага 
келадиган ўзгаришлар киради. 
Ҳисобот тузишнинг хар бир усули фойдаланувчилар учун зарур 
бўлган маълумотларни беради. Бевосита усул пулнинг ялпи оқимини тўлов 
воситаси сифатида акс эттиради. Бевосита усул компаниянинг молиявий 
ресурслари тўғрисидаги маълумотларни уларнинг ҳаракатини пул 
маблағларининг оқими сифатида ўзида жам қилади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish