ҳисобланади ва тўланади. Фойда солиғиПул оқимлари тўғрисидаги
ҳисоботда операцион, инвестиция ва молиявий фаолият сифатида
таснифланувчи, операциялар бўйича пул маблағларининг оқимидан юзага
келади. Солиқ харажатлари инвестиция ва молиявий фаолият билан енгил
боғланиши мумкин бўлганда тегишли солиқ бўйича пул маблағларини
чиқишини аниқлаш кўп холларда мақсадга мувофиқ эмас. Улар мазкур
операциялар асос бўлган пул маблағлари юзага келган ҳисобот даврида
юзага келмаслиги мумкин. Шунинг учун солиқлар одатда операцион
фаолиятдан пул маблағларининг оқими сифатида таснифланади. Пул
маблағларининг солиқ оқими ҳар хил фаолият турлари ўртасида
тақсимланганда, тўланган солиқларнинг умумий суммаси очиб берилади.
Пул маблағлари ёки пул эквивалентларидан фойдаланишни талаб
қилмайдиган инвестиция ва молиявий операциялар Пул оқими
тўғрисидаги ҳисоботга киритилмаслиги керак. Бундай операциялар бошқа
молиявий ҳисоботларда фаолиятнинг шу инвестиция, молиявий турлари
тўғрисидаги барча муҳим ахборотни кўрсатадиган тарзда очиб берилиши
лозим.
Пул маблағлари ёки пул эквивалентлари оқимини юзага
келтирмайдиган инвестиция ва молиявий операциялари Пул оқими
тўғрисидаги ҳисоботга киритилмаслиги керак. Бироқ улар компаниянинг
капитали ва активлари таркибига таъсир килганлиги учун бошқа молиявий
ҳисоботларда очиб берилиши лозим. Пулсиз операция турлари бўлиб
қуйидагилар ҳисобланиши мумкин:
а) активларни тегишли мажбуриятларни қабул қилиш йўли билан ёхуд
молиявий ижара бўйича харид қилиш;
б) акция чиқариш йули билан компанияни харид қилиш;
в) қарз мажбуриятларини акцияларга алмаштириш.
Хўжалик
юритувчи
субъект
пул
маблағлари
ва
пул
эквивалентларининг айрим моддаларини кўрсатиши ҳамда Пул оқими
тўғрисидаги ҳисоботдаги суммаларни бухгалтерия балансидаги тегишли
моддалари қиёсини тақдим этиши, шунингдек фойдаланиш имконияти
бўлмаган муҳим пул маблағлари ва пул эквивалентлари қолдиғи
миқдорини очиб бериши керак.
Хўжалик юритувчи субъект корхонада мавжуд бўлган, лекин гуруҳ
фойдалана олмайдиган муҳим пул маблағлари ва пул эквивалентлари
қолдиғи миқдорини раҳбариятнинг тушунтириши билан бирга очиб
бериши лозим. Хўжалик юритувчи субъектнинг пул оқими билан унинг
бўғинлари ўртасидаги алоқаларни тушуниш учун пул оқимлари бўғинлар
бўйича очиб берилиши лозим. Хўжалик фаолиятининг мазкур турида
умуман пул оқими ҳаракати билан унинг айрим таркибий қисмлари
ўртасидаги алоқани аниқлаш учун пул оқимларининг бўғинлардаги
ҳаракатларини очиб кўрсатиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: