Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Консолидациялашган молиявий ҳисобот бутун бир гуруҳ 
компанияларининг умумий молиявий салоҳиятини ўлчаш имконини 
беради.
71
 
Жамланган молиявий ҳисоботлар – ҳисобот санасидаги молиявий 
аҳволни ва хўжалик юритувчи жамиятлар гуруҳининг ҳисобот даври учун 
молиявий натижаларни акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими.
72
69
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1307-page
70
Ibragimov A., Ochilov I., Qo’ziev I., Rizaev N., “Moliyaviy va boshqaruv hisobi”. O’quv qo’llanma; 
Toshkent – 2008. 
71
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1307-page
72
O’zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 14.10.1998 yilda tasdiqlangan 8–son “Jamlangan 
moliyaviy hisobotlar va shu’ba xo’jalik jamiyatlariga sarmoyalarni hisobga olish” nomli buxgalteriya hisobi milliy 
standarti, 4-band. 


Жамланган молиявий ҳисоботни умумий - бош ва шўъба корхоналар 
гуруҳи сифатида кўриб чиқиладиган ўзаро боғлиқ ташкилотлар бош ва 
шўъба корхоналари гуруҳининг молиявий ҳисоботини ифода этади. Шу 
сабабли унинг асосий мақсади айрим жамиятнинг ҳисобот мақсади каби 
ҳисобот даврида мулк ва молиявий аҳволни, шунингдек ҳисобот даври 
учун фаолиятнинг натижаларини ишончли ифода этиш ҳисобланади. 
Консолидациялашган молиявий ҳисобот иқтисодий ва молиявий 
жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлган бир нечта компанияларнинг гуруҳи 
хусусида умумий хусусдаги маълумотларни олишни таъминлаб, ушбу
компаниялар гуруҳининг фаолияти натижалари ҳамда истиқболини ўзида 
акс эттиради. 
Бунда бош ва шўъба корхоналари гуруҳи ҳамда айрим жамият учун 
ҳисоботни тузишда ҳал этилаётган вазифалар ўхшаш бўлади: бу 
маълумотни тўплаш, ҳужжатлаштириш, таҳлил қилиш ва гуруҳлаштириш 
демакдир. Бироқ, бунда айрим жамият ҳисоботи ва консолидациялашган 
ҳисоботнинг мақсади, вазифалари бир-бирига тўлиқ мос келмайди. 
Консолидациялашган ҳисобот учун эса ушбу мақсади ва вазифалар бир 
нечта бошқа жамиятлар ҳисоботини умумлаштириш зарурати билан 
боғлиқ хусусиятлар сабабли кенгаяди. 
Масалан, хўжалик операцияларини ҳужжатлаштиришни кўриб 
чиқамиз. Бундан ташқари, бирлашган жамиятларнинг барча хўжалик 
операциялари ҳисобга олиниши лозим. Консолидациялашган ҳисобот учун 
эса қуйидагилар алоҳида акс эттирилиши керак: 
- жамиятлар бош ва шўъба корхоналари гуруҳлари ўртасидаги 
битимлар; 
- айрим жамиятларнинг бирлашишидаги ҳисоботида ўзгаришлар; 
- консолидациялашган баланснинг янги позицияларнинг умумлашиши 
ва молиявий натижлар ҳисоботи, шунингдек, уларнинг йиллар бўйича 
ўзгариши натижасида юзага келадиган ҳажмлари; 
- яширин заҳира ва сарф-ҳаражатлар ҳажми ҳамда ҳисобга олишни, 
шунингдек, фирмалар нархи ва ҳокозоларни аниқлаш услуби. 
Натижада умумлаштириш учун зарур бўлган, шунингдек унинг 
натижасида юзага келадиган ва барча ахборотни акс эттирадиган 
“умумлаштирилган” бухгалтерия ҳисобини жорий қилиш зарур 
ҳисобланади. Бундай ҳисобни жорий қилмасдан туриб бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳи ҳисоботини тузиш учун ишончли маълумотлар олиш 
мумкин эмас. Бунда “умумлаштирилган бухгалтерия ҳисоби” ҳар қандай 
ҳисоботни тузиш учун умумий ҳисоблангани каби, консолидациялашган 
ҳисоботни ҳам унинг ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳисоб юритиш 
тартибига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ушбу шарт концерн 
ҳисоботининг ишончлилигини тасдиқлаш учун жуда муҳим. 
Айрим жамиятлар ҳисоботи маълумотлари этишмаслигининг 
“компенсация”си сифатида хизмат қиладиган “компенсация” мақсади ва 


вазифалари бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг ҳисоботи учун ўзига 
хос хусусият ҳисобланади.
Бош ва шўъба корхоналари гуруҳи таркибига кирадиган айрим 
жамиятлар ҳисоботи асосида унинг мулк ва молиявий аҳволи ҳамда 
фаолияти 
натижасини 
баҳолаш 
мумкин 
эмас. 
Ушбу 
ҳолатда 
консолидациялашган ҳисоботни тузиш зарур ҳисобланади ва уни тузиш 
хусусиятлари туфайли у ягона иқтисодий тузилма сифатида бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳи ишларининг аниқ аҳволини ишончли тақдим этиш 
қобилиятига эгадир. Консолидациялашган ҳисоботнинг айнан ушбу 
маълумотлар этишмаслигини бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг 
айрим жамиятлари ҳисоботини шунчаки жамлаш услуби билан эмас, балки 
бош ва шўъба корхоналари гуруҳи ичидаги операцияларни истисно 
қилишни инобатга олган ҳолда умумлаштириш орқали энгиб ўтиш 
қобилияти “компенсация” мақсади деб аталади.
Компенсация мақсадига шу нарса давомида эришилдики, бунда барча 
операциялар ва уларнинг ҳисобот даврининг у ёки бу кўрсаткичларига 
таъсири айрим ҳисоботларни умумлаштириш чоғида бирхиллаштирилади 
ҳмда бош ва шўъба корхоналари гуруҳи нуқтаи назаридан ягона иқтисодий 
тузилма сифатида баҳоланади. Ушбу жараён бир хиллаштириш ёки тўплаш 
дейилади.
Айнан мана шунинг учун умумлаштиришда бош корхонанинг шўъба 
жамиятларига сарфлаган барча ҳаражатлари, мулкнинг қиймат баҳосига 
кирадиган «ўртадаги» даромад ва зарарлар, бош ва шўъба корхоналари 
гуруҳи ичидаги юзага келадиган даромад ҳамда сарф-ҳаражатлар истисно 
қилинади. 
Компенсация мақсадини иккита таркибий вазифасига шартли равишда 
бўлиш мумкин: тўлдириш ва бирлаштириш. Бирлаштиришнинг вазифаси 
консолидациялашган ҳисоботда бош ва шўъба корхоналари гуруҳлари 
ичидаги барча операциялар ва уларнинг натижларини истисно қилиш, яъни 
концернниг иқтисодий аҳволи қайта ҳисоб-китобсиз тақдим этилиши 
лозим. 
Концерн таркибига кирувчи жамият одатда ҳуқуқий эмас, балки 
ўзининг иқтисодий хўжалик мустақиллигини йўқотади. Бироқ, унинг 
ҳисоботи жамият томонидан Бош ва шўъба корхоналари гуруҳидаги бошқа 
жамиятлар билан амалга ошириладиган молиявий алоқа ва операциялар 
ҳажмини аниқлаш ҳамда баҳолаш имконини бермайди.
Чунки, бу операциялар ва ўзаро алоқалар жамият мулки ва молиявий 
аҳволига сезиларли таъсир қилиши мумкин, консолидациялашган 
ҳисоботда эса булар истисно қилинади. Бош ва шўъба корхоналари гуруҳи 
ичидаги операциялар айрим жамиятларнинг барча қоидаларига кўра 
тузилган ҳисоботнинг сезиларли даражада бузилишига олиб келиши 
мумкин.
Шунингдек, ҳисобот даврининг молиявий натижалари бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳи доирасида юқори нархларда маҳсулот сотиши 
туфайли яхшиланиши мумкин. Концерннинг битта жамияти томонидан 


ишлаб чиқарилган ва иккинчисига сотилган номоддий активларни сотишда 
ушбу операция иштиокчиларининг ҳисоботи ҳам бузилади. Бошқа кўплаб 
мисоллар ҳам борки, улар ҳам фақатгина консолидациялашган ҳисобот ва 
унинг таҳлили у ёки бу жамият ҳисоботи билан ҳамкорликда жамият ва 
Бош ва шўъба корхоналари гуруҳининг мулк ҳамда молиявий аҳволини 
аниқ кўрсатишини исботлайди.
Шундай қилиб, консолидациялашган ҳисобот айрим жамиятнинг 
ҳисоботига нисбатан тўлдириш масаласини ҳал этади. Бу шу билан 
ифодаланадики, консолидациялашган ҳисобот ҳам айрим жамият ҳисоботи 
сингари кўриб чиқилади ва асосланади. Айнан мана шунинг учун ҳам 
консолидациялашган 
ҳисобот 
айрим 
жамиятлар 
ҳисоботини 
алмаштирмайди, аксинча уни тўлдиради. 
Консолидациялашган ҳисобот вазифалари ва уни қўллаш соҳаси бир-
бирига бевосита боғлиқ ва асосан консолидациялашган ҳисоботнинг 
мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиқади. Юқорида қайд этилганидек, 
ҳисоботнинг ушбу тури ҳисобот даврига мулк ва молиявий аҳвол 
тўғрисида маълумотни ва шунингдек, бош ва шўъба корхоналари гуруҳи 
фаолиятининг ҳисобот даври учун молиявий натижаларни ифода этади.
Ҳисобот бундай ахборотнинг ички ва ташқи истеъмолчилари-
корхоналар эгалари, бош ва шўъба корхоналари гуруҳи ҳамда кенгашлар 
раҳбарлари, унинг таркибига кирувчи жамиятлар ходимлари, инвестор ва 
кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, давлат, 
шунингдек, бошқа манфаатдор фойдаланувчилар учун мўлжалланган. 
Яъни, консолидациялашган ҳисоботнинг асосий вазифаларини таърифлаш 
мумкин. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish