Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Молиявий фаолият – хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти 
бўлиб, унинг натижасида ўз маблағи ва қарз маблағлари миқдори ва 
таркибида ўзгаришлар юз беради. 
Молиялаштиришдан тушадиган 
компаниянинг пул маблағлари оқимига оид фаолияти бўлиб, бу фаолият 
корхона капиталини оширишга имкон берувчи ташқи фаолиятни ҳисобга 
олади.
67
Молиявий фаолият аввало компанияни керакли айланма ва ноайланма 
маблағлар билан таъминлашга йўналтирилган. Бундай тушумларнинг 
манбаси бўлиб ташкилот мулкдорларининг қўйилмаси саналади (ички 
манбалар). Компаниянинг мулкдорлари нафақат акциядорлик капиталига 
улуш киритишлари мумкин, балки ташкилотнинг етарлича заҳираларини 
ўз навбатида айланма маблағларни шакллантириш учун қўшимча равишда 
пул маблағларини ҳам йўналтириши мумкин. Жорий ва узоқ муддатли 
активларнинг бошқа манбалари бўлиб кредиторлар (ташқи манбалар) 
ҳисобланади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, молиявий фаолиятга мол 
етказиб берувчилар, иш ҳақи ва солиқлардан вужудга келадиган 
кредиторлар қўшилмайди (мазкур турдаги кредиторлик қарзларининг 
ўзгариши стандартнинг «Операцион фаолият» моддасида кўриб ўтилади). 
Молиявий фаолиятга ижарачининг молиявий ижара бўйича тўловлари ҳам 
киради. Бу молиявий ижарани молиявий кредит сифатида тушунилиши 
билан боғлиқ. 
Хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолиятидан пул оқимлари 
тўғрисидаги ахборотни алоҳида кўрсатади. Бу ахборот молиявий 
67
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1017-page


фаолиятдан келгусида бўладиган пул оқимларини тахмин қилиш учун 
зарур бўлади. Молиявий фаолиятдан асосий пул оқимларига қуйидагилар 
киради: 
а) акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган 
бошқа инструментлардан келадиган пул тушумлари;: 
б) субъектлар акцияларининг ҳақини тўлаш ёки сотиб олиш учун 
уларнинг эгаларига тўловлар; 
в) таъминланмаган облигациялар эмиссиясидан, молия корхоналари 
томонидан берилган ссудалардан, гаровга қўйилган ва бошқа қисқа ҳамда 
узоқ муддатли қарз (заём)лардан пул тушумлари; 
г) қарз (заём)ларни тўлаш; 
д) молиявий ижара бўйича мажбуриятларни қисқартириш учун 
ижарачиларнинг тўловлари ва бошқалар. 
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг (4-сонли шакл) «Молиявий 
фаолият» бўлимида бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги счётларидаги 
маълумот кўрсатилади: 
— 
«Олинган ва тўланган фоизлар» 110-сатри бўйича «Кирим» 
устунида олинган фоизлар суммаси, «Чиқим» устунида эса тўланган 
фоизлар суммаси кўрсатилади. 
— 
«Олинган ва тўланган дивидендлар» 120-сатри бўйича «Кирим» 
устунида олинган дивидендлар суммалари кўрсатилади, «Чиқим» 
устунида эса тўланган дивидендлар суммалари акс эттирилади. 
— 
«Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган 
бошқа инструментлардан келган пул тушумлари» 130-сатри бўйича 
ҳисобот йилида чиқарилган (сотилган) акциялар ёки хусусий капитал 
билан боғлиқ бўлган бошқа инструментлар учун акциядорлардан келиб 
тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади. 
— 
«Хусусий акцияларни сотиб олганда ва уларни сотганда пул 
тўловлари ва тушумлари» 140-сатри бўйича сотиб олинган хусусий 
акцияларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари суммалари, 
шунингдек корхонада бўлган хусусий акциялар, ҳиссалар ва пайлар учун, 
уларни кейинги сотиш ёки йўқ қилиш (бекор қилиш) мақсадида, эгаларига 
тўланган пул маблағлари суммаси кўрсатилади. 
— 
«Узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар ҳамда қарзлар бўйича 
пул тушумлари ва тўловлари» 150-сатри бўйича «Кирим» устунида 
ҳисобот даврида келиб тушган кредитлар ва қарзлар суммаси, «Чиқим» 
устунида эса - кредитлар ва қарзлар бўйича тўловлар кўрсатилади. 
— 
«Узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича пул тушумлари ва тўлов-
лари» 160-сатри бўйича «Чиқим» устунида ижарага берувчига (лизинг 
берувчига) тўланган пул маблағлари суммаси, «Кирим» устунида эса - 
ижарачидан (лизинг олувчидан) келиб тушган пул маблағлари суммаси 
кўрсатилади. 
— 
«Молиявий фаолиятга оид бошқа пул тушумлари ва тўловлари» 
170-сатри бўйича «Чиқим» устунида бошқа молиявий фаолиятга оид 
тўланган пул маблағлари суммаси, «Кирим» устунида эса - олинган пул 


маблағлари суммаси кўрсатилади. 
— 
«Жами: молиявий фаолиятга оид соф оқим/чиқим» 180-сатри 
бўйича «Кирим» устуни бўйича «+» ва «Чиқим» устуни бўйича «-» 
белгисининг таъсирини ҳисобга олган холда, 110, 120, 130, 140, 150, 160, 
170-сатрлар суммаси кўрсатилади. 
Бунда «Кирим» устуни суммаси «Чиқим» устуни суммасидан ошган 
холда, ошган сальдо «Кирим» устуни бўйича, тескари холда эса — 
«Чиқим» устуни бўйича акс эттирилади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish