Молиявий ҳисоб


Умумий ҳисоб тамойилларидаги тафовутлар



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
Умумий ҳисоб тамойилларидаги тафовутлар 
Кўрсаткичлар 
Бир томондан 
Иккинчи томондан 
75
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 1309 page


Ҳисоботнинг асосий 
мақсади 
Акциядорларни 
маълумотлар билан 
таъминлаш 
Ахборотларнинг тарқалиб 
кетишидан кредиторларни 
ҳимоялаш, ахборотларни 
тарқалиб кетиши рақобатга 
таъсир қилиши мумкин 
Ҳисоботга қўйиладиган 
талаб 
Аниқ йўриқномалар 
ишлаб чиқиш 
Менежерлар корор қабул 
қилиши учун аниқ 
тамойиллар ишлаб чиқиш 
Ҳисоботнинг мазмуни 
Ҳисоботни тўлдириш 
тартиби бўйича 
маълумотлар берилади 
Баъзи соҳалар бўйича 
қонунларнинг риоя 
қилинмаслиги (масалан, 
пенсионерлар учун тиббий 
ёрдам). 
Даромад солиғининг 
қонунийлиги 
Бухгалтерия ва солиқ 
фойдаси орасидаги 
фарқ 
Молиявий ҳисобот 
маълумотларига кўра даромад 
солиғини ҳисоблаш 
Ҳисоботнинг тузулиши 
Ҳар кварталда 
Ҳар 6 ойда ва йилда 
Ҳисобот 
маълумотларини очиб 
бериш (шаффофлик) 
Ҳисоботни юритиш 
бўйича маслаҳат ва 
маълумотлар бериш 
Ҳисоботни тўлдириш тартиби 
Хусусий капитал 
счётига олиб бориш 
Соф фойда – даромад 
ва харажатлари 
тўғрисидаги ҳисоботда 
акс этиши лозим 
Соф фойда тақсимланмаган 
фойда счётида кўриниши 
керак 
 Консолидациялаш ва баҳолаш усулларининг доимий амал 
қилиш тамойили. Консолидациялаш усуллари корхона фаолият 
юритаётган вақтда доимий амал қилади. Ушбу вазиятда четга чиқиш 
ҳолатлари ҳисоботнинг иловаларида очиб берилиши лозим. 
 Муҳимлилик тамойили. Ушбу тамойил корхона молиявий – 
хўжалик фаолияти хусусида қарор чиқаришга таъсир ўтказадиган ҳисобот 
моддаларини очиб беришда кўзда тутилади. 
 Ягона баҳолаш усуллари. Консолидациялашган компаниянинг 
автивлари, пассивлари, келгуси давр ҳаражатлари, фойда ва зарарлар яхлит 
ҳолда акс эттирилиши лозим. Яъни, бош компания ва шўъба корхона 
активлари ҳамда пассивларини консолидациялашда бош компанияда 
қўлланиладиган баҳолаш усулларидан фойдаланиш шарт. 
 Ҳисобот тузишнинг ягона санаси. Консолидациялашган 
молиявий ҳисобот бош компания баланси тузиладиган кунда тузилиши 
лозим. Шўъба корхоналар ҳисоботлари кўрсаткичлари консолидациялаш 
санасига ҳисоб-китоб қилиниши шарт.
 Консолидациялашган молиявий ҳисобот маълумотларидан 
фойдаланувчилар: инвесторлар, кредиторлар, таҳлилчилар, молия 
органлари бўлиши мумкин. 
Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишга қуйидаги 
омиллар таъсир кўрсатади: 
Ҳисоб амалиётини тартибга солиш даражаси ва шакли. Ҳисоб 


тизимини тартибга солиш даражаси ва шаклига кўра барча мамлакатлар 
икки гуруҳга бўлинади: 
1. Бухгалтерия ҳисоби услубияти ва амалиёти махсус қонунлар 
ёрдамида давлат томонидан тартибга солинадиган давлатлар; 
2. Бухгалтерия 
ҳисоби услубиёти ва амалиёти ноҳукумат 
профессионал бухгалтерлар ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган 
махсус стандартлар асосида тартибга солинадиган давлатлар. 
Бухгалтерия ҳисоби услубиёти ва амалиётини тартибга солиш 
ҳарактерига мос равишда ҳисобот тузиш ва тақдим этиш тартиби ҳам 
ўзгаради. Бухгалтерия ҳисоботларини тузишни марказлашган давлат 
бошқаруви назорат қилиб турадиган давлатларда ҳисобот тузиш 
консерватив ҳарактерга эга. Бу консолидациялашган молиявий ҳисобот 
тузишга ҳам ўз таъсирини ўтказади. 
Сиёсий ва иқтисодий алоқалар. Жаҳон мамлакатлари ўртасида ҳисоб 
амалиёти ва услубияти бўйича тажриба алмашиш ушбу мамлакатлар 
ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларнинг қай даражада 
ўрнатилганлигига боғлиқдир. Мексика ва Филиппиннинг АҚШ билан 
иқтисодий ва сиёсий алоқалари яхши йўлга қўйилганлиги сабабли, бу 
мамлакатларда консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш тартиби 
ва унинг амал қилиш кўлами АҚШдаги амалиётга тўла-тўкис мос келади. 
Буюк Британияда тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботлар 
Ҳамдўстлик таркибига кирувчи мамлакатлар: Австралия, Малайзия, ЖАР 
ва бошқалар билан бир хил. 
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш трансмиллий 
компаниялар фаолиятида одатий ҳолат ҳисобланади. Лекин бу жараёнда 
инвестор шу нарсани билиши лозимки, корпорация раҳбарлари кўпинча 
бўлинмалар фаолияти бўйича зарарлар, йўқотишларни бекитиши мумкин. 
Натижада корпорациянинг реал ҳолати ҳисоботда акс этмаслиги мумкин.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишнинг афзалликлари 
билан биргаликда камчиликлари ҳам мавжуд. Агарда компаниянинг 
фаолияти фақат битта ишлаб чиқариш-технологик линия ёки алоҳида 
минтақавий бўлинма фаолияти билан белгиланса, ҳисоботда аналитик 
ҳисоб-китоблар тушиб қолдирилади, консолидациялашган молиявий 
ҳисоботлар эса компаниянинг бу хатти-ҳаракатини бекитмайди. Йиғма 
ҳисоботда компаниянинг зарар кўриб ишлайдиган шўъба корхоналари 
бўйича ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичлари кўрсатилмайди. Шу 
сабабдан молиявий ҳисоблар батафсилроқ, аналитик ҳисоб-китоблар илова 
қилинган ҳолда тузилиши керак. 
Миллий валюталарни қайта баҳолаш муаммолари. Трансмиллий 
компанияларнинг хориждаги бўлинмалар улар қайси мамлакат ҳудудида 
жойлашган бўлса, улар ўша мамлакатнинг валютасида ҳисоб ва ҳисоботни 
юритадилар. Бу бухгалтерия ҳисоб-китобларини хорижий валютада 
юритиш учун ноқулайдир. Шу сабабдан трансмиллий компаниялар йиғма 
ҳисобот тузишда ўзларининг штаб-квартираси жойлашган мамлакат 
валютасида барча операцияларни қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозим 


бўлади.
Ҳисоботни бир валютадан бошқасига ўтказиш функционал 
валютадан келиб чиқади. Функционал валюта – бўлинманинг асосий 
фаолияти амалга ошириладиган мамлакатнинг валютасидир. Бундан 
ташқари, функционал валютани танлашда уларда бажариладиган 
муомалалар турига ҳам эътибор қаратилади. Бўлинмалар томонидан 
амалга ошириладиган муомалаларнинг иккита йирик гуруҳи бор:
76
1. Ўзи жойлашган мамлакат иқтисодиётига тўла асосланиб фаолият 
кўрсатадиган бўлинмаларда бажариладиган операциялар; 
2. Асосий операциялар ёки бош компания операциялари давоми 
кўринишидаги операциялар. 
Биринчи гуруҳга киритиладиган операцияларни бажарадиган 
компаниялар ўзлари жойлашган давлатнинг валютасида ҳисоб ва 
ҳисоботни юритадилар.
Иккинчи гуруҳга кирадиган асосий операцияларни бажарадиган 
компаниялар бош компания ишлатадиган валютада ҳисоб ва 
ҳисоботларини юритадилар.
Халқаро ҳисоб стандартларига кўра, консолидациялашган молиявий 
ҳисобот бош корхона раҳбарлигидаги корхоналар гуруҳи учун 
консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш билан 
шуғулланади.
Консолидациялашган ҳисобот ва алоҳида корхонанинг ҳисоботи
Консолидациялашган ҳисоботнинг назарий асосларини кўриб чиқишда 
давом этишдан олдин, фикримизча, ҳисоботнинг бу тури ва алоҳида 
корхона ҳисоботи ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни аниқлаш 
зарур. 
Консолидациялашган ҳисобот ва алоҳида корхонанинг ҳисоботи катта 
ўхшашликлар ва катта фарқларга эга: 
1) Иккала тур ҳам муайян иқтисодий тузилманинг ҳисоботидир. 
Бироқ, алоҳида жамиятнинг иқтисодий тузилма сифатидаги мавқеи 
мустақил юридик шахс сифатида қонун билан мустаҳкамланган бир 
пайтда, яъни иқтисодий ва ҳуқуқий бирликлар бир хил бўлгани ҳолда, 
ташкилотлар бош ва шўъба корхоналари гуруҳи ёки концерн ҳуқуқий 
аниқликдан махрумдир.
2) Иккала ҳисоботнинг мақсади тегишли иқтисодий тузилма 
аҳволининг ҳақиқий манзарасини ифодалашдан иборат. У ёки бу 
корхонанинг ҳисоботини тайёрлаш баланс бандларини баҳолашнинг 
белгиланган қоидалари қўллаш билан амалга оширилади. Бу баҳолаш 
қоидалари асосини ташкил этувчи концепциялар амалийдан кўра кўпроқ 
назарий аҳамиятга эга. Айни пайтда консолидациялашган баланс 
бандларини баҳолаш услубини танлашда улар асосланган у ёки бу 
концепцияга қатъий амал қилиш лозим. Алоҳида жамият ҳисоботидан 
фарқли равишда консолидациялашган ҳисоботни тайёрлаш ҳисоб ва 
76
Karimov A. va boshqalar. Buxgalteriya xisobi. Darslik - T.: Sharq, 2004. 427-b. 


ҳисоботни тайёрлашнинг асосий масалаларини янада чуқурроқ ўрганишни 
талаб этади. 
3) Ҳисоботнинг у тури ҳам, бу тури ҳам ташқи фойдаланувчилар 
учун ҳам, ички фойдаланувчилар учун ҳам ахборот вазифасини утайди. 
Лекин, консолидациялашган ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг доираси 
анча кенг, куп киррали ва турличадир. Бош ва шўъба корхоналари гуруҳи 
ҳисоботини тайёрлашда қўшимча муаммоларнинг пайдо бўлиши шунга 
боғлиқ.
4) У ёки бу ҳисоботни тайёрлашда муайян қонунчилик меъёрларини 
инобатга олиш зарур. Бироқ, жамият ҳисоботидан фарқли уларок, Бош ва 
шўъба корхоналари гуруҳи ҳисоботи бир мамлакатдаги эмас, купинча бир 
неча мамлакатдаги қонунчиликни ҳисобга олиши лозим. Бунинг устига 
умумлаштирилган ҳисобот бош компания мамлакатининг қонунчилигига 
мувофиқ тайёрланса ҳам у бошқа мамлакатлар қонунчилиги таъсирида 
бўлади.
5) Консолидациялашган ҳисобот ва алоҳида жамият ҳисоботининг 
энг катта фарқи уларни тайёрлаш техникасида бўлади. Жамият ҳисоботи 
хўжалик фаолиятининг бухгалтерияда ҳисобга тегишли тарзда акс 
эттирилган фактларига асосланади. Консолидациялашган ҳисобот бош ва 
шўъба корхоналари гуруҳига кирувчи алоҳида жамиятлар ҳисоботига 
асосланади, шу сабабли умумлаштиришни тайёрлашнинг ўзига хос 
амаллари ва услублари зарур бўлади. 
6) Алоҳида жамиятнинг ҳисоботи унинг фаолияти ва аҳволини 
таҳлил қилиш учун асос вазифасини утайди, аммо у бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳининг ягона иқтисодий тузилма сифатидаги фаолияти ва 
аҳволи таҳлили учун зарур ахборотларни бера олмайди. Бу корпоратив 
оилага кирувчи жамият ресурсларини унинг узигагина эмас, концерн 
рахбарияти ҳам бошқаришига боғлиқ. Умумлаштирилган бухгалтерия 
ҳисоботи тайёрлаш натижасида пайдо бўладиган бутунлай бошқача 
ахборотга эхтиёж юзага келади.
Жамиятлар бирлашганда юзага келадиган иқтисодий самара 3-
жадвалда кўриб чиқилади.

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish