Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


III ­ МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИ



Download 2,89 Mb.
bet20/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

III ­ МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИ


1. Молиявий аҳвол ва баланс тенглиги
2. Молиявий ҳисоботнинг турлари ва вазифалари
3. Бухгалтерия баланси
4. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот
1. Молиявий аҳвол ва баланс тенглиги
Молиявий аҳвол – корхона мулкида бўлган иқтисодий ресурсларни мавжудлиги ва уларга
қарама-қарши бўлган жами капиталдир. Молиявий аҳволни фақат маълум даврга аниқлаш мумкин.

Иқтисодий ресурслар = Жами капитал

Корхонанинг жами капиталини икки турга бўлиш мумкин:

    • хусусий капитал;

    • жалб қилинган капитал (кредиторлик қарзлар).

Иқтисодий ресурслар бухгалтерия ҳисобида активлар деб, кредиторлик қарзлари эса - мажбуриятлар деб аталади. Унда молиявий аҳволнинг тенгламаси қуйидаги кўринишда ифодаланади:
Активлар = Мажбуриятлар + Хусусий капитал

Ушбу тенглама баланс тенгламаси сифатида маълум. Унинг икки қисми албатта бир-бирига тенг бўлиши керак.
2. Молиявий ҳисоботнинг турлари ва вазифалари
Корхона молиявий аҳволи ҳақида энг тўлик маълумот тақдим этиш учун 1-сонли “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (БҲХС) қўлланилади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти асосида тузиладиган ва тақдим этиладиган умумий йўналишдаги молиявий ҳисоботнинг барча шаклларида 1-сонли БҲХС қўлланилиши шарт.
1-сонли БҲХС: “Умумий йўналишдаги молиявий ҳисобот муайян маълумотларни талаб этишга имконияти бўлмаган фойдаланувчиларнинг талабларини қондириш учун тайёрланади. У алоҳида тақдим этиладиган ёки оммавий ҳужжатларнинг бир қисмини тақдим этадиган ҳисобот шаклларини ўз ичига олади.”
Молиявий ҳисоботлар – бу хўжалик бирликларининг пул қийматидаги моделларидир. Гарчи ҳисобот ишларнинг ҳақиқий ҳолатини тўлиқ акс эттира олмаса ҳам (ҳамма нарсани ҳам пул билан ўлчаш мумкин эмас), аммо бунга эришишда бухгалтер томонидан қилинган ҳаракатларнинг энг оқилонасидир.
1-сонли БҲХСга мувофиқ (7 б.) молиявий ҳисоботнинг тўлиқ мажмуи қуйидагиларни ўз ичига олади:
I. бухгалтерия баланси;
II. фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот;
III. хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
IV. пул маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
V. ҳисоб сиёсати ва тушунтириш хатлари.
Ушбу ҳисоботлар бир туркум тенгламалар билан ўзаро боғланган:




Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish