Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Ҳисоб сиёсатининг шаклланиши



Download 2,89 Mb.
bet177/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

2. Ҳисоб сиёсатининг шаклланиши
Ҳисоб сиёсати – бу молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун компания томонидан қабул қилинган аниқ тамойиллар, асослар, шароитлар, қоидалар ва амалиётдир.
Компания раҳбарияти ҳисоб сиёсатини шундай тарзда танлаб олиши ва қўллаши керакки, бунда барча молиявий ҳисобот қўлланилаётган ҳар бир МҲХСнинг барча талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Аниқ белгиланган талаблар бўлмаган ҳолда, раҳбарият қўйидагиларга жавоб берадиган молиявий ҳисоботни тайёрланишини таъминлайдиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши лозим:
(а) қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун фойдали бўлган;
(б) ишончли бўлган, чунки у:
1. субъект натижалари ва молиявий ҳолатини ишончли тақдим этади
2. нафақат ҳуқуқий шаклларни, балки ҳодисалар ва операцияларнинг иқтисодий мазмунини ҳам акс эттиради
3. бетараф, яъни нохолисликдан озод
4. эҳтиёткор
5. барча муҳим томонлари бўйича тўлиқ
Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботнинг изоҳлари бўлимида қўйидагиларни ёритиши лозим:
• молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун қўлланилган баҳолаш асосини (ёки асосларини);
• молиявий ҳисоботни тўғри тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳисоб сиёсатининг аниқ белгиланган масалаларини.
Молиявий ҳисобот учун қўлланиладиган аниқ белгиланган ҳисоб сиёсатига фойдаланувчилар баҳолаш асоси (асослари)ни (сотиб олишнинг амалдаги қиймати, тиклаш қиймати, сотиш қиймати, сотишнинг эҳтимолий нархи, дисконтланган қиймат) билишлиги муҳимдир, чунки улар умуман молиявий ҳисобот тайёрланишининг асосини шакллантиради. Молиявий ҳисоботда баҳолашнинг бирдан кўп асоси қўлланилган, масалан, фақат муайян узоқ муддатли активлар қайта баҳоланиши лозим бўлган тақдирда, ҳар бир асос кўлланилган активлар ва мажбуриятларнинг туркумларини кўрсатиш етарли ҳисобланади.
Аниқ белгиланган ҳисоб сиёсатини ёритиш тўғрисида қарор қабул қилишда раҳбарият ёритиш компания фаолиятининг ҳисобот молиявий натижаларида ва унинг молиявий ҳолатида операциялар ва ҳодисаларни акс эттириш усули фойдаланувчилар томонидан тушуниш учун ёрдам берадими ёки йўқми деган масалани кўриб чиқиши лозим. Компания тақдим этиш пайтида кўриб чиқиши лозим бўлган ҳисоб сиёсати қўйидагилардан иборат бўлиши лозим (бироқ булар билан чекланилмайди):
(а) тушумни тан олиш;
(б) умумлаштириш тамойиллари, жумладан шўъба ва уюшмалаштирилган корхоналарда ҳам;
(в) компаниялар бирлаштирилиши;
(г) қўшма фаолият;
(д) моддий ва номоддий активларни тан олиш ва амортизацияси;
(е) қарзлар бўйича харажатларни ва бошқа харажатларни капиталлаштириш;
(ж) пудрат шартномалари;
(з) инвестицияларга оид мулкчилик;
(и) молиявий қуроллар ва инвестициялар;
(к) ижара;
(л) тадқиқот ва ишланмалар бўйича харажатлар;
(м) заҳиралар;
(н) солиқлар, жумладан муддати узайтирилган солиқлар;
(о) резервлар;
(п) пенсия таъминоти бўйича харажатлар;
(р) чет эл валютасини қайта ҳисоблаш ва хеджирлаш;
(с) хўжалик ва географик сегментларни ва сегментлар ўртасида харажатларни тақсимлаш учун асосларни белгилаш;
(т) пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини белгилаш;
(у) инфляциянинг ҳисоби;
(ф) ҳукумат субсидиялари.
Бошқа Халқаро стандартлар ҳисоб сиёсатининг бошқа кўпчилик соҳаларида ёритишлар амалга оширилишини талаб килади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish