Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet174/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Акциядорлик капиталининг ҳар бир тоифаси учун қўйидагилар ёритилиши лозим:
1. Чиқариш учун рухсат этилган акциялар сони
2. Чиқарилган ва тўлик тўланган ҳамда чиқарилган, бирок тўлик тўланмаган акцияларнинг сони
3. Акцияларнинг номинал қиймати
4. Йил бошига ва йил охирига айланишдаги акциялар бўйича солиштирма
5. Акцияларнинг тегишли тоифаси билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қоплаш бўйича чекловлар
6. Олиб қўйилган ёки унинг шўъба ёки уюшмалаштирилган компанияларига тегишли бўлган акциялар
7. Опцион ёки сотиш учун резерв қилинган, жумладан шартлари ва суммаларидан иборат акциялар.
Бундан ташқари балансда ёки тушунтириш хатида қўйидагиларни ёритиш лозим:
1. Хусусий капитал доирасида ҳар бир резервнинг тавсифи ва мақсадлари
2. Тўлаш учун таклиф этилган, бироқ расмий равишда тасдиқланмаган, мажбуриятларга киритилган (ёки киритилмаган) дивидендлар суммаси
3. Имтиёзли кумулятив акциялар бўйича ҳар кандай тўланмаган дивидендлар суммаси
Акциядорлик капиталига эга бўлмаган, масалан ширкат каби компания қўйидагиларни акс эттирган ҳолда юқоридагиларга тенг бўлган маълумотни ёритиши лозим:
1. Капиталдаги ҳар бир улуш бўйича давр мобайнида содир этилган ўзгаришлар
2. Капиталдаги ҳар бир улуш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар.
Айрим ёритишларни бевосита баланснинг моддаларида амалга ошириш мумкин. Масалан, агар ТМЗ сўзига “таннарх ёки бозор қийматининг энг ками бўйича” жумласи қўшилса – бу жуда ҳам яхши ёритиш ҳисоблананди. Қовус ичида ёритувчи жумлалардан фойдаланиш мақбулдир ва кўпчилик ҳолатларда у қўлланилади.
Жамланган амортизация ёки даргумон қарзлар бўйича резервлар каби контрҳисобварақлар кўпчилик ҳолатларда асосий ҳисобварақларнинг остида алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилади; бу улар асосий ҳисобварақлардан чегирилишини ифодалайди.
1.5. Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдаги ёритишлар
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қўйидаги бир чизиқли моддалар бўлиши лозим:
(а) сотиш;
(б) операцион (асосий) фаолият натижалари;
(в) молиялаштириш бўйича харажатлар;
(г) уюшмалаштирилган компаниялар ва ҳамкорлик фаолиятида иштирок этиш усули билан ҳисобга олинадиган фойда ва зарарларнинг улуши;
(д) солиқ бўйича харажатлар;
(е) оддий фаолиятдан олинган фойда ёки зарар;
(ж) ғайриодатий ҳодисаларнинг натижалари;
(з) камчилик улуши;
(и) давр бўйича соф фойда ёки зарар.
Даромадлар ва харажатлар қуйидагилар асосида таснифланади:
• даромадлар ва харажатлар тавсифи;
• субъект фаолияти доирасида даромадлар ва харажатлар вазифаси.
Харажатларни вазифалари бўйича туркумловчи субъектлар харажатлар тавсифи, жумладан амортизация ва меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари бўйича қўшимча маълумотни ёритиши лозим.
Субъект ҳар бир акцияга тўғри келадиган дивидендлар суммасини ёритиши лозим (ҳисоботда ёки иловаларда).
Кўпчилик ҳолатладарда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда даромадлар ва харажатлар моддаларини батафсил ёритиб бўлмайди. Фойда ва зарарлар моддалари муфассал ёритилган кўшимча режаларни тайёрлаш тушунарли ва ифодали ҳисоботларни тайёрлаш учун ёрдам бериши мумкин. Бунга умумий ва маъмурий харажатлар бўйича режани мисол тариқасида келтириш мумкин. Ҳисоботнинг фойда ва зарарлар тўғрисидаги моддасида режа изоҳланиши лозим, режада эса умумлаштирилган модданинг тушунтирилиши келтирилади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish