Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


XXII - МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ЁРИТИШ



Download 2,89 Mb.
bet172/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

XXII - МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ЁРИТИШ.
ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
1. Молиявий ҳисоботни ёритиш
1.1. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
1.2. Молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмлари

    1. Молиявий ҳисоботнинг таркиби

    2. Бухгалтерия балансидаги ёритишлар

    3. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда ёритишлар

1.6. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда ёритишлар
1.7. Тақсимланмаган фойданинг ёритилиши
1.8. Тушунтириш хатидаги ёритишлар
2. Ҳисоб сиёсатини шакллантириш
3. Коэффициентларнинг шарҳи
1. Молиявий ҳисоботни ёритиш
1.1. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш
Молиявий ҳисоботни тайёрлашдан мақсад – компаниянинг молиявий ҳолатини тақдим этиш, амалга оширилган операциялар ва пул маблағлари оқимини ёритишдир.
Кўпчилик ташки фойдаланувчилар аниқ белгиланган ахборот талабларига мувофик бўлган ҳисоботни талаб килишга имкониятлари йўк. Умумий ҳолда тайёрланган молиявий ҳисобот иложи борича кўп сонли фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини кондириш учун тақдим этилаётган маълумотнинг шакли ва ҳажмига асос бўладиган талабларни белгилаб олиши лозим.
1-МҲХС “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” молиявий ҳисоботнинг мазмунига нисбатан кўйиладиган энг кам талабларни белгилайди ва унинг таркиби бўйича бир катор тавсияларга эга.
Молиявий ҳисобот компаниянинг қўйидаги кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот билан таъминлаши лозим:
(а) активлар;
(б) мажбуриятлар;
(в) капитал;
(г) даромадлар ва харажатлар (фойда ва зарарлар);
(д) пул маблағларининг оқими.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун субъектнинг директорлар кенгаши ёки бошқа раҳбарлик килувчи орган жавоб беради.
1.2. Молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмлари
Молиявий ҳисоботнинг тўлик мажбурий тўплами (1-МҲХСга мувофик) қўйидаги таркибий қисмлардан иборат:
1. Бухгалтерия баланси
2. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот
3. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот
4. Капитал ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот
5. Ҳисоб сиёсатининг асосий қоидалари ва тушунтириш хати
Ҳисоботнинг мажбурий элементларидан ташқари компаниялар томонидан компания фаолиятининг асосий натижалари ҳамда уларга тўкнаш келган асосий ноаниқликлар ёритилган ва тушунтирилган раҳбариятнинг молиявий шарҳлари тақдим этилиши мумкин. Масалан:
1. Компания фаолият кўрсатадиган муҳитнинг ўзгариши
2. Ушбу ўзаришларга ва уларнинг таъсирига компаниянинг жавоб ҳаракатлари
3. Компаниянинг инвестицияларга оид сиёсати, дивиденд соҳасидаги сиёсати
4. Компанияни молиялаштириш манбалари, қарз маблағларнинг улуши юзасидан сиёсати, таваккалчиликни бошқариш
5. Қиммати балансда акс эттирилмаган компаниянинг афзалликлари ва ресурслари
Кўпчилик компаниялар, молиявий ҳисоботдан ташқари, атроф муҳитни муҳофаза килиш каби ва бошқа кўшимча ҳисоботларни тақдим этадилар.



Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish