Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Молиявий ҳисоботнинг шакли



Download 2,89 Mb.
bet173/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

1.3. Молиявий ҳисоботнинг таркиби

Молиявий ҳисоботнинг шакли


Молиявий ҳисоботнинг шакли аниқ белгиланиши ва худди шу чоп этилган хужжатнинг ичидаги маълумотдан ажратилиши лозим. Стандартлар йиллик ҳисоботда ёки бошқа ҳужжатда тақдим этилган ўзга маълумот юзасидан эмас, балки фақат молиявий ҳисобот юзасидан қўлланилади. Фойдаланувчилар Стандартларни қўллаган ҳолда тайёрланган маълумотни ўзга маълумотлардан ажрата билиши муҳимдир.
Қўйидаги маълумот аниқ ажратиб кўрсатилиши ва тақдим этилган маълумот тегишли равишда тушунарли бўлиши, учун лозим бўлган такдирда, кайтарилиши лозим:
1. Компания номи ёки бошқа танитадиган белгилар
2. Молиявий ҳисобот алоҳида компания ёки компаниялар гуруҳини қамраб олишлиги
3. Ҳисобот санаси ёки даври
4. Ҳисобот валютаси
5. Ҳисоботда кўланилган аниқлик даражаси
6. Маълумот валютанинг минг ёки миллион бирлигида тақдим этилган такдирда кўпчилик ҳолатларда молиявий ҳисобот тушунарлирок бўлади.

Ҳисобот даври


Молиявий ҳисобот энг камида бир йилда бир маротаба тақдим этилиши лозим. Камдан-кам ҳолатларда, масалан, компания ўзга ҳисобот санасига эга бўлган компания томонидан сотиб олинган такдирда, компания ҳисобот санасини ўзгартиришга мажбур бўлади ёки ўзгартириш тўғрисида карор қабул қилиши мумкин. Ушбу ҳолат кузатилганда, фойдаланувчилар жорий давр учун кўрсатилган суммалар ва солиштириладиган суммалар таққосланмаслиги ва ҳисобот даври ўзгартирилишининг сабаби ёритилганлиги тўғрисида хабардор бўлганликлари муҳимдир.
Ўз вақтидалик
Агар молиявий ҳисобот фойдаланувчиларга ҳисобот давридан кейинги мақбул бўлган давр мобайнида тақдим этилмаса, унинг фойдалилиги камаяди. 1-МҲХС мувофиқ ушбу муддат 6 ойни ташкил этади. Янада ҳам аниқрок чекланган муддатлар тегишли миллий меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган.
1.4. Бухгалтерия балансидаги ёритишлар
Активлар ва мажбуриятлар узоқ муддатли ва қисқа муддатлиларга ажратилган бўлиши лозим. Баланс албатта қўйидагиларни ифодоловчи бир чизикли моддалардан иборат бўлиши лозим:
1. Асосий воситалар
2. Номоддий активлар
3. Инвестициялар
4. Заҳиралар
5. Савдо ва бошқа дебиторлик қарзи
6. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари
7. Солиқ мажбуриятлари
8. Резервлар (ҳисобланган мажбуриятлар)
9. Қисқа муддатли мажбуриятлар
10. Узоқ муддатли, жумладан тўланадиган фоизлар бўйича мажбуриятлар
11. Камчилик улуши
12. Чиқарилган капитал ва резервлар
1-МҲХС томонидан балансда моддаларни тақдим этиш тартиби ёки шакли белгиланмаган. Бу ўз тавсифи ёки вазифалари бўйича шунчалик фарқланадиган моддаларнинг оддий рўйхати, шунинг учун улар балансда алоҳида тақдим этилишга сазовордир.
Асосий воситаларнинг муайян тоифалари амалдаги таннарх ёки қайта баҳолаш суммалари бўйича ҳисобга олиниши мумкин. Активларнинг турли тоифалари учун баҳолашнинг турли негизини кўллаш улар ўзларининг тавсифи ва вазифалари бўича фаркланишини, ва, шундай қилиб, алоҳида бир чизиқли моддалар сифатида акс этилишини англатади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish