Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Баланс бўйича мажбуриятлар усули



Download 2,89 Mb.
bet145/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Баланс бўйича мажбуриятлар усули
1998 йилнинг 1 январдан бошлаб мажбуриятлар усули киритилган, кўпинча бу усулни баланс бўйича мажбуриятлар усули деб ҳам аташади.
Ушбу усул вақтинчалик фарқларга эътиборни қаратади.
Вақтинчалик фарқлар — бу актив ёки мажбуриятнинг солиқ базаси ва баланс қиймати орасидаги фарқдир.
Активнинг солиқ базаси – бу солиққа тортиш мақсадида актив ёки мажбуриятга белгиланган миқдордир. Вақтинчалик фарқлар солиққа тортиладиган бўлиши мумкин. Буларга ушбу активлар ёки мажбуриятларнинг баланс қиймати қопланганда ёки тўлдирилганда, келгуси даврлар солиққа тортиладиган фойдани (солиқ зарари) аниқлашда солиққа тортиладиган суммаларни вужудга келишига олиб келадиган, вақтинчалик фарқларни киритиш мумкин.
Активнинг солиқ базаси – бу активнинг баланс қиймати тўлдирилгандан кейин, солиққа тортиш мақсадларда, компания олиши мумкин бўлган ҳар қандай солиққа тортиладиган иқтисодий нафлардан чегириладиган қийматдир. Агар ушбу иқтисодий нафлар солиққа тортилмаса, активнинг солиқ базаси унинг баланс қийматига тенг бўлади.
Мисол: Баланс бўйича олинадиган фоизлар суммаси 100 ш.б. тенг. Тегишли фоиз бўйича ҳаражатлар касса усули бўйича солиққа тортилади. Яъни, солиққа тортиладиган иқтисодий наф 100 ш.б.га тенгдир, активнинг баланс қиймати иқтисодий нафлардан чегирилмайди, шунинг учун активнинг солиққа тортиш базасига тенг бўлади.
Дастгоҳнинг нархи 100 ш.б. Солиққа тортиш мақсадларида 30 ш.б. амортизация жорий ва аввалги даврларда чегириб бўлинган, қолган сумма амортизация ажратмалари сифатида ёки дастгоҳни чиқиб кетишида чегириш сифатида келгуси даврларда ҳисобдан чиқарилади. Дастгоҳ ишлатилганлиги натижасида олинган тушум солиққа тортилади, дастгоҳ сотилишида ҳар қандай даромад солиққа тортилади, сотишда олинган ҳар қандай зарар солиққа тортиш мақсадида чегирилади. Дастгоҳнинг солиқ базаси 70 ш.б.га тенг.
Балансга мувофиқ савдо операциялари бўйича дебиторлик қарзлар 100 ш.б.ни ташкил этди. Тегишли даромад солиққа тортиладиган фойдага (солиқ зарарига) киритилган. Савдо дебиторларнинг солиқ базаси 100 ш.б.га тенг. Олинадиган ссуданинг баланс қиймати 100 ш.б.га тенг. Ссудани қоплаш ҳеч қандай солиқ оқибатига эга бўлмайди. Ссудани солиқ базаси 100 ш.б.га тенг.
Мажбуриятнинг солиқ базаси келгуси даврларда ушбу мажбурият юзасидан солиққа тортиш мақсадларида айриладиган ҳар қандай сумма чегирилган, унинг баланс қийматига тенг. Бўнак сифатида олинган даромадни олсак, мажбуриятнинг солиққа тортиладиган базаси келгуси даврларда солиққа тортилмайдиган ҳар қандай даромад қиймати чегирилган унинг баланс қийматига тенг бўлади.
Мисол: Қиска муддатли мажбурият баланс қиймати 100 ш.б. бўлган ҳисобланган харажатларни ўз ичига олади. Тегишли харажат солиққа тортиш мақсадларида касса усули бўйича чегирилади. Ҳисобланган харажатларни солиққа тортиш базаси нолга тенг.
Қисқа муддатли мажбуриятлар баланс қиймати 100 ш.б. бўлган бўнак сифатида олинган фоизлар бўйича даромадларни ўз ичига киритади. Фоиз бўйича тегишли даромад касса усулида солиққа тортилган. Бўнак сифатида олинган фоизларни солиқ базаси нолга тенг.
Муддати узайтирилган солиқ мажбурияти – бу солиққа тортиладиган вақтинчалик фарқлар юзасидан келгуси даврларда тўланадиган фойда солиғи суммаларидир. Агар у қуйидаги сабаблар бўйича пайдо бўлмаса, барча вақтинчалик фарқлар учун тан олиниши керак:
(а) амортизацияси солиққа тортиш мақсадларида чегирилиши кўзда тутилмаган ишчанлик обрўси, ёки;
(б) қуйидаги битимга боғлиқ бўлган активлар ва мажбуриятларни дастлабки тан олиши:
(1) компания бирлашувига оид бўлмаган, ва
(2) амалга ошириш пайтида ҳисоб фойдасига ҳам, солиққа тортиладиган фойдага ҳам таъсир этмаган.
Муддати узайтирилган солиқ талаблари – қуйидагиларга оид келгуси даврларда қопланадиган фойда солиғи суммалари:
(а) чегириладиган вақтинчалик фарқлар;
(б) келгуси даврга ўтказилган қабул қилинмаган солиқ зарарлари;
(в) келгуси даврга ўтказилган ишлатилмаган солиқ кредитлари.
Улар барча вақтинчалик фарқлар учун, қуйидаги сабабларга кўра пайдо бўлмаган бўлса, чегирилган вақтинчалик фарқлар фойдаланишига қарши бўлган солиққа тортиладиган фойда олиниши мумкин бўлган эҳтимоли мавжудлигида, тан олиниши керак:
(а) амортизация муддати узайтирилган солиқ сифатида ҳисобланадиган салбий ишчанлик обрўси, ёки
(б) қуйидаги битимга боғлиқ бўлган активлар ва мажбуриятларни дастлабки тан олиниши:
(1) компания бирлашувига оид бўлмаган, ва
(2) амалга ошириш пайтида ҳисоб фойдасига ҳам, солиққа тортиладиган фойдага ҳам таъсир этмаган.
Жамланган молиявий ҳисоботда вақтинчалик фарқлар активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматини тегишли солиқ базаси билан таққослаш йўли билан аниқланади. Жамлама солиқ декларацияси юзасидан солиқ базаси ҳисобга олинадиган юрисдикцияларда аниқланади.
Чегириладиган вақтинчалик фарқларни тикланиши келгуси даврларда солиққа тортиладиган фойдани камайтирилишида ифодаланади.
Баҳолаш
Солиқ мажбуриятлари (талаблари) ҳисобот даврига амалда бўлган солиқ ставкаларидан фойдаланган ҳолда, солиқ идораларига тўланиши керак бўлган суммада баҳоланади.
Муддати узайтирилган солиқ талаблари (мажбуриятлари), талаб амалга оширилиши, мажбурият эса қопланиши зарур бўлган тахмин қилинадиган даврга қўлланиладиган солиқ ставкаларидан фойдаланган ҳолда баҳоланиши керак.
Муддати узайтирилган солиқ талаблар (мажбуриятлар) дисконтланмаслиги керак.
Муддати узайтирилган солиқ талаблари (мажбуриятлари)нинг баланс қиймати, ҳаттоки тегишли вақтинчалик фарқлар ўзгармаса ҳам, ўзгариши мумкин. Бу вазият солиқ ставкасини ўзгариши, муддати узайтирилган солиқ активларни тикланишни қайта баҳоланиши ёки активни қопланиши бўйича тахмин қилинган усулни ўзгариши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Мисол:
Актив 100 ш.б. баланс қийматига ва 60 ш.б. солиқ солинадиган базасига эга. Активни сотиш ҳолатида 20% солиқ ставкаси қўлланилади, бошқа даромадларга 30% солиқ ставкаси қўлланилган бўлар эди.
Компания муддати узайтирилган солиқ мажбуриятини агар активни кейинги вақтларда фойдаланишни кўзда тутмаган ҳолда сотадиган бўлса 8 ш.б. (40 ш.б. 20 % солиқ ставкасида), агар активни сақлашни ва ундан фойдаланиш орқали баланс қийматини қоплашни мўлжалласа муддати узайтирилган солиқ мажбурияти 12 ш.б. (40 ш.б. 30% ставкасида) тан олади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish