Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet141/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

2.2. Вақтинчалик фарқлар
Солиққа тортиладиган ва бухгалтерия фойдаси орасида вужудга келадиган фарқнинг бошқа сабаби бўлиб, иккала суммани аниқлашда киритилган маълум моддалар турли ҳисобот даври ҳисоб-китобларига киритилишидир. Масалан, ҳисоб сиёсати маълум даромадлар товар ва хизматлар берилган даврда бухгалтерия даромадига киритилишини белгилаши мумкин, бироқ солиққа тортиш қоидалари уларни пул маблағлар олинган даврда даромадга киритилишини талаб қилиши ёки бунга рухсат бериши мумкин. Бухгалтерия ва солиққа тортиладиган даромадларга киритилган бу даромадларнинг умумий суммаси бир хил бўлади, аммо ҳисобот даврлари ҳар хил бўлади. Бошқа мисол бўлиб, бухгалтерия даромад (фойда)ини аниқлашда қўлланиладиган усулдан фарқ қилувчи, солиққа тортиладиган даромадни аниқлашда қўлланиладиган амортизация усули хизмат қилиши мумкин. Бундай фарқлар вақтинчалик фарқлар деб аталади.
Вақтинчалик фарқлар - бу даромад ва ҳаражатларнинг айрим моддалари солиққа тортиладиган даромадга киритиладиган ҳисобот даври учун улар бухгалтерия даромадига киритиладиган ҳисобот даври билан мос келмаслигидан вужудга келадиган, солиққа тортиладиган ва бухгалтерия даромадлари орасидаги фарқлардир. Вақтинчалик фарқлар бир ёки бир неча кейинги даврларда ҳисобдан чиқарилади.
Вақтинчалик фарқлар вужудга келадиган вазиятлар:




Молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган усуллар

Солиққа тортиш мақсадида қўлланиладиган усуллар

Харажатларни тан олиш

Ҳисоблаш ва муддатини узайтириш усулларига асосан тан олиш (келгуси давр харажатлари, резервлар)

Ҳақиқий харажатларни ҳужжатлар асосида тан олиш

Олинадиган ҳисобварақлар

Чегирмалар ва шубҳали қарзлар бўйича резерв қўлланилиши



Икки йилдан кейин шубҳали қарз даромад сифатида тан олингандан кейин тўғридан-тўғри ҳисобдан чиқариш

Қимматли қоғозлар

Сотиш ёки қайта баҳолаш пайтида зарарларни тан олиш

Беш йилдан кейин сотилишдан зарарларни тан олиш

Асосий воситалар

Таъмирлашга чекланмаган харажатлар. Тугатилишида ҳисобдан чиқариш

Таъмирлаш харажатлари йил охирига баланс қийматининг 10% чегарасида чегирилади. Энг кам иш ҳақининг 100 каррасигача чегирилади

Амортизация

Корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган усул.

Қийматни тезлаштирилган усулда ҳисобдан чиқариш

Вақтинчалик фарқнинг вужудга келиши ёки ҳисобдан чиқарилиши бир неча ҳисобот даврлари мобайнида давом этиши мумкин. Бу вақтинчалик фарқлар турлари ва суммаси ҳақидаги маълумот кўп ҳолларда молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга фойдали бўлади. Вақтинчалик фарқлар самарасини акс эттириш усули ўзгариши мумкин. Баъзан маълумот молиявий ҳисоботларнинг тушунтириш хатларига киритилади, баъзан эса вақтинчалик фарқлари солиқ самараси бухгалтерия ҳисоби усулларини қўллаш йули билан акс эттирилади.
Мисол:
Фирманинг солиққа тортилгунга қадар бўлган бухгалтерия даромади 100,000 ш.б.ни ташкил қилади. Агар солиқ ставкаси 30% бўлса, молиявий ҳисобот мақсадларига мўлжалланган солиқ бўйича харажатлар 34,000 ш.б.ни ташкил қилади. Ҳисобот йилининг сотув тушуми таркибида солиққа тортиладиган даромадга киритилмайдиган суммалар ҳам бор, деб фараз қиламиз. Бундай вазият, агар фирма бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоблаш усулини, солиқларни ҳисоблашда эса - касса усулини қўллаган бўлса, пайдо бўлиши мумкин. Бунда солиққа тортиладиган даромад 20,000 ш.б.га тенг деб фараз қиламиз, унда солиқ тўловлари бўйича жорий карзлар фақатгина 6,000ни ташкил қилади.
Даромад солиғи харажатлари 30%х100,000=30,000.
Тўланадиган солиқлар 30% х 20,000 = 6,000.
Ушбу иккита сумма ўртасидаги фарқ 24,000 суммадаги солиқ тўловлари муддатининг узайтирилишини билдиради. Бошқача айтганда, фирма 6,000 миқдорда фойда солиғини хозирги вақтда ва 24,000 ш.б.ни келгусида тўлаши лозим. Кейинги йилда солиққа тортиладиган даромад бухгалтерия даромадидан 80,000га кўп бўлади, деб фараз қиламиз, бунда солиқ бўйича муддати узайтирилган кредиторлик қарзлари 24,000 ш.б. суммадаги тўлов билан тўланади.
Вақтинчалик фарқлар қуйидагилар натижасида вужудга келиши мумкин:
1. Суммаларни фойда ҳисобварағининг дебети ёки кредитига олиб бориш вақтидаги фарқлар натижасида. Масалан, 2004 йилда қимматли қоғозларни сотишдан – 200,000 ш.б. зарар олинган, 2005 йилда бошқа қимматли қоғозларни сотишдан 300,000 ш.б. даромад олинган.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish