Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet139/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

6. Ёпиладиган ўтказмалар
Даромадлар, фойда, харажатлар ва зарарлар ҳисобварақлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақларидир. Қолган ҳисобварақлар бухгалтерия ҳисобварақлари ҳисобланади. Даромадлар, фойда, харажатлар ва зарарлар ҳисобварақлари шунингдек вақтинчалик ҳисобварақлар деб аталади, чунки улар фақат жорий ҳисобот даври учун маълумотларни жамлаш мақсадида ишлатилади. Одатда бир йилни ташкил этадиган ҳар бир ҳисобот даврининг охирида, ушбу ҳисобварақлардаги қолдиқлар ўтказилади ёки ёпилади. Ушбу фойда ва зарарлар ҳисоботининг ҳисобварақларидаги қолдиқларни тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботга даврий ўтказиш (ёки тозалаш), ёпиладиган бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади. Ёпиладиган бухгалтерия ўтказмалари икки максадга хизмат килади:

  1. Соф фойдани ёки зарарни тақсимланмаган фойдага ўтказиш;

  2. Кейинги ҳисобот даврини бошлаш учун ҳар бир вақтинчалик ҳисобварақларда нолга тенг қилинган қолдиқларини белгилаш.

Шундай қилиб, ушбу ҳисобварақлар янги ҳисобот йилнинг бошидан ҳисобот йил учун маълумотларни вақтинчалик йиғиш вазифасини бажаришга тайёр бўлади.
Бухгалтерия балансининг ҳисобварақлари (активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал) мунтазам равишда ёпилмайди, шунинг учун уларни доимий ҳисобварақлар деб аталади.
Масалан, бир ҳисобот даврининг пул маблағлари ҳисобварағидаги якуний қолдиқ кейинги ҳисобот даври учун бошланғич қолдиқ бўлиб ҳисобланади. Тақдим этилган объект (масалан, ускуна) корхона мулкчилигида бошқа бўлмаса (ёки тўлиқ амортизацияланган бўлса) доимий ҳисобварақда нолга тенг қолдиқга эга бўлиши мумкин. Баланснинг ҳар бир ҳисобварағи бўйича давр охирига қолдиқ Бош китобга кейинги даврнинг бошланғич қолдиғи сифатида ўтказилади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг барча ҳисобварақларидаги қолдиқларини ўтказиш учун, ҳисобот даврининг охирида ёпиладиган бухгалтерия ўтказмаларнинг бажарилиши, факат ёзув-чизув босқичи бўлиб ҳисобланади. Ҳисобварақни ёпиш - бу ушбу ҳисобварақнинг қолдиғини бухгалтерия ўтказмаси орқали бошка ҳисобварақга ўтказиш демакдир. Масалан, кредит қолдиғига эга бўлган ҳисобварақнинг (масалан даромад ҳисобварағи), ушбу ҳисобварағнинг қолдиғига тенг бўлган суммасини дебетланиши билан ва шу қолдиқ ўтказиладиган ҳисобварағнинг кредитланиши билан ёпилади. Ёпилиш мобайнида кредит қолдиғи ҳар доим бошқа ҳисобварақга кредит бўйича ўтказилади, дебет қолдиғи эса ҳар доим бошқа ҳисобварақга дебет бўйича ўтказилади. Ёпиладиган бухгалтерия ўтказмаларига ҳисобот даврининг охирги куни билан сана қўйилади, ва журналга оддий "Дебет=Кредит" шаклида киритилади ва дархол Бош китобда қайд этилади.
«Якуний молиявий натижа» деб аталган махсус жамлаш ҳисобварағи, ёпилиш жараёнида қўлланилади. Барча молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳисобварақлари - даромадлар, фойдалар, харажатлар ва зарарлар ҳисобварақлари — умумий даромадлар ва харажатлар ҳисобварағига ёпилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебет ва кредити орасидаги фарқ соф фойда ёки соф зарар суммаси ҳисобланади, бу сумма тақсимланмаган фойда ҳисобварағига ёпилади.
Ёпилиш жараёни тугаганидан кейин молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдаги барча ҳисобварақлар нолга тенг бўлган қолдиққа эга бўлади. Кейинчалик эса бу ҳисобварақлар ҳисобот даврининг даромад ва харажатларини акс эттиришга тайёр бўладилар. Барча баланс ҳисобварақларида якуний қолдиқ бўлиб, улар келгуси даврнинг бошлангич қолдиғи сифатида ўтказилади.
26-топшириқ. Даромадни тан олиш
Қуйидаги вазиятларнинг ҳар бири учун:



  1. Хўжалик муомаласи содир бўлган санага бухгалтерия ўтказмаларини акс эттиринг.




  1. Даромадни тан олишда қўлланиладиган усулни кўрсатинг.

2001 йил 31 декабрда учта алоҳида вазият содир бўлган. Ҳисобот йили 31 декабрда тугайди.



  1. 2001 йил 31 декабрда «Азим» компанияси махсус машинани 100,000 ш.б.га сотди ва 40,000 ш.б.ни нақд олди. Қолган 60,000 ш.б. плюс 10% 2002 йил 31 декабрда олинади. Машинани олиб бориб бериш «Aзим» компанияси томонидан 2002 йил 5 январда амалга оширилади. Харидор кредитга тўла лаёқатли, шунинг учун тўловни ундириш кафолатланган.

  1. 2001 йил 15 ноябрда «Барно» компанияси X маҳсулотни 500 ш.б.га сотди. Харидор маҳсулот учун ўз товарининг икки бирлиги билан тулайди. Харидорга товарни 2002 йил 31 декабрда олиб бориб беришга ваъда берилди.

3. 2001 йил 2 январда «Анвар Паблишинг» компанияси «Инвестор маслаҳатчиси» ойлик журналига уч йиллик обуна учун 900 ш.б. йиғиб олди. Обуначиларга юбориш учун журналнинг биринчи сонини чиқариш 2001 йилнинг март ойига мўлжалланган.




27-топшириқ. Даромадни тан олиш
Адвокатлар Джоунз ва Уилсон «Браун» компанияси билан ҳуқуқий хизмат кўрсатиш учун контракт тузди. Контрактда 2001 йил 15 ноябрда умумий суммаси 60,000 ш.б.га тенг бўлган тўлов тўланиши кўрсатилган. Фараз қилайлик, Джоунз ва Уилсон контрактни бажариш билан боғлиқ келгусидаги бевосита харажатларни ишончли баҳолай олади .Джоунз ва Уилсоннинг ҳисоб-китоби бўйича қуйидаги харажатлар ва хизматларни кўрсатиш муддатлари тақдим этилди:
Суд жараёнини ўрганиш 5,000 2001 йил 15 декабр
Хужжатларни таёрлаш ва тақдим этиш 10,000 2002 йил 1 март
Суд жараёнида «Браун» компаниясига
адвокатлик хизматини кўрсатиш 20,000 2002 йил 15 октябр
Жами: 35,000



Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish