Хизматларни бажаришда даромад ва харажатларни тан олиш Шу вақтгача асосан моддий товарларни ишлаб чиқарувчи компанияларда битимларни ҳисобига урғу берилган эди. Кўп компаниялар хизмат кўрсатади ва улар бўйича даромадни тан олиш юқорида айтиб ўтилган маълум ҳолатлардагидек мураккабдир. Албатта, моддий товарларни сотиш бўйича ва хизматларни сотиш бўйича битимларда даромадни тан олишда сезиларли ўхшашлик мавжуд. Ушбу бўлимда хизматларни кўрсатишдан даромадни тан олишнинг тўрт усули кўриб чиқилади:
Аниқ бажариш
Мутаносиб равишда бажариш
Тугалланган бажариш
Инкассация
Аниқ бажариш усулибитта ҳаракатни бажаришдан олинган хизматлар бўйича даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади. Масалан, кўчмас мулкга оид сотиш бўйича комиссион даромадни брокер кўчмас мулк бўйича битимни тугатганидан кейин олади, стоматолог тишни олиб ташлаш бўйича операцияни тугатганидан кейин даромад олади, кийимларни ювиш корхонаси ювиш жараёни тугаганидан сўнг даромадни олади.
Мутаносиб равишда бажариш усули кўп босқичли хизматларни бажаришдан олинган даромадни тан олиш учун қўлланилади. Мутаносиб равишда бажариш усули хизматларни бажарилиши даври ҳисобот даври чегарасидан чиққанда қўлланилади. Бу усулга мувофиқ даромад давр учун хизматларни мутаносиб равишда бажариш асосида тан олинади. Хизматлардан олинган даромадни мутаносиб равишда ўлчаш хизматларнинг ҳар хил тури учун турлича амалга оширилади:
Хизматлар бажаришнинг бир хил босқичлари - ҳар бир шундай босқич бўйича хизматлардан олинган даромаднинг бир хил суммаси тан олинади. Мисол: ипотека банки томонидан ипотека бўйича ҳар ойлик тўловларнинг кайта ишланиши.
Хизматлар бажаришнинг бир хил бўлмаган босқичлари - ҳар бир босқич бўйича хизмат кўрсатадиган субъектнинг бевосита харажатларига мутаносиб равишда хизматлардан олинган даромад тан олинади. Мисол: сиртқи мактабда дарс, имтихон, ўқишни ўтказиш.
Бажаришнинг белгиланган муддати билан ўхшаш босқичлар – хизматлардан олинадиган даромадни тан олишнинг одатдаги усулидан қўлланиш кўпроқ маъқулдир. Мисол: белгиланган даврий тўлов ҳақи учун асбоб-ускунага хизмат кўрсатиш.
Тугалланган бажариш усулибир хил ёки бир хил бўлмаган бажариш босқичлар туркумларини амалга оширишдан олинган хизматлардан даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади ва бунда охирги ҳаракат шунчалик муҳимки, хизматларни кўрсатишдан олинган даромад охирги босқич амалга ошгандан кейин ишлаб топилган деб ҳисобланади. Масалан, юкни ўраш, юклаш, транспортда ташиш ва етказишни бажарадиган юк ташиш бўйича компания даромадни фақат юк етказилгандан кейин тан олади.
Инкассация усулигамувофиқ даромад нақд пул маблағлари олинганида тан олинади. Инкассация усули ноаниқлик даражаси катта ёки харажатлар сметаси даромадларга нисбатан ишончсиз бўлганида хизматлардан олинган даромадни ҳисобга олиш учун қўлланилади. Бундай усул товарларни сотиш бўйича харажатларни қоплаш усулига ўхшайди.