2.Даромадни етказиб беришдан кейин тан олиш Айрим вазиятларда даромадларни тан олиш мезонлари товар ёки хизмат мижозга етказиб берилгандан кейин ҳам қондирилмайди.
Китоб чиқариш ёки асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш каби саноатнингайрим соҳаларида мижозларга маълум вазиятларда ва катта вақт оралиқларида товарларни қайтариб бериш бўйича кенг ҳуқуқлар берилади. Шу сабабли, маҳсулот етказиб берилган вақтда, якуний натижада қайси сумма сотиладиган бўлишини тўғри аниқлаш бўйича муаммолар келиб чиқади.
Агар сотувчи товарларни қайтариш таваккалчилигига дучор бўлса, даромад бухгалтерия ҳисоботида қуйидаги шароитлар қониқтирилмагунча акс эттирилмайди:
сотиш санасига сотувчини нархи харидор учун қайд этилган ва қатъий белгиланган;
етказиб беришнинг тўлови ўрин олган ёки харидор сотувчига пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган, ва бу мажбурият маҳсулот қайта сотилганда шартли эмас;
сотувчи харидор олдида бўлажак қайта сотилиши билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай аҳамиятли мажбуриятларга эга эмас;
қайтариладиган товарлар суммасини баҳолаш имконияти мавжуд.
Қайтариб бериладиган товарлар учун бозор ўрганилмаганда, корхона қайтариб бериладиган товарларни аниқ ҳисоблаб бўлмайдиган суммаларига дуч келганда даромад тан олинмайди.
Сотишдан олинган даромад, сотилган маҳсулотлар таннархини ва ялпи фойда суммасини тан олиш қайтариб бериш ҳуқуқи муддати тугамаган давргача муддати ўзайтирилади.
Харидор қайтариб бериш ҳуқуқига эга бўлганда ва сотишлар усулидан фойдаланиб бўлмайдиган ҳаридлар бўйича бухгалтерия ҳисоботини тасвирлаш учун қуйидаги мисолни кўриб чикамиз: мисол: 2003 йил 30 сентябрда, «Бухоро Паблишинг» нашриёти китоб дўконларига ҳар бири 50 ш.б. баҳода 1 минг нусха янги китобни сотади. «Бухоро Паблишинг» учун бир китоб таннархи 30 ш.б.га тушди; "Бухоро Паблишинг" ТМЗнинг узлуксиз ҳисоби тизимини қўллайди. Янги китобларнинг сотилиши ҳалигача аниқ эмаслиги сабабли, «Бухоро Паблишинг» китобларни соф 30 кун шарти билан сотади, бироқ китоб дўконларига ҳамма сотилмаган китобларни 2004 йил 31 мартгача нақд пулга қайтариб бериш ҳуқуқини беради. «Бухоро Паблишинг»да қайтариб бериладиган китоблар миқдорини баҳолаш учун ишончли асос йўқдир. Ҳисобот даври 31 декабрда якунланади. 2004 йил 10 январда 100та китоб шикастланмаган ҳолатда нашриётга қайтариб берилди, ва тегишли китоб дўконлари қайтариб берилган китоблар микдорига мос равишда сотилишни камайтиради. Бошқа қайтариб берилиш мавжуд эмас.
2003 йил 30 сентябрда «Бухоро Паблишинг» бухгалтерия китобларига 1 минг китоб сотилганлиги тўғрисида ёзув киритилади, лекин сотишдан олинган даромад ва сотилган товарлар қиймати, шунингдек ялпи фойданинг тан олиниши кечиктирилади. Ялпи фойда, сотиш суммасидан сотиш харажатларининг айирмасига тенг. Қуйидаги ҳисобот ёзувлари киритилади: