Дт Дебиторлик қарзлари 50, 000
Кт Сотишдан олинган даромад (1 минг дона х 50 ш.б.) 50, 000
Дт Сотилган товарлар таннархи 30, 000
Кт Товар-моддий заҳиралар (1 минг дона х 30 ш.б.) 30, 000
Дт Сотишдан олинган даромад 50, 000
Кт Сотилган товарлар таннархи 30, 000
Кт Муддати ўзайтилган ялпи фойда (1 минг х 20 ш.б.) 20, 000
Баланс ҳисоботида кечиктирилган ялпи фойда ҳисобварағи дебиторлик қарзлар ҳисобварағининг акси сифатида иштирок этади. 2003 йил 30 октябр ҳолати бўйича дебиторлик қарзлари бўйича 50 минг ш.б. тўпланган эди, деб фараз қиламиз. Бу нақд пул йиғими даромадни тан олишга таъсир қилмайди, чунки «Бухоро Паблишинг» қайтариб берилиши мумкин бўлган китоблар микдори тўғрисида тасаввурга эга бўлмайди. Ялпи фойда, у сотилганда эмас, балким қайтариб бериш ҳуқуқи тугаганда тан олинади.
2004 йил 10 январда 100та китоб қайтариб берилди деб тасаввур қиламиз. Бу товар-моддий заҳиралар моддасини тан олишга, ялпи фойданинг камайишига, дебиторлик қарзининг камайишига олиб келади (ёки бу ҳолда китобларни қайтариб бераётган дўконга нақд пул тўлашга, чунки дўкон олдин китоблар ҳариди пулини тўлаган).
Дт Товар-моддий заҳиралар (100 дона х 30 ш.б.) 3, 000
Дт Муддати ўзайтирилган ялпи фойда 2, 000
Кт Пул маблағлари (100 дона х 50 ш.б.) 5, 000
Олдин қайтариб берилган китоблар бўйича даромад ҳали тан олинмаган ва хозир ҳам тан олинмайди. Нихоят, 2004 йил 31 мартда, қайтариб бериш ҳуқуқи муддати тугаганда «Бухоро Паблишинг» 900та китобнинг 45 минг ш.б. даромади ва сотилган товарларнинг 27 минг ш.б. таннархи билан бўлган соф сотилишини тан олади. Кечиктирилган ялпи фойда бекор қилинади ва қуйидаги ўтказмада тан олинади:
Дт Сотилган товарлар таннархи (900дона х 30 ш.б.) 27, 000
Дт Кечиктирилган ялпи фойда (900 дона х 20 ш.б.) 18, 000
Кт Сотишдан олинган даромад (900 дона х 50 ш.б.) - 45, 000
Олдинги ўтказмаларнинг натижаси «Бухоро Паблишинг» томонидан 2003 йилда сотишдан олинган даромадни тан олмаганлиги эди, аксинча, 45 минг ш.б. соф даромад 2004 йилгача кечиктирилган эди. Бу қайтариб беришлар миқдорини олдиндан аниқлаш шартига риоя қилинмаганлиги сабабли рўй берди. Бошқача айтганда, «Бухоро Паблишинг» тегишли даромад ва тегишли харажатларни солиштира олмади.
Бошқа мисол тариқасида, харидорнинг сотувчига тўлаш мажбурияти маҳсулотни қайта сотишга боғлиқ бўлган ҳолни кўриб чикамиз. Агар бундай қарамлик мавжуд бўлса, бу - маҳсулотнинг консигнациявий жўнатилишидир. Консигнация - бу маркетинг битими бўлиб, унга мувофиқ юк жўнатувчи (маҳсулот эгаси) фақатгина сотиш бўйича агент сифатида фаолият юритадиган бошқа шахс, юкни олувчига маҳсулот юборади. Юк олувчи товарларни сотиб олмайди, лекин уларнинг сақланиши ва қайта сотилиши учун маъсулиятни олади. Сотишдан кейин юк олувчи олинган маблағларни (кўрсатилган харажатлар ва комиссион тўловлар айирилган кисмини) юк жўнатувчига ўтказиб беради. Консигнациявий товарларга юк жўнатувчи улар юкни олувчи томонидан сотилишигача эгалик қилади. Товарларнинг юкни сотувчига юборилиши - бу ҳали сотиш эмас ва даромад товарлар учинчи томонга сотилишигача тан олинмайди.
Юқорида тасвирланган ҳолларда, асосий масала, даромадни тан олиш учун фойда олиш жараёни тугалланганлигидан иборатдир. Энди даромадларни тўплаш муаммосига кайтамиз. Даромадни олиш имкони етарли даражада кафолатланмаган бўлса даромаднинг тан олинишини ноаниқлик тугатилмагунча кечиктириш зарурати пайдо бўлади. Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули ва харажатларни коплаш усули даромаднинг тан олинишини нақд пул маблағлар олинмагунча муддатини ўзайтиришнинг муқобил варианти ҳисобланади.
Тўлов муддатини узайтириб сотиш
Аксарият истеъмол товарлари тўлов муддати ўзайтирилиб ёки кечиктирилган тўловлар режаси бўйича сотилади, бироқ бу, уларнинг ҳисоби тўлов муддатини узайтириб сотиш усулини қўллаш орқали юритилади деган маънони англатмайди. Чакана савдо билан шуғулланадиган компанияларнинг кўп миқдори мавжуд бўлганда, барча сотишларнинг юқори фоизли улуши - бу муддатини узайтириб сотиш ҳисобланади. Даромаднинг дарҳол тан олиниши сотиш вақтида бўлиши мумкин, чунки компанияда ҳисобварақлар бўйича чегирмани баҳолаш учун мустаҳкам асос мавжуд. Тўлов муддати ўзайтирилган чакана савдони тўлов муддатини узайтириб сотиш усули орқали даромадни тан олиш билан чалкаштириш мумкин эмас. Тўлов муддатини узайтириб сотиш харидорни даврий тўловлар режасига мувофиқ тўловни амалга оширишга ундовчи шартнома имзоланганда рўй беради. Ундан фарқли равишда, тўлов муддатини узайтириб сотиш усули - бу алоҳида ҳолларда, маълум ва жуда махсус тўлов муддатини узайтириб сотишлар турлари учун қўлланиладиган, даромадни тан олиш усулидир.
Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули қўлланилганда даромад сотиш пайтида эмас, фақат пул олинганда тан олинади. Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули фақат даромадларни йиғиб олишни амалга оширишга нисбатан ноаниқлик мавжуд бўлганда ва умидсиз қарзлар микдорини аниқлаш имкони бўлмаганда қўлланиладиган консерватив усул ҳисобланади. Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули чекланган равишда қўлланилади. Бу усул олдиндан тўлов нисбатан паст ва якуний пул тушуми тўла кафолатланмайдиган, кўчмас мулкни сотиш бўйича ҳисобни юритиш учун қўлланилади.
Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули қўлланилганда махсус ҳисоб талаблари мавжуд. Узайтириб сотиш учун алоҳида ҳисобварақлар юритилиши керак, шунингдек ҳар бир йил учун тўлов муддатини узайтириб сотиш бўйича ялпи фойда учун алоҳида ҳисобварақлар юритилиши керак. Тўлов муддатини узайтириб сотиш бўйича ҳар бир йил учун йиғилган суммалар алоҳида ёзилиши керак, ва бундан ташқари, ҳар бир йил юзасидан тўлов муддатини узайтириб сотиш бўйича муддати узайтирилган ялпи фойда аниқланиши зарур.
Харажатларни коплаш усули
Мазкур усул баъзан тўлдирилмайдиган харажатлар усули деб аталади. Барча қилинган тегишли харажатлар (тўлдирилмайдиган харажатлар) фойдани тан олиш вақтигача қопланиши керак. Харажатларни қоплаш усулини якуний даромадлар ёки фойдани олиш олдиндан аниқ башорат қилиб бўлмайдиган, таваккалчилиги ниҳоятда юқори бўлган ҳолатларда қўллаш керак.
Харажатларни қоплаш усули тўлов муддатини узайтириб сотиш усули қўлланилганда оқлангандир. Агар якуний пул тушумлари юзасидан ишончсизлик мавжуд бўлса, фақат нақд пул маблағлари олингандан кейингина даромадни тан олиш тўғри деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |