Корпорация капиталининг таркиби
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Хусусий капитал
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Акциядорлик капитал
|
|
|
|
Қўшимча капитал
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
АВни қайта баҳолаш
|
|
Тақсимланмаган фойда
|
|
|
Қўйилган капитал
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Инвестицияларни қайта баҳолаш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Резерв капитал
|
|
Имтиёзли акциялар
|
|
Оддий акциялар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Қўшимча тўланган капитал
|
|
|
7. Акциялар
Акция акциядорлик жамиятида мулкчиликнинг бирлиги ҳисобланади. Акцияларнинг ушловчиси ушбу акциядорнинг акциялардаги улушини тасдиқловчи акциядорлик сертификатини олади.
Акцияларни чиқариш учун рухсат
Акциядорлик жамиятининг уставида чиқариш учун рухсат этилган акцияларнинг энг кўп миқдори кўрсатилади. Одатда, акциядорлик жамиятлари улар ташкил этилаётган пайтда керакли бўлган акциялар миқдорига қараганда уларни кўпроқ чиқаришга рухсат оладилар. Бу келажакда корхона томонидан қўшимча капитални жалб қилиш учун кўшимча акцияларни чиқариш имкониятини яратади.
Чиқарилган ва айланишда бўлган акциялар
Сотилган ёки ўзга йўл билан бошқаларга ўтказилган акциялар чиқарилган деб аталади. Масалан, акциядорлик жамиятига 500,000та акциялар чиқаришга рухсат берилган, бироқ у очилиш пайтида фақат 300,000та акциялар сотилган. Ушбу 300,000та акциялар чиқарилган акциялар деб ҳисобланади. Уларнинг ушловчиларига акциядорлик жамиятининг 100% молмулки тегишли бўлади. Қолган 200,000 акциялар чиқарилмаган деб ҳисобланади. Улар ҳеч қандай ҳуқуқ ва имтиёзлар тақдим этмайди.
Чиқарилган ва айланишда бўлган акциялар айланишдаги акциялар деб аталади. Агар акция корхона-эмитетент томонидан қайта сотиб олинса ёки акциядор томонидан унга қайтариб берилса, акция айланишда деб ҳисобланмайди. Корхона томонидан қайта сотиб олинган ва унинг ихтиёрида бўлган чиқарилган акциялар қайта сотиб олинган (олиб қўйилган) акциялар деб номланади.
Одатий (оддий) ва имтиёзли акциялар
Корхона икки турдаги – оддий ва имтиёзли акцияларни чиқариши мумкин. Агар фақат бир турдаги акциялар чиқарилса, улар оддий ҳисобланади. Уларнинг мажмуини корпорациянинг қолдиқ капитали деб атайдилар. Бу, компания тугатилган тақдирда барча кредиторлар ва имтиёзли акцияларнинг ушловчилари корпорация мол-мулкига бўлган даъволарини қондирадилар ва шундан кейингина оддий акциялар ушловчиларининг талаблари кўриб чиқилади деганидир.
Имтиёзли акциялар оддий акцияларга қараганда айрим имтиёзларга, энг камида қуйидагилардан бирига эга: дивидендлар тўланишида афзаллик, тугатилган корпорациянинг молмулкини тақсимлашда афзаллик, қайтарилувчанлик ёки қайтарувчанмаслик, опцион. Имтиёзли акциялар, оддий акциялардан фарқли ҳолда, одатда, овоз бериш ҳуқуқини бермайди.
Акциялар чиқарилишининг ҳисоби
Акцияларнинг номинал қиймати – бу корпорациянинг устав капиталини ташкил этадиган ва акциялар ҳисобварақларида акс этиладиган ҳар бир акциянинг суммаси.
Акциядорлик жамияти акциядорлик капитали устав капиталидан кам бўлишига олиб келадиган дивидендларни эълон қила олмайди. Бинобарин, номинал – бу кредиторларга тўловларни кафолатлайдиган капиталнинг энг кам қисмидир. Акцияларни уларнинг номинал қийматидан ортиқ сотилган ҳар қандай суммалар “Қўшимча тўланган капитал” ҳисобварағида акс эттирилади ва компанияга киритилган капиталининг бир қисми бўлиб ҳисобланади.
Рўйхатга олинган устав капиталининг акс эттирилиши
Масалан, «Альфа» корхонага, таъсис хужжатларда рўйхатга олинганидек, номинал қиймати 10 ш.б. бўлган 20,000 дона оддий акциялар чиқарилишига рухсат берилди:
Тўланмаган капитал 200,000
Оддий акциялар 200,000
Акцияларни номинал қиймати бўйича чиқарилиши
Фараз қиламиз, ундан кейин, 1 январда «Альфа» 10,000 дона акцияни номинал қиймати бўйича сотди:
1 январ
Пул маблағлари 100,000
Тўланмаган капитал 100,000
Акцияларни номинал қийматидан юқори нархда сотилиши
Агар корхона истиқболи ва иқтисодий имкониятлари ижобий ҳисобланса, раҳбарият устама билан қўшимча акциялар чиқарилиши ҳақида хоҳишини изхор этишим мумкин. Бу вазият шу пайтда акциялари биржада айланиб юрадиган, ва уларнинг бозор нархи номинал қийматидан ошиқ бўлган компанияларга тааллуқлидир.
Фараз қилайлик, «Альфа» корхонасининг 1,000 дона оддий акциялари 1 март куни, ҳар бири
12 ш.б.да сотилди:
1 март
Пул маблағлари (12 х 1,000) 12,000
Тўланмаган капитал (1,000 х 10) 10,000
Қўшимча тўланган капитал (эмиссион даромад) 2,000
Охирги сумма бўнакланган (киритилган) капиталнинг қисми бўлиб ҳисобланади. Тўланган қўшимча капиталнинг ҳисобварағи акциядорларга дивиденд кўринишида тақсимланмайди. Бошқача қилиб айтганда, эмиссия даромадининг пул эквиваленти олингандан кейин у компания ихтиёрида қолади.
“Альфа” корхонаси балансининг “Акциядорлик капитали” бўлими қуйидаги кўринишда бўлади:
Акциядорлик капитали
Бўнакланган (қўйилган) капитал
Имтиёзли акциялар
Оддий акциялар – номинал қиймати 10ш.б.,
20,000 акция чиқаришга рухсат этилган
11,000 акция чиқарилган 110,000
Номиналдан ортиқ киритилган капитал (эмиссион даромад) 2,000
Жами бўнакланган капитал 112,000
Тақсимланмаган (қайта инвестиция қилинган)фойда --
Ҳамма акциядорлик капитали 112,000
Акцияларни активларнинг пул кўринишида бўлмаган турлари асосида чиқариш
Кўпчилик ҳолатларда, пулдан ташқари, акциялар мол-мулк ёки хизматлар асосида чиқарилади. Ушбу ҳолатда бундай киримни пул баҳосида қандай акс этиш муаммоси вужудга келади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқ бу ҳолатда, операция қайси бири холис ва ҳаққоний баҳоланганига қараб, ёхуд активнинг бозор қиймати, ёхуд акцияларнинг бозор қиймати бўйича акс этилади.
Масалан, “Альфа” корхонасини ташкил этиш пайтида директорлар кенгаши корхонага кўрсатилган хизматлар учун 100та акцияларни сарфлашга рухсат этган. Акциялар чиқарилаётган пайтда уларнинг бозор нархи аниқланмаган. Бироқ, компанияни ташкил этиш бўйича кўрсатилган хизматларга худди шунга ўхшаш буюртмаларнинг нархидан келиб чиқиб, 1,500 ш.б. тўланган. Шунинг учун қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
1 январ
Ташкилий харажатлар 1,500
Тўланмаган капитал (100 х 10) 1,000
Тўланган қўшимча капитал (эмиссион даромад) 500
Икки йил ўтгандан кейин корхона 1,000 та акцияларини ер участкасига айирбошлади деб яна фараз қиламиз. Айирбошлаш пайтида акциянинг бозордаги нархи 16 ш.б. бўлган, ер нархлари билан боғлиқ вазиятни аниқлаш имконияти бўлмаган. Бунда қуйидаги ёзув берилади:
20 феврал
Ер (1,000 х 16) 16,000
Тўланмаган капитал (1,000 х 10) 10,000
Тўланган қўшимча капитал (эмиссион даромад) 6,000
Опцион
Опцион – бу корпорация маъмурияти ва унинг ходимлари ўртасида, одатда сотув кунида бозор нархларига яқин бўлган нархларда акцияларни ходимлар ўртасида муайян имтиёзли шартлар билан тарқатишдир.
Масалан, корхона 2002 йил 1 июнда олий бошқарув аппаратини йил давомида номинал қиймати 10 ш.б. ва шу кунга бозор қиймати 15 ш.б. бўлган 50,000та акцияларни сотиб олиш ҳуқуқи билан мукофотлаган. Вице-президент опцион ҳуқуқидан фойдаланилган ҳолда 2003 йил 30 мартда шу кунга бозор нархи 25 ш.б. бўлган 2,000та акцияни сотиб олган. Бундаги ҳисоб ёзуви:
30 март
Пул маблағлари (2,000 х 15) 30,000
Оддий акциялар (тўланмаган капитал) 20,000
Тўланган қўшимча капитал (эмиссион даромад) 10,000
Вице-президент амалда 20,000 (50,000 бозор қийматидан – 30,000) мукофотга эришган бўлса ҳам, бухгалтерия томонидан ҳеч қандай тақдирлаш акс этилмайди.
8. Дивиденлар
Дивидендлар – бу акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган соф даромаднинг бир қисмидир. Тақсимланмаган фойдадан ортиқ бўлган дивидендлар эълон қилинган тақдирда, корхона, амалда, акциядорларга улар томонидан қўйилган капиталнинг бир қисмини тўлайди. Бундай дивидендлар ликвидлик деб аталади ва одатда компания фаолиятини тугатганда ёки унинг операциялар ҳажми қисқарганда тўланади.
Дивидендлар тўланиши билан уч муҳим сана боғлиқ:
1) дивидендлар эълон қилиниш санаси,
2) акциялар эгаларининг рўйхатдан ўтказиш санаси,
3) дивидендларни тўлаш санаси.
Биринчиси - директорлар кенгаши томонидан дивидендлар тўлаш тўғрисидаги ниятини расмий равишда эълон қилиш санаси; иккинчиси – дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлган акциялар эгаларининг белгиланиш санаси.
Дивидендлар фақат рўйхатга олиш пайтида қўлида акциялар бўлган акциядорларга тўланади. Ушбу санадан кейин акция дивидендга бўлган ҳуқуқини йўқотади, яъни агар акциядор рўйхатдан ўтказилган кундан кейин ўз акцияларини сотса, дивидендлар олиш ҳуқуқи акциянинг янги эгасига ўтказилмайди.
Учинчиси – акциядорларга амалда дивидендлар тўланиш санаси.
Мисол
Директорлар кенгаши 56,000 ш.б.да дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қилди. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор 21 мартда эълон қилинди, 31 мартда эса, 10 февралда рўйхатдан ўтказилган акциядорларга дивидендлар тўланди. Саналар бўйича ёзувлар:
10 феврал Ўтказма бериш талаб қилинмайди
21 феврал
Тақсимланмаган фойда 56,000
Тўланадиган дивидендлар 56,000
31 марта
Тўланадиган дивидендлар 56,000
Пул маблағлари 56,000
Do'stlaringiz bilan baham: |