Киритилган капиталнинг солиштирма миқдори усули
Агар ширкат фаолиятига киритилган капитал фойданинг энг кўп қисмини берса, фойда ва зарарлар киритилган капиталга мувофиқ тақсимланиши мумкин. Икки усул мавжуд:
(I) ҳар бир ҳамкорнинг киритиш ҳисобварақлари бўйича йил бошига қолдиқ асосида (олишлар ва қўшимча киритишларни ҳисобга олмайди):
2002 йил 30 июн
Соф фойда 140,000
Холмснинг капитали (140,000 х 65/125) 72,800
Ватсоннинг капитали 67,200
(II) ушбу ҳисобварақларнинг ўртача йиллик қолдиғидан фойдаланиш асосида:
Агар ҳамкорлар йил давомида капитал улуши аҳамиятли даражада ўзгаради деб ҳисобласалар, улар фойда ва зарарларни ҳар бир ҳамкорнинг ўртача йиллик капиталининг улуши асосида тақсимлашлари мумкин.
Демак, 2001 йил 1 ноябрда Ватсон 10,000 олган, 2002 йил 1 январда эса Холмс 10,000 олган. Бундан ташқари 2002 йил 1 февралда Ватсон қўшимча равишда 8,000 киритган. Йил бўйича ўртача капиталнинг ҳисоби:
-
Ҳамкор
|
Давр (ой, йил)
|
Капитал
|
Ойлар сони
|
Капитал х ойларга
|
Ўртача капитал
|
Холмс
|
07.01 - 12.01
|
65,000
|
6
|
390,000
|
|
|
01.02 - 06.02
|
55,000
|
6
|
330,000
|
|
|
|
|
12
|
720,000
|
60,000
|
Ватсон
|
07.01 -10.01
|
60,000
|
4
|
240,000
|
|
|
11.01 - 01.02
|
50,000
|
3
|
150,000
|
|
|
02.02 -- 06.02
|
58,000
|
5
|
290,000
|
|
|
|
|
12
|
680,000
|
56,667
|
|
Жами ўртача капитал
|
|
116,667
|
Капиталдаги фоиз нисбати:
Холмс = 60,000 / 116,667 = 51.4 % Ватсон = 56,667/116,667 = 48.6 %
Фойдани тақсимлаш бўйича бухгалтерия ёзуви:
2002 йил 30 июн
Соф фойда 140,000
Холмснинг капитали (140,000 х 0.514) 71,960
Ватсоннинг капитали (140,000 х 0.486) 68,040
Ҳамкорнинг маоши, киритилган капиталнинг фоизлари ва аниқ ўрнатилган ставкани ҳисобга олувчи усул
Тенг бўлмаган улушларни назарда тутиб, айрим ширкатлар ҳамкорларнинг маоши ва киритилган капитал бўйича фоизларни келишиб оладилар. Улар фойда тақсимланишида ҳисобга олинади. Фойда аниқлангунга қадар фоизлар ва иш ҳақига харажатлар каби қаралмайди.
Холмс ва Ватсон дастлабки қўйилган капиталнинг 10% ҳамда йиллик иш ҳақини (Холмс – 70,000 ш.б. ва Ватсон – 60,000 ш.б.) олиш тўғрисида қарор қилдилар деб фараз қилайлик. Қолган фойда ва зарар тенг тақсимланиши лозим. Умумий фойда 140,000 ш.б. ташкил этди.
Иш ҳақи ва фоизлар тақсимлангандан кейин тақсимланадиган фойданинг суммаси манфий бўлиши мумкин. У ширкат шартномасида кўрсатилган нисбатларга мувофиқ қопланиши лозим. Ширкат зарар билан чиққанда ҳам худди шундай иш тутадилар.
|
Ҳамкорлар
|
Тақсимланадиган фойда
|
Холмс
|
Ватсон
|
Тақсимланадиган фойда
|
|
|
140,000
|
Иш ҳақининг тақсимланиши
|
70,000
|
60,000
|
130,000
|
Иш ҳаки тақсимлангандан кейинги фойда
|
|
|
10,000
|
Киритилган капитал бўйича фоизларни тақсимлаш
|
|
|
|
Холмс (65 000 х 10%)
|
6,500
|
|
|
Ватсон (60 000 х 10%)
|
|
6,000
|
12,500
|
Иш ҳақи ва фоизлар тақсимлангандан кейин
|
|
|
|
фойда суммаси
|
|
|
(2,500)
|
Қолган суммани баравар тақсимлаш
|
(1,250)
|
(1,250)
|
2,500
|
ЖАМИ
|
75,250
|
64,750
|
140,000
|
Фойдани тақсимлаш бўйича бухгалтерия ёзуви:
2002 йил 30 июн
Соф фойда 140,000
Холмснинг капитали 75,250
Ватсоннинг капитали 64,750
4. Ширкатни тарқатиб юбориш (қайтадан рўйхатдан ўтказиш)
Ширкатнинг дастлабки таркибида ўзгаришлар содир этилган тақдирда, унинг тарқатиб юбориш ҳолати кузатилади.
Янги ҳамкорни тан олиш ширкат тарқатиб юборишига олиб келади, чунки янги уюшма ташкил этилади. Олдинги ширкатни тарқатиб юбориш ва янги ширкатни ташкил этилиши фақат барча олдинги аъзоларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Шахс ширкатга икки йўл билан қабул қилиниши мумкин:
1) олдинги бир ёки бир неча ҳамкорларнинг капиталдаги улушини сотиб олиш йўли билан,
2) ширкатга капитал киритиш йўли билан.
Ҳамкор Холмс ўзининг 70,000 ш.б. миқдордаги улушини 100,000 ш.б.га Лестрейдга сотиш тўғрисида қарор қилди. Ватсон бунга розилик билдирди. Бухгалтерия ёзуви қуйидагича бўлади:
31 август
Холмснинг капитали 70,000
Лестрейднинг капитали 70,000
Ширкатга капитални киритиш
Ҳамкорлар Холмс ва Ватсон агар Лестрейд 75,000 ш.б. киритиш шарти билан қабул қилишга розилар.
31 август
Пул маблағлари 75,000
Лестрейднинг капитали 75,000
Олдинги ҳамкорларга мукофот
Айрим ҳолатларда, янги ҳамкорни қабул қилишда ва унинг улушини белгилаган ҳолда олдинги ҳамкорлар қабул қилинувчидан мукофот олишлари мумкин. Шахс 100,000 ш.б. киритиш тўғрисида истак билдирди, унинг капиталдаги улуши эса 80,000 ш.б. ташкил этади деб фараз қилайлик. Ортиқча 20,000 ш.б. олдинги ҳамкорлар учун мукофот ҳисобланади. Агар шартномада мукофотни тақсимлаш усули кўрсатилмаган бўлса, у худди фойда ва зарарлар каби тақсимланади.
Шерлок Холмс ва Доктор Ватсон ширкатда бир неча йил ишладилар ва ўзларига тегишли бўлган капиталларнинг қуйидаги миқдорларига эга деб фараз қилайлик:
Ҳамкор Капитал Улуш
Холмс 160,000 55 %
Ватсон 140,000 45 %
Жами 300.000 100 %
Инспектор Лейстред ушбу ширкатга қўшилишни хоҳлади ва олинадиган фойданинг бешдан бир қисми учун 1 декабрда 100,000 ш.б. киритишни таклиф этди. Холмс ва Ватсон розилик билдирди. Дастлабки ҳамкорларга мукофотни тақсимлаш:
Дастлабки ҳамкорларнинг капитали 300,000
Лестрейднинг қўйилмалари 100,000
Янги ширкатнинг капитали 400,000
Дастлабки ҳамкорларга мукофот:
Лестрейднинг қўйлмалари 100,000
Минус: Лестрейд капиталининг улуши (400 000 х 1/5) 80,000 20,000
Мукофотнинг тақсимлаш:
Холмс (20 000 x 55 %) 11,000
Ватсон (20 000 х 4 5%) 9,000 20,000
Инспектор Лейстрейд томонидан ширкатга 100,000 ш.б. киритиш ҳолатини рўйхатдан ўтказишда қуйидаги ёзув амалга оширилади:
1 декабр
Пул маблағлари 100,000
Холмснинг капитали 11,000
Ватсоннинг капитали 9,000
Лестрейднинг капитали 80,000
Do'stlaringiz bilan baham: |