Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Олинадиган векселларни акс эттириш ва ўлчаш



Download 2,89 Mb.
bet38/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

4. Олинадиган векселларни акс эттириш ва ўлчаш
Олинадиган вексел, бу маълум муддат ичида маълум суммани тўлаш бўйича ёзма мажбуриятдир. Векселни имзолаган ва шу билан вексел бўйича тўловни ўз зиммасига олган шахс вексел берувчи деб аталади. Вексел бўйича тўловни оладиган шахс ремитент деб аталади. Агар векселнинг тўлов муддати бир йилдан кам бўлса, у холда ремитент уни олинадиган векселлар сифатида баланснинг ликвидли активлар бўлимида акс этиши керак, вексел берувчи эса уни берилган векселлар сифатида жорий мажбуриятлар бўлимида акс этиши керак.
Одатда, олинадиган векселлар қуйидаги келтирилган сабабларга кўра кўлланилади:

  • Тўлов муддатининг узайтирилиши (муддати ўтиб кетган олинадиган ҳисобварақнинг қопланиши учун).

  • Счет-фактура ва бошка тижорат ҳужжатларига нисбатан қарзнинг тасдиқловчи муҳимрок далил эканлиги.

  • Фоизларни ундириб олиш учун расмий асос.

  • Муомалага чиқариш имконининг мавжудлиги.

Кредитлаш бўйича операциялар олинадиган векселларнинг бош манбаи бўлиб хизмат қилади. Олинадиган векселлар шунингдек одатий сотиш натижаси бўлиб, дебиторлик қарзларни қоплаш, узоқ муддатли активларни алмаштириш, шунингдек хизматчиларга берилган бўнакларнинг вақтини узайтиради. Кредит берилганда қарз олувчи вексел берувчи, қарз берувчи эса вексел ушловчи, яъни ремитент ҳисобланади. Товар сотувчидан харидорга ўтказилганда, вексел берилганда, харидор векселни берувчиси, сотувчи эса векселни ушловчиси ҳисобланади. Векселнинг тўлов муддати - бу векселнинг муомала муддати тугашидир, бу вақтнинг ичида охирги тўлов амалга оширилиши керак.
Векселда кўрсатилган фоиз ставкаси кредитга лаёқатлилик ва таваккалчиликни баҳолашдаги мажбуриятлар бўйича қўлланиладиган бозор ставкасига тенг бўлмаслиги мумкин. Лекин, эълон қилинган ставка ҳар доим фоиз тўловлари аниқланганида қўлланилади. Агар эълон қилинган ставка ва бозор ставкаси мос келмаганида, векселни баҳолаш ва фоиз бўйича даромадни ўлчаш учун бозор ставкаси қўлланилади. Бозор ставкаси - бу қарама-қарши манфаатли ва операцияга жалб этилган мустақил томонлар тарафидан қабул қилинган ставкадир.
Бухгалтерия ҳисоби учун агар қиймат ёки бозор ставкаси бўйича вексел талаб қилган барча пуллик тўлов жорий қиймати маълум бўлса, векселнинг асосий суммаси бозордаги қиймат ёки вексел ўрнига сотилган товарнинг ёки кўрсатилган хизматнинг пуллик қиймат эквивалентларида ўлчанади. Умумий сумма - бу фоизни ҳисоблаш учун керак бўлган суммадир. Умумий суммадан бошқа тўланган ҳамма суммалар фоиз ҳисобланади.
Векселнинг номинал қиймати - бу векселда кўрсатилган пул суммаси бўлиб, унинг муомаладаги муддатининг охирида тўланадиган фоизлар суммаси қўшилмайди. Умумий сумма номинал қийматга тенг бўлади, агарда эълон қилинган фоиз ставкаси бозор фоиз ставкасига тенг бўлса. Векселнинг айланиш муддати давомидаги умумий фоиз кўринишидаги даромад пул тушумларининг умумий суммасидан номинал сумманинг айирмасига тенгдир.
Векселларни фоизли ва фоизсиз векселларга ажратиш мумкин. Фоизли векселлар фоизлар тўлашни ҳисоблашда номинал қийматга қўлланиладиган фоиз ставкасини ифодалайди. Фоизсиз векселларда фоиз ставкаси кўрсатилмайди, лекин у умумий суммадан юқори бўлган номинал қиймат орқали ифодаланади.
Ўз навбатида фоизли векселлар талаб қилинган пуллик тўловларга мос ҳолда икки турга ажралади: (1) оддий векселлар- якуний тўловдан бошқа, фақат фоизларнинг пуллик тўловлари ва
(2) мураккаб векселлар- пуллик тўловлар ўз ичига фоизларни ҳамда асосий суммани олади.




































ОДДИЙ ВЕКСЕЛ




Фоиз ҳисобланадиган

























даврнинг боши










1,000 ш.б.






200х йил 20май



















Сумма




Сана











































Олинган сумма бўйича







Вексел




компания фармойишига биноан:







номинали







тўлаш мажбуриятни ўз зиммамга



















оламан







Ремитент





































Бир минг ш.б.


































Қоплаш санаси










КК. ОО. 200х йил



















қўшилган йиллик 8% асосланган фоиз







Фоиз ставкаси




















































Вексел берувчи




























Оддий векселларнинг ҳисобида қуйидаги атамаларни яхши тушуниш зарур:

  • қоплаш муддати,

  • векселнинг муомала муддати,

  • ссуда фоизи ва фоиз ставкаси,

  • тўлов суммаси,

  • векселнинг ҳисоби ва ҳисоб ставкаси,

  • ҳисобга олинган векселнинг тўлови.

Қоплаш муддати - векселнинг тўлов санасидир. У тўғридан тўғри векселда ёки бошқа йўл билан кўрсатилади. Қуйидаги тўлов саналари кўпрок кўрсатилади:

Векселнинг муомала муддати кунларда аниқланади, масалан 10 майдан 10 августгача ёзилган векселнинг муомала муддати 93 кунни ташкил этади.

Майда қолган кунлар

22

Июндаги кунлар

30

Июлдаги кунлар

31

Августдаги кунлар

10

Жами кунлар

93

Ссуда фоизи ва фоиз ставкаси кредитдан фойдаланганлиги учун тўловни ёки берилган кредит учун мукофотни акс этади. Ссуда фоизининг даражаси уч омилга боғлиқ: векселнинг номинали, фоиз ставкаси ва кредитнинг муддати. Фоизнинг ҳисоби учун қуйидаги формула қўлланилади:
Векселнинг номинали х Фоиз ставкаси х Муддат = Ссуда фоизи
Фоиз ставкалари одатда йиллик базисга асосланади. Масалан, 8% ставкали, тўлов муддати бир йил бўлган 1,000 ш.б. вексел бўйича ссуда фоизи қуйидагича ҳисобланади:
1,000 x 8 /100 x 1 йил = 80
Агар векселнинг муддати бир йил эмас, 3 ой муддатга ёзилганда эди ссуда фоизи ташкил этар эди:
1,000 х 8 /100 х 3/12 = 20
Векселларнинг ҳисоби бўйича бухгалтерия ёзуви:
1. Векселнинг олиниши. Дебиторлик қарзини қоплаш ўрнига харидордан йиллик 12%ли
4000 ш.б. суммада 30 кунга вексел олинди.
Дт Олинган векселлар 4000
Кт Олинадиган ҳисобварақлар 4000
2. Ссуда фоизи билан тўланганидан кейин:
Дт Пул маблағлари 4040
Кт Олинган векселлар 4000
Кт Фоиз кўринишидаги даромадлар 40
3. Рад этилган векселнинг ҳисоби - белгиланган муддатда тўланмаган ҳолда, векселни тўлашдан бош тортиш деб ҳисобланилади:
Дт Олинадиган ҳисобварақла р 4040
Кт Олинган векселлар 4000
Кт Фоиз кўринишидаги даромадлар 40
4. Векселларнинг ҳисоби бўйича ёзувлар: масалан, тўлов муддати 60 кун бўлган, 8% ставкаси билан 2000 ш.б. сўмлик вексел фирма томонидан олинган. Фоизлар бўйича суммаси акс эттириш учун, 30 сентябрда тузатувчи ёзув қилинади:
Дт Олинадиган фоизлар 13,33
Кт Фоиз кўринишидаги даромад 13,33
5. Вексел суммаси ва фоизларнинг тўланганида, 31октябрда қуйидаги ёзув қилинади:
Дт Пул маблағлари 2026,66
Кт Олинган векселлар 2000
Кт Олинадиган фоизлар 13,33
Кт Фоиз кўринишидаги даромадлар 13,33
5. Олинадиган векселлар ва дебиторлик карзларини солиштириш
Олинадиган векселлар ва дебиторлик қарзларига таъсир этадиган бухгалтерия омиллари ўзаро ўхшаш. Олинадиган векселларни тан олиш ва баҳолаш уларнинг тўланиш имкониятларига боғлик. Агар олинган векселларни баҳолашнинг имкони мавжуд бўлса, унда дебиторлик қарзларига нисбатан ишлатилган жараёнларни қўллаш мумкин. Агар баҳолашнинг имкони мавжуд бўлмаса тўғридан-тўғри ҳисобдан чиқариш усули қўлланилади.
Узоқ муддатли олинган векселлар бўйича ҳисобот дебиторлик қарзларида ишлатилмайдиган икки қўшимча жавҳани ўз ичига олади: пул маблағларининг вақтдаги қиймати ва фоиз даромадларини тан олиш. Узоқ муддатли векселлар ўз асосий қиймати бўйича акс эттирилиши керак. Тўланмаган қолдиқ бўйича фоиз кўринишидаги даромад векселни беришдаги мавжуд бўлган бозор ставкаси бўйича калькуляция қилинади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида, бу ставка бутун муомала муддати мобайнида ўзгармайди.
10-топшириқ. Офис буюмларни етказиб бериш компаниясининг сотиш операциялари
Қуйидаги муомалаларни журналга ёзинг:
1. Мижозга 500 ш.б. товарни нақд пулга сотилди. Сотилган товарнинг таннархи 400 ш.б.ни ташкил қилди.
2. 50 ш.б. накд пулга сотилган товар қайтарилди (1­бандга қаранг). Пул мижозга қайтарилди. Сотилган товарнинг таннархи 40 ш.б. ташкил қилди. Товар ТМЗ ҳисобварағига кирим қилинди.
3. Мижозга 2,000 ш.б. товар кредитга сотилди. Сотиш шартлари 2/10, п/30. (Эслатма: Мижоз чегирмага ҳақи бор, у сотиш вақтида счет-фактурада акс эттирилмайди. Кредитга сотишнинг тўлиқ суммаси бўйича ҳеч қандай чегирмасиз акс эттирилади.) Сотилган товарларнинг таннархи 1,500 ш.б. ташкил килди.
4. Кредитга сотилган товар учун 3-бандда кўрсатилган чегирма даври давомида мижоздан ҳақ олинди. (Эслатма: Мижоз тўловни чегирма амалдаги даври давомида бажарганлиги сабабли сиз чегирмани ўз бухгалтерия ўтказмангизда акс эттиришингиз зарур).

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish