Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


«Мауег» компанияси 2007 йил 31 декабрда кутилаётган шубҳали қарзлар



Download 2,89 Mb.
bet37/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

«Мауег» компанияси 2007 йил 31 декабрда кутилаётган шубҳали қарзлар




Сумма,

Шубҳали саналган қарзлар фоизи

Шубҳали қарзлар резерви

Муддати етиб келмаган

21,900

1

219

01-30 кун

14,250

2

285

31-60 кун

4,200

10

420

61-90 кун

2,450

30

735

90 кундан ортиқ

1,600

50

800




44.400




2.459

Мазкур жадвалида келтирилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики муддати ҳали етиб келмаган қарзларнинг фақат 1%ни, муддати 1 кундан 30 кунгача ўтиб кетганларнинг эса 2% тўланмасдан қолиши мумкин. Мавжуд тажрибадан келиб чиққан ҳолда муддати 31-60 кунгача, 61-90 кунгача, ва 90 кундан ошиб кетган олинадиган ҳисобварақлар бўйича мувофиқ равишда 10%, 30%, 50% тўланмайди. Жами 44,400 ш.б. бўлган суммадан 2,459 ш.б. тўланмайди. Фараз қилайлик, Майер компаниясининг "Шубҳали карзлар резерви" ҳисобварағида жорий кредит қолдиги 800 ш.б ташкил этади. Шундай килиб, шубҳали карзлар бўйича тахмин қилинган харажатлар миқдори бир йилда 1,659 ш.б.ни ташкил этади.
Ҳисоблар куйидагича килинади:
Тахмин қилинган шубҳали қарзлар 2,459
Чегирилган: "Шубҳали карзлар резерви" ҳисобварағининг кредит қолдиги 800
Шубҳали карзлар бўйича харажатлар 1,659
Агар "Шубҳали карзлар резерви" ҳисобварағи дебет қолдиғига эга бўлса, унинг миқдори тахмин қилинган шубҳали қарзга қўшилиши керак.
Шубҳали қарзлар бўйича харажатлар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
2003 йил 31 декабр
Дт Шубҳали карзлар бўйича харажатлар 1,659
Кт Шубҳали карзлар резерви 1,659
Икки усул ҳам - кредитга соф сотишдан фоиз усули ва тўлов муддати бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобга олиш усули - бирга қўлланилиши мумкин. Уларнинг ҳар бири бошқасини тасдиқлаш учун қўлланилади. Ҳисобдан чиқарилган ҳар йилги олинадиган ҳисобварақлар қиймати камдан-кам ҳолларда "Шубҳали карзлар резерви" ҳисобварағининг кредитида акс эттирилган тахмин қилинган миқдорга тенг бўлади. Агар ҳисобдан чиқарилган ҳисобварақлар бўйича сумма шубҳали карзлар резерви олдиндан белгиланган миқдордан камроқ бўлса, "Шубҳали қарзлар резерви" ҳисобварағи кредит қолдиғига эга бўлади. Агар ҳисобдан чиқарилган ҳисобварақлар бўйича сумма шубҳали қарзлар резервидаги олдиндан белгиланган суммасидан юқорироқ бўлса, "Шубҳали карзлар резерви" ҳисобварағи дебет қолдиғига эга бўлади. Жорий йил шубҳали қарзнинг дастлабки миқдорини аниқлаш учун қилинган тузатиш ёзуви ҳисобот даврининг охирида дебет қолдиғини бекор қилади.
Баъзида келгусидаги сотувларни истиқболлаштиришда йўл қўйилган хатолар натижасида мижозлар ҳисобварақлар бўйича маълум суммаларни кўпроқ тўлаб қўйиши мумкин. Агар дебиторлик қарзларни рўйхатга олиш журналларида харидорлардан олинадиган таҳлилий ҳисобварақлар бўйича кредитли қолдиқ мавжуд бўлса, бу “Олинадиган ҳисобварақлар” ҳисобварағининг қолдиғига таъсир этиши керак эмас. Балансда харидорлар бўйича кредит қолдиғига эга ҳисобварақлар, қисқа муддатли мажбуриятлар сифатида акс эттирилиши керак, чунки компания пулни керагидан кўпроқ миқдорида тўлаб юборган харидорлар олдида жавобгар ҳисобланади. Бошқа сўз билан айтганда, “Олинадиган ҳисобварақлар” ҳисобварағининг қолдиғи ёйилган ҳолда, яъни алоҳида дебет ва кредит бўйича кўрсатилиши керак.
“Олинадиган ҳисобварақлар” баланс моддасида одатий ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида доимий харидорларга сотувлар акс эттирилади. Агар ссудалар берилса ёки сотувлар бошқа турдаги шахсларга, масалан ходимларга, компаниянинг мансабдор шахслари ёки биргаликда мулкка эгалик қилувчиларга нисбатан амалга оширилса, улар баланс активида “Ходимлар ва мансабдор шахсларнинг дебиторлик қарзлари” моддасида акс эттирилиши керак.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish