Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Тўлов муддати бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобга олиш усули



Download 2,89 Mb.
bet36/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

3.2. Тўлов муддати бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобга олиш усули
Бу усул соф дебиторлик қарзининг бухгалтерия қолдиғига асосланган. У кутилаётган шубҳали қарз бўйича фоизни аниқлаш учун аввалги маълумотлардан фойдаланади. Ушбу усулнинг асоси олинаётган ҳисобварақларнинг соф таннархи – олиниши кутилаётган пул миқдорини баҳолашдан иборат. Кредитга соф сотишдан фоиз усулига нисбатан, тўлов муддати бўйича олинадиган ҳисобварақларни баҳолаш усули, дебиторлик қарзининг соф таннархини ҳисоблаш учун керак бўлган шубҳали қарзлар резервини якуний қолдиғини ҳисоблашга имкон беради. Шубҳали қарзлар резервидаги жорий қолдиқ сўнгра талаб қилинадиган қолдиққа мувофиқ бўлиши учун тузатиш ўтказмаси ёрдамида янгиланади. Шубҳали қарзларга харажатлар ушбу тузатиш суммасига дебетланади.
Шубҳали қарзлар бўйича резервнинг керакли қолдиғини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади:

  • умумий дебиторлик қарзларга асосланган ягона қурама ставкаси;

  • алоҳида олинадиган ҳисобварақлар муддатига асосланган бир неча ставкалар.

Масалан:
«Майер» Компанияси
2007йил 31 декабр ҳолатига олинадиган ҳисобварақларнинг тўлов муддати бўйича таҳлили

Харидор

Олинадиган ҳисобварақлар жами

Тўлов муддати келмаган

1 кундан 30 кунгача муддати ўтган

31 кундан
60 кунгача муддати ўтган

61 кундан
90 кунгача муддати ўтган

90 кундан ортиқ муддати ўтган

А. Арнольд

150




150










М. Бенуа

400







400







Дж. Конноли

1.000

900

100










Р. Рикардо

250










250




Бошқалар

42.600

21.000

14,000

3.800

2.200

1,600

Жами, ш.б.

44.400

21.900

14.250

4.200

2.450

1.600

Шубҳали қарзлар фоизи




1.0

2.0

10.0

30.0

50.0

Юқорида берилган мисолда, тўлов муддатига мувофиқ тўланиши керак бўлган компаниянинг ҳисобварақлари акс эттирилган. Ҳар бир олинадиган ҳисобварақ қуйидагича туркумланади: тўлов муддати келмаган, муддати 1 кундан 30 кунгача ўтган, муддати 31 кундан 60 кунгача ўтган, муддати 60 кундан 90 кунгача ўтган, ёки муддати 90 кундан ўтган. Ҳар бир гуруҳ учун олдиндан истиқболлаштирилган шубҳали қарзларни резерви кўрсатилади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish