Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet153/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Топширик:
2004 йилда содир бўлган шартли воқеа бўйича қуйидаги ҳолатларда қандай ҳаракат қилмоқ керак? Ҳамма зарур ўтказмаларни беринг ва /ёки тушунтириш хатида маъносини ёритилишини беринг:
1. Фараз қилайлик, адвокат ва компания раҳбарияти шундай хулосага келдики, компания жавобгарлиги ҳисоб бўйича 40,000 ташкил этади.
2. Фараз қилайлик, адвокат, бош бухгалтер ва раҳбарият хоҳишсиз даъвони қондириш эҳтимоли борлиги ҳақидаги хулосага келдилар, лекин даъво суммасини аниқлашга қийналмокдалар.
3. Фараз қилайлик, ишда иштирок этувчи адвокат ва компания раҳбарияти хулосасига кўра шартли зарар бўлмайди. Улар даъво аниқ шароитларга мос келмаслигига ишонадилар.


XIX - МАВЗУ. ХАТОЛАРНИ ТУЗАТИШ
1. Хатолар тури
2. Хатоларни тузатиш усуллари ва ёритишлар
1. Хатолар тури
Олдинги даврлар бўйича молиявий ҳисоботларни тузиш пайтида йўл қўйилган хатоларни муҳим ва муҳим бўлмаганларга ажратиш мумкин.
Агар хато молиявий ҳисобот асосида фойдаланувчиларнинг қабул қилган иқтисодий қарорига таъсир кўрсатса, у муҳим деб ҳисобланади. Муҳим хатолар – ҳисобот даврида аниқланган олдинги даврларнинг хатолари, улар шунчалик муҳимки, оқибатда олдинги даврларнинг молиявий ҳисоботини улар тайёрланган санага ҳаққоний деб ҳисоблаб бўлмайди.
8-МҲХС “Давр бўйича соф фойда ёки зарар, асосий (жиддий) хатолар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгартиришлар”га мувофик асосий (жиддий) хатоларга таъриф берилган:
Асосий (жиддий) хато – бу жорий даврда шунчалик аниқланган муҳим бўлган хатоки, бир ёки ундан кўпрок олдинги даврлар бўйича молиявий ҳисоботларни тайёрланган пайтига ҳаққоний деб ҳисоблаб бўлмайди.
Бир ёки бир неча олдинги даврлар бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлаш пайтида содир этилган хатолар жорий даврда аниқланиши мумкин.
Хатолар:

  • математик янглишишлар;

  • ҳисоб сиёсатининг нотўғри қўлланиши;

  • маълумот бузиб кўрсатилиши, алдаш ёки эътиборсизлик натижасида вужудга келиши мумкин.

Ушбу хатоларни тузатиш одатда жорий давр бўйича соф фойдани ёки зарарни ҳисоблашда ҳисобга олинади. Кам ҳолатларда хато бир ёки бир неча ҳисобот даврлари бўйича молиявий ҳисоботларга шунчалик муҳим таъсир кўрсатадики, бунда энди ушбу ҳисоботларни тайёрланган санага ишончли деб ҳисоблаб бўлмайди. Ушбу хатолар асосий (жиддий) деб аталади. Асосий (жиддий) хатоларнинг мисоли тариқасида олдинги даврнинг молиявий ҳисоботларига тугалланмаган ишлаб чикаришнинг аҳамиятли суммаларини ёки кучга киритилиши мумкин бўлмаган сохталаштирилган шартномалар бўйича дебиторлик қарзларни киритилишини келтириш мумкин. Олдинги даврларга тааллуқли бўлган асосий (жиддий) хатоларни тузатиш солиштириладиган маълумот янгиланишини ёки қўшимча истиқболли маълумотни талаб қилади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish