Олдинги даврларга тааллуқли бўлган асосий (жиддий) хатонинг тузатилган миқдори тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғини тузатиш йўли билан тақдим этилиши лозим.
Йўл қўйиладиган муқобил ёндошиш
Асосий (жиддий) хатонинг тўғриланган суммаси жорий давр бўйича соф фойда ёки зарарни ҳисоблашда ҳисобга олиниши лозим.
Қуйида тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботда олдинги давр бўйича тузатишларнинг акс эттирилиши келтирилган:
«Каспер Инкорпорейтед» Компанияси 2003 йил 31 декабра якунланадиган йил бўйича Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этган:
Тақсимланмаган фойда, 2003 йил 1 январ. 310,500
Олдинги давр бўйича тузатиш:
Тегишли фойда солиғи чегирилган 2002 йил
бўйича амортизация суммасидаги хатони тузатиш 13,000 29,200
2003 йил 1 январ ҳолатига кўра тузатилган тақсимланмаган фойда 281,300
Йил бўйича соф фойда 77,350
Минус дивидендлар (40,000)
Тақсимланмаган фойданинг қўшилиши 37,350
2004 йил 1 январ ҳолатига кўра тақсимланмаган фойда 318,650
Олдинги даврлар бўйича тузатишлар тегишли фойда солиқлари чегирилган ҳолда акс эттирилади. Агар фақат жорий йил бўйича молиявий ҳисоботлар тақдим этилса, тузатишнинг олдинги давр бўйича соф фойдага таъсири хам, шунингдек ёритилиши лозим. Агар солиштириш учун олдинги давр бўйича молиявий ҳисоботлар тақдим этилса, олдинги давр бўйича ҳисоботлар қайта тайёрланиши ва тузатиш суммаси ёритилиши лозим.
Қуйидаги вазиятни кўриб чиқамиз:
Компания 1 январь 2006 йилда 100 000 ш.б. компьютер сотиб олди. Фойдали хизмат муддати 5 йил, тугатиш қиймати нол сўмга тенг. Компания компьютер бўйича эскиришни тўғри чизиқли усулда ҳисоблайди. 2006 йилда фойда солиғининг ставкаси 20%. 2007 йил июнь ойида бухгалтер 2006 йилда сотиб олинган компьютер бўйича эскириш ҳисобламаганлигини аниқлади.
1. Агар бухгалтер аниқланган хатоликни жорий йилда тўғриламоқчи бўлса, 2006 йил учун эскириш суммаси 20 000 ш.б. (100000/5йил) 2007 йил харажатларига қўшади ва қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Дт Компьютер эскириши бўйича харажатлар 20 000
Кт Компьютер бўйича жамғарилган эскириш 20 000
2. Бухгалтер аниқланган хатоликни тақсимланмаган фойда сальдоси ҳисобидан тўғрилашга қарор қилди (бухгалтерия ўтказмасидаги даромад ва харажатлари счети ўрнида “Тақсимланмаган фойда” счети акс эттирилади).
Дт Тақсимланмаган фойда (Компьютер эскириши) 20 000
Кт Компьютер бўйича жамғарилган эскириш 20 000
2006 йилда эскириш харажатларини ҳисобламаганлиги учун, бухгалтер 2006 йил фойдасини ошириб кўрсатган. Шундай экан, фойда солиғи ошириб кўрсатилган фойда суммасидан ҳисобланган. Бухгалтер фойда солиғи бўйича харажатлар суммасини ҳам камайтириши лозим (юқорида айтиолгандек - бухгалтерия ўтказмасидаги даромад ва харажатлари счети ўрнида “Тақсимланмаган фойда” счети акс эттирилади).
Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тузатиш (2006 йилда ҳисобланган фойда солиғи суммасини камайтирамиз): 20 000 * 20 % = 4000
Дт Фойда солиғи бўйича тўловлар (бюджетга тўланган аванс) 4 000
Кт Тақсимланмаган фойда 4 000
Хатоликни тўғрилашда мураккаб бухгалтерия ўтказмаси бериш орқали акс эттириш мумкин. Аввал эскириш суммаси, кейин солиқ суммаси аниқланади ва қолган сумма (солиқ суммаси айириб ташлагандан кейин) тақсимланмаган фойда счетида акс эттирамиз.
Дт Тақсимланмаган фойда (Компьютер эскириши) 16 000
Дт Фойда солиғи бўйича тўловлар (бюджетга тўланган аванс) 4 000
Кт Компьютер бўйича жамғарилган эскириш 20 000
Эътибор беринг, агар тақсимланмаган фойда камайса (счетнинг дебети бўйича акс эттирилса), у ҳолда солиқ бўйича мажбурият ҳам камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |