2. Хатоларни тузатиш усуллари ва ёритиш Хатоларни тузатишнинг икки усулини ажратадилар:
Олдинги даврлар бўйича молиявий ҳисоботларни тайёрлашда йўл қўйилган хатолар тузатилишининг суммаси ҳисобот даври бўйича даромад ёки зарарга киритилади.
Олдинги даврларга тааллуқли асосий (жиддий) хато тузатилишининг суммаси:
тақсимланмаган даромаднинг бошланғич колдиғини ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс этилади.
ҳисобот даври бўйича соф даромад ёки зарарни аниқлашда киритилади.
Тақсимланмаган даромаднинг бошланғич қолдиғини ўзгартириш йўли билан асосий (жиддий) хатони тузатишда (агар мумкин бўлса, солиштириладиган кўрсаткичлар тегишли равишда тузатилади) куйидагилар ёритилиши лозим:
1. Асосий (жиддий) хатонинг тавсифи.
2. Ҳисобот даври бўйича ва хар бир олдинги тақдим этилган давр бўйича тузатиш суммаси.
3. Солиштирма кўрсаткичга киритилган даврлардан олдинги даврларга тааллуқли тузатиш суммаси.
4. Қайта саналган солиштирма кўрсаткичлар ёки уларни қайта санаш мумкин эмаслигининг сабабалари.
Олдинги даврнинг асосий (жиддий) хатосини ҳисобот даврининг натижаларига киритиш йўли билан тузатишда солиштирма кўрсаткичлар олдинги давр бўйича молиявий ҳисоботда қандай акс эттирилган бўлса, худди шундай кўринишда тақдим этилиши лозим.
Ҳисобот даври ва хар қандай олдинги даврлар бўйича соф фойда ёки зарар асосий (жиддий) хато йўл қўйилган даврда тузатилган каби акс эттириш учун қўшимча маълумот алоҳида жадваллар тарзида тақдим этилиши мумкин. Бунда ҳуқуқий шахс томонидан куйидагилар ёритилади:
1. Асосий (жиддий) хатонинг тавсифи
2. Ҳисобот даврининг соф даромадида ёки зарарида тан олинган тузатишлар суммаси
3. Қўшимча кўрсаткичлар тақдим этилган хар бир даврга киритилган тузатишларнинг суммаси ва қўшимча кўрсаткичларга киритилган даврлардан олдинги даврларга тааллуқли тузатишлар суммаси. Қўшимча кўрсаткичларни ёритиш имконияти бўлмаган такдирда, ушбу ҳолат ёритилиши лозим.
Асосий (жиддий) хатоларни тузатиш билан бухгалтерия баҳоларини ўзгартириш ўртасида фарқланишларни ажратиш мумкин. Кейингилари ўзининг табиати бўйича, қўшимча маълумот олинишига караб қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин бўлган яқинлаштирилган кўрсаткичлар ҳисобланади. Масалан, олдиндан ҳаққоний баҳоланиши мумкин бўлмаган, фавқулодда вазиятлар оқибатида тан олинган фойда ва зарар асосий (жиддий) хатонинг тузатилиши деб ҳисобланмайди.
8-МҲХС “Давр бўйича соф фойда ёки зарар, асосий (жиддий) хатолар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгартиришлар”га мувофиқ асосий (жиддий) хатоларни тузатиш учун икки хил ёндошиш тавсия этилади: