147
китобларини қўлда тўлдиришнинг талабномаларнинг электрон китобига алмашувини, битимлар
ва савдолар бўйича ҳисоботларни тасдиқлашнинг компьютерлашувини таъминлайди.
Илгарироқ, 1982 йилнинг январ ойида ТФБда 440 та кам фаол акцияларга хизмат
кўрсатиш учун “CORES” компьютер тизими ўрнатилган эди. ҳозирги кунда Ушбу тизим орқали
1600 та япон ва хорижий компанияларнинг акциялари билан савдо қилинади, 150 та энг фаол
компаниянинг акциялари бундан мустасно. «CORES» ни жорий этишдан мақсад савдонинг
анъанавий юзма-юз усулини биржа компьютер терминалларидан фойдаланган ҳолда янада
такомиллашган тизимига алмаштиришдан иборат. Бунда биржа ахзолари томонидан
бажариладиган вазифаларда ҳеч қанақа ўзгариш юз бермайди.
Биржа аъзоси талабномани талабномаларни киритиш тизимига жойлаштиради. Бу унинг
бош офисида жойлашган талабнома қабул қилинганидан кейин биржа аъзосига талабнома
қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома юборилади. Сайтори аъзоси компьютер экранида
талабномалар китобидf кузатади ва савдолар қоидаларига мувофиқ харид қилиш ва сотиш учун
тушган барча талабномаларни таққослайди (киборд). Талабномалар нархлар устуворлиги ва
келиб тушиш вақтига қараб автоматик тарзда бажарилади. Битим тузилгандан кейин у ҳақидаги
маълумотлар зудлик билан свадолар иштирокчилари, Сайтори аъзолари ва биржанинг бош
офисларига жўнатилади. Биржа котировкалар ва акциялар нархларининг махсус дисплейи
ёрдамида (у савдоларнинг ривожланишини ва уларнинг аниқ вақт мобайнида ўтишини
кўрсатади) ҳар бир мавқе бўйича транзакацияларни назорат қилади. «Маълумотнома
қурилмаси» ёрдамида у ҳар бир битим бўйича янада батафсил ахборотни олиши мумкин.
Битимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда ахборот биржа тизимига жўнатилади,
шундан кейин, Ушбу маълумотлар ахборот сотувчиларига тақдим этилади, улар эса, ўз
навбатида, буларни обуначиларга энг батафсил кўринишида сотишади. “CORES” га қўшимча
равишда 1988 йилда биржа фьючерслар ва опционлар билан савдолар қилиш учун “CORES-F”
тизимини ишлаб чиқди ва жорий этди. Унда Япония давлат бони, TOPIX (Токион нарх-наво
Индекси) фьючерслари билан савдолар амалга оширилади. 1989 йилнинг октябр ойида эса,
TOPIX опционлари билан савдолар қилиш учун “CORES - O” тизими барпо этилди.
1995 йилдан бошлаб ТФБда компьютер тизими орқали қимматли қоғозларнинг қуйидаги
турлари бўйича ўтказилмоқда: биринчи секция акциялари, савдо майдончасидаги 150 та энг
фаол акцяилар бунга кирмайди; иккинчи секция акциялари; чет эл акциялари; фьючерслар ва
опционлар; айирбошланадиган бонлар ҳамда варрантлар. ҳисоб-китоблар битим тузилгандан
кейин учинчи унда амалга ошрилади (Т+3). ҳисоб-китоб-клиринг тадбирлари Япония марказий
депозитарийси (JASDEC) ва Япония қимматли қоғозлар клиринг корпорацияси (ТФБнинг
шуъба компанияси) орқали амалга оширилади. Пул ҳисоб-китблари биржанинг ўзи орқали
бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: