Молия бозори kitob


Баҳсларни ҳал этиш. Низолар бўйича комиссия



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Баҳсларни ҳал этиш. Низолар бўйича комиссия. 
Савдоларни ўтказиш, битимларни ижро этиш, шунингдек, брокерлар ва мижозлар, 
брокерлар ҳамда биржа ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёнида юзага келадиган баҳсли 
масалаларни бартараф этиш мақсадида «Тошкент» РФБда Низолар бўйича комиссия тузилган. 
Комиссияга умумий ташкилий – услубий раҳбарлик қилиш биржа Бошқарвининг Раиси 
томонидан, жорий раҳбарлик эса, комиссия раиси томонидан амалаг оширлади. Комиссия уч 
кишидан иборат бўлиб, улар биржа бошқаруви томонидан унинг ходимлари ичидан 
тайинланади. Биржанинг олий юридик маълумотга ва камида беш йил юридик иш стажига эга 
бўлган ходими комиссиянинг раиси бўлиши мумкин. Комиссия ҳимоя учун ёки мулкий 
ҳуқуқларнинг тикланиши учун мурожаат қилган манфаатдор шахсларнинг аризалари бўйича 
тортишувларини кўриб чиқади, биржа савдолари иштирокчиларининг ҳимояланиши ва қонуний 
ҳуқуқларининг таъминланишига, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши чоғида улар 
томонидан қонунчиликка риоя этилишига кўмаклашади. Комиссия биржада савдоларни 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


135 
тайёрлаш ва ўтакзиш жараёнида, шунингдек, биржа шартномларининг тузилиши ҳамда 
бажарилиши давомида содир бўлдаиган баҳсларни ҳал қилади. 
БРОКЕР ҲИСОБОТИ 
_____-сон Брокерлик идораси сизга шуни маълум қиладики,
Мижознинг реквизитлари___________________________ 
200___йил «____»___________даги_______-сонли топшириқ шартномасига мувофиқ 
«Тошкент» РФБда битим тузилади: 
1. Битимни тузиш санаси___________________________ 
2. Битимнинг йўналиши_____________________________ 
3. Битим хили_______ҳисоб-китоблар муддати_________ 
4. Битим валютаси_________________________________ 
5. ҳисоб-китоблар тартиби ва шакллари_______________ 
6. қимматли қоғозларни ўтказиш тартиби______________ 
7. Контрагентнинг кафолатлари______________________ 
8. Эмитент________________________________________ 
9. Фонд бойликларининг тури________________________ 
10. Тоифа________________________________________ 
11. Номинал қиймат________________________________ 
12. Устав фондидаги белгиланган фоиз________________ 
13. Сони__________________________________________ 
14. Битимнинг нархи_______________________________ 
15. Битим суммаси_______________________________ 
(сўзлар билан) 
ТУЗИЛГАН БИТИМ НАТИЖАЛАРИГА КўРА ТўЛАНИШИ ЛОЗИМ: 
1. Сумма_________________________________________ 
(сўзлар билан) 
200___йил «___»_________________даги _____-сонли олди-сотди шартномасига 
мувофиқ_______________ҳисоб-китоб рақамига 
2._____________миқдоридаги биржа воситачилик йиғими 
(сўзлар билан) 
______________________________ҳисоб-китоб рақамига 
3. Нақд акцияларни тайёрлаганлик учун_______________ 
(сўзлар билан) 
______________________________ҳисоб-китоб рақамига 
4. Депозитарий хизмати ҳақи _______________________ 
(сўзлар билан) 
______________________________ҳисоб-китоб рақамига 
5. 200___йил «___»______даги _______- сонли топшириқ шартномасига 
мувофиқ____________________миқдоридаги 
брокерга воситачилик ҳақи (сўзлар билан) 
______________________________ҳисоб-китоб рақамига 
Брокер ___________ Брокернинг имзоси________ 
(Ф.И.О) М.Ў 
Низолар бўйича комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- савдоларни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида брокерлар ўртасида, шунингдек, брокерлар 
ва биржа хизматлари ўртасида юзага келадиган баҳсларни кўриб чиқиш; 
- брокерлар томонидан биржа шартномаларининг имзоланишидаги низоли вазиятларни 
ҳал этиш; 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


136 
- биржада тузилган биржа шартномалари бўйича юзага келадиган баҳсларни биржада амал 
қилаётган қоидаларга асосан кўриб чиқиш; 
- биржа аъзолари томонидан таъсис ҳужжатлари, биржа аъзолари тўғрисидаги низом, 
биржанинг бошқа ички низом ва қоидаларига риоя этилиши масаллари бўйича низоли 
вазиятларни кўриб чиқиш; 
- биржа аъзоларининг уларнинг ҳуқуқлари камситилганлиги ва биржа савдоларини барча 
иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойилининг бузилганлиги тўғрисидаги аризаларни 
кўриб чиқиш; 
- шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш; 
- биржанинг ички келишувларини тузиш ва бажариш билан боғлиқ масалаларни ўз 
ваколати доирасида кўриб чиқиш. 
Комиссия биржа баҳсларини ҳал қилишда биржа савдолари, қоидалари ва шартнома 
мажбуриятларини бузувчиларга нисбатан айбдорлик даражасини ҳамда қонунчилик ва биржа 
қоидларида кўзда тутилган жазо турини белгилайди. Биржа баҳсларини кўриб чиқишда 
брокерлик идораларининг фаолиятидаги қоидабузарликлар аниқланса, комиссиянинг тақдимига 
кўра биржа айбдор томонга жазо чораларини қўллайди. 
ўз ҳуқуқларини бузилган, деб ҳисобловчи шахс низолар бўйича комиссияга ариза беради, 
у қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: 
- ариза имзоланагн сана ва унинг рақами; 
- томонларнинг номи ва почта реквизитлари (телефонлар); 
- мулкий талабларнинг миқдори, агар улар мавжуд бўлса; 
- баён этилган талабларни асословчи ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар; 
- ундирилган сумманинг молиявий ҳисоб-китоби; 
- илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати. 
Аризага ушбу ариза асосланадиган вазиятларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши 
зарур. Юқорида қайд этилган талаблар даъво қилувчи томонидан бажарилмаган ҳолларда 
комиссия аризани кўриб чиқмасдан унга қайтариши мумкин. Арз қилувчи (даъво қилувчи) 
жавоб берувчига ариза билан бирга баҳсни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни 
юбориши лозим. Ариза қонун ҳужжатларида кўзда тутилган даъво қилиш муддатлари ичида 
топширилиши керак. Жавоб қилувчи аризанинг нусхасини олганидан кейин беш кунлик муддат 
ичида низолар бўйича комиссияга ариза тўғрисидаги фикрларини ва баҳсни кўриб чиқиш учун 
зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Агар далиллар етарли бўлмаса ёки жавоб 
қилувчининг мулоҳазалари олинмаган бўлса, шунингдек, томонлардан бирортаси ишни кўриб 
чиқишда белгиланган муддатда ҳозир бўлмаса, комиссия ишини кўриб чиқишини бошқа кунга 
қолдириши мумкин. 
Баҳсларни кўриб чиқиш комиссия мажлисида унинг камида икки аъзоси ва шартлари 
равишда комиссия раисининг иштирокида амалга оширилади. Ариза томонларнинг ёки уларни 
қонуний вақилларининг (ишонч қоғози) иштирокида кўриб чиқилади. Томонлар тақдим этилган 
ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ва ишнинг ҳолати бўйича ўзларининг далил-исботларини 
келтириш ҳуқуқига эга. 
Баҳслар бўйича қарор ишни кўриб чиқишда иштирок этаётган низолар бўйича комиссия 
аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бунда борди-ю овозлар тенг бўлиб қолса, 
раиснинг фикри ҳал қилувчи ҳисобланади. 
Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
- агар умумдавлат манфаатларини, шунингдек, қонун томонидан биржа манфаатларини 
муҳофаза қилувчи ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлса, арз қилувчининг талаблари 
доирасидан чиқиш; 
- ўз мажлисларига маслаҳат овози билан қатнашиш учун биржани таркибий 
бўлинмаларининг хизматчиларини, мустақил экспертларни, инвестиция муассасасининг 
вақилларини таклиф қилиш; 
- мажбуриятларни бузган томондан биржа савдолари қоидаларига биноан жазо 
жарималарини ундириш, комиссия мажлисига иккинчи марта келмаганлик учун энг кам иш 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


137 
ҳақининг беш баробаригача бўлган миқдорда жарима солиш. Биржа Бошқарувига брокерлик 
идораисга биржа савдоларида иштирок этиш учун рухсат бермаслик ҳақидаги тегишли хабарни 
жўнатиш; 
- томонлардан бири мажлисда ҳозир бўлмаган ҳолларда ишни унинг иштирокисиз кўриб 
чиқиш ва кейинчалик тегишли томонга хабар қилиш билан сиртдан қарор қабул қилиш. 
Комиссиянинг қарори кириш, таърифлаш (изоҳлаш), асослаш ва хулоса қисмларидан 
иборат бўлади. қабул қилинган қарор томонларга иш кўриб чиқилганидан кейин эълон 
қилинади ва у баённома имзолангандан сўнг кучга киради. Агар баҳс тегишлича ҳал этилмаса, 
комиссия маълум хулосага келади (ишни кўриб чиқишни бошқа кунга қолдириш, уни кўриб 
чиқишни тўхтатиб қўйиш, ишни кўриб чиқмасдан қолдириш). Комиссиянинг қарори юзасидан 
икки ҳафта муддат ичида биржа Бошқарувига арз қилиниши мумкин. Комиссия томонидан 
қабул қилинган қарор унга рози бўлмаган томонни судга ёки хўжалик судига мурожаат этиш 
ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Комиссияда ишни кўриб чиқиш учун воситачилик йиғимлари 
ундирилмайди. Келишувларга кўра маълум тўлов эвазига «Тошкент» РФБнинг Низолар бўйича 
комиссияси қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар иштирокчилари ўртаисдаги 
баҳсларда ҳолис (манфаатдор бўлмаган) ҳакам вазифасини бажариши мумкин. 
Амалдаги қонунчилик, мижозларнинг тижорий манфаатлари, биржа бошқаруви 
органларининг қарорларини бузганлик, биржа томонидан кўрсатилган хизматлар хизматлар 
учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганлик, аъзолик бадалларини киритишни кечиктирганлик, 
брокерлик жойидан бир йил давомида савдо операцияларини амалга оширишда 
фойдаланмаганлик учун брокерлик идоралри ва брокерларга нисбатан қуйидаги жазолар 
қўлланиши мумкин: 
- савдолардан вақтинча четлатиш; 
- жарималар солиш; 
- қайта шаҳодатлашга жўнатиш; 
- биржа аъзолари сафидан ўчириш. 
Биржа аъзолари сафидан чиқариш Бошқарувнинг тавсяисига кўра кузатувчи кенгаш 
томонидан амалга оширилади. Биржа савдолари қоидлаарини бузганлик учун брокерлик 
идораларига нисбатан жазо чоралари қўлланиши мумкин. Демак, брокерда мазкур савдо 
сессиясига қўйилган талбномлар рўйхатига киритилган мавқе мавжуд бўлган ҳолларда 
брокердан ҳар бир мавқе учун иккита энг кам иш ҳақи миқдорида жарима ундирилади. Ушбу 
жарималар биржа фойдасига 5 кун ичида тўланиши керак, брокерлик дораси эса, биржа жарима 
тўланганлик ҳақида тасдиқномани олгунга қадар савдолардан четлатилади. 
Брокер биржа савдолари жараёнида тузилган ва савдолар баённомасига киритилган 
битимларни расмийлаштиришдан ёки рўйхтадан ўтказишдан бош тартгани учун брокерлик 
идорасига битим суммасининг 25 фоизи миқдорида биржа фойдасига ва 1 фоизи миқдорида 
битим бўйича контрагент саналган брокерлик идорасининг фойдасига жарима солинади. 
Мазкур жарималар тартиб бузар томонидан беш банк куни ичида тўланиши керак. Битимнинг 
икала томони ҳам уни расмийларштиришдан ёки рўйхатдан ўтказишдан бош тортган ҳолларда 
биржа уларнинг ҳар бирига битим суммасининг 1 фоизи миқдорида жарима солади. 
Шартномаларни расмийлаштириш учун ўз вақтида тақдим этмаслик битимдан бош тартиш 
ҳисобланади. Битимларни расмийлаштиришдан ёки рўйхатдан ўтказишдан бир неча маротаба 
бош тортилганда брокерлик идораси биржасининг аъзоси мақомидан маҳрум бўлиши, брокерга 
нисбатан тегишли ахборот қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини шаҳодалашдан 
ўтказувчи органга брокерни қайта шаҳодатлашдан ўтказиш таклифи билан берилиши мумкин. 
Агар брокерлик идораси воситачилик йиғимининг тўлов муддатини кечиктирса, унга ҳар 
бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня 
ҳисобланади. Агарда брокерлик идорасида биржа олдида воситачилик тўловлари, пеня ва 
жарималарни тўлаш бўйича биржа Бошқаруви томонидан белгиланган брокерлик жойининг 
қиймати миқдорига тенг суммадаги қарздорлик пайдо бўлса, брокерлик идораси савдолардан 
четлатилади ҳамда унга нисбатан даъво қилинади. Агар брокер шундан кейин бир ой ичида 
қарзларини узмаса, у ҳолда уни аккредитация қилган шахсга нисбатан биржанинг аъзоси 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


138 
мақомидан маҳрум этиш масаласи қўзғатилади. Биржа аъзосини бундай мақомдан маҳрум 
этишда брокерлик жойи биржа савдоларида сотилади, ундан тушган маблағлар эса, қарзларини 
қоплаш учун йўналтирилади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish