Мен Холиқов Отабек Маннобович 984 йил Фарғона шаҳрида туғилганман. Миллатим ўзбек. Маълумотим олий. Уйланганман нафар фарзандим бор. 2007 йилдан буён. Фарғона тумани Саткак мфй, Азим диёр кўчаси 3-уйда яшайман



Download 16,72 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi16,72 Kb.
#154595
Bog'liq
Билдирги


Билдирги
Мен Холиқов Отабек Маннобович 1984 йил Фарғона шаҳрида туғилганман. Миллатим ўзбек. Маълумотим олий. Уйланганман 3 нафар фарзандим бор. 2007 йилдан буён. Фарғона тумани Саткак МФЙ, Азим диёр кўчаси 3-уйда яшайман.
2019 йил май ойида ўтказилган МФЙ раислари сайловига Саткак фуқаролари илтимоси ва талаби билан маҳалламиз ривожи ва равнақи учун номзодлишимни қўйгандим ва республикадан кедган комиссия суҳбатидан ҳам ўтганман. Лекин, сайлов куни номзодлиги олиб ташланган ҳамда комиссия суҳбатидан ўтмаган олдинги Саткак МФЙ раиси В.Қодировни номзодлиги киритиб қўйилган экан ва сайловчилар рўйхатида В.Қодировга қарашли фуқаролар эканлиги маълум бўлиб, сайловда В.Қодиров раисликка сайланди.
Шунда мен фуқаролар илтимоси билан 2019 йил декабр ойида бўладиган депутатлар сайловига номзодимни қўйиб халқнинг ишончи билан жудда кўп овоз билан сайландим.
2020 йил 14 январда расман тасдиқланиб, депутатлик значоги ва гувоҳномасини олганимдан сўнг мен ўз фаолиятимни боғча, мактаб, поликлиника ва фуқароларни муаммоларини ўрганишдан бошла 4 та МФЙ бўйича халқ қабулларимни ташкиллаганман. Лекин минг афсуски бутун дунёни ларзага келтирган “COVID-19” пандемияси туфайли март ойидан карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли фуқароларни қабул қилишни онлайн тизимга ўтказиб телеграм гуруҳи очиб аризаларни онлайн тарзда қабул қилдим.
Апрел ойининг 14 санасида карантин қоидалари кучайтирилган пайитда менга Саткак МФЙ фуқаролари томонидан оғзаки мурожаат тушди. Мурожаатда Саткак ҳудудида жойлашган охак цехи Республика Махсус Комиссиясининг пандемия даврида ишлаб чиқаришларни тўхтатилиши ва карантин даврида фуқароларни карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари ўғрисида қарор чиқишига қарамасдан ишлаётгани ва ишчилари бошқа қишлоқ фуқаролари бўлиб, маҳаллада маскасиз юрганликларини айтишди. Мен бу мурожаат бўйича охак цехига бориб холатни видеога олиб ўрганганимда дархақиқат у ерда карантин ҳеч қандай қоидаларига риоя этилмаётмасдан ишлаётганларини аниқлаб СЭОга хабар бермоқчи бўлиб турганимда Саткак МФЙ раиси менга телефон қилиб, ҳеч қандай чора кўрмаслигимни у ер шаҳар прокурори Рахмонов М.га қарашлигини айтиб тахдид қила бошлади (аудио ёзуви бор). Шунда мен қонун барча учун баробар эканлигини айтиб гапига кирмаганим учун менга нисбатан шахсий адовати туғилиб фуқаолар олдида нафсониятимга тегувчи уятли сўзлар билан хақоратлаб мени депутатлик мақомимга тўғри келмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, мени шаъним қадир-қимматимни камситганлиги учун ИИБга ариза қилиб судга бердим. Суд қарорига асосан туман зам ҳокими Т.Исақовга сўров чиқарганимда ҳеч қандай чора кўрилмади сўровимга халиям жавоб хати берилмади.
Чекшўра МФЙ раиси О.Сатторов эса менга депутатликда рақиб бўлган ва сайловда кам овоз олиб сайлана олмаган.
Ўрта шўра МФЙ раисини фуқаролар таклифи билан ҳокимятга тавсиямни бериб раисликка сайлатганман. Сайланганидан сўнг ҳамкорликда фуқаролар манфаати учун бир неча ишларни амалга оширганмиз.
“Долина транс престиж” МЧЖ фирмаси устидан фуқаролардан тушган ариза бўйича депутатлик гуруҳимиз билан биргаликда прокуратурага сўров чиқаришимиздан олдин фирма раҳбари билан суҳбатлашиб олишликни тангани иккинчи томонини кўришликни лозим деб билдик. Суҳбат давомида солиқдан эски қарздорликлари бўлгани учун яширин иқтисодиёт қилишга мажбур бўлганини ўз оғзи билан айтиб ўтди (аудио ёзуви бор).
Шундан сўнг Мухтарам Президентимизнинг олиб бораётган одилона ислохатларига ёндош бўлиб, яширин иқтисодиёт бўйича 30.11.2020 й. Куни Фарғона шаҳар прокуратурасига сўров юбордик халигача жавоб хати берилмади. Бир нусхасини Фарғона шаҳар ДСИга ва Фарғона вилоят транспорт бошқармасига берганимизда улар томонидан қониқарсиз ва нотўғри жавоб хати берилди.
2020 йил ноябр ойида Фарғона туман ҳокимининг 137-фармойишига билан мактаблар ҳамда тиббиёт соҳасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган эди. Ўрганишлар давомида ҳудудимдан 26,29-мактаб ўқитувчиларидан мактаб директорларини жиноят аломатларини фош этувчи аризалар тушди. Мен бу аризалар бўйича бириктирилган ишчи гуруҳ билан биргаликда мактабга қата бориб бошқатдан текширув ўтказиб аризада ёзилганларни аниқлаб прокуратурага сўров билан асосларни илова қилиб топширдим.
Хозирда эса менга фирма раҳбари МФЙ раислари ва мактаб директорлари томонидан турли хил босимлар ва тухматлар бўлмоқда (аудио ёзув бор) ва бу тухматлар натижасида менга “Одоб ахлоқ регламенти” комиссияси томонидан қаттиқ огоҳлантириш берилди.
Мен депутатликка халқининг дардини эшитиб уларнинг дардини ўзимнинг дардим деб билганман. Мухтарам Президентимизни вилоят, туман ҳокимларимизга елкадош бўлиб улар олиб бораётган ислохатларга шаффофлик қилсаму менга бундай босимлар ва тухматлар ёғилаверса “Депутат дахлсизлиги” қаерда қолмоқда?! Депутат негатив ва шаффоф бўгани учун унга тухмат, бўхтон ва турли хил подставалар бўлиши мумкинку.
Download 16,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish