133
жараёнида брокерлар мазкур дарсликнинг 23- бобида ёритилган қатор расмиятчиликларга риоя
этиши, шунингдек, мижозларни содир бўлиши мумкин бўлган хатарлардан огоҳлантириши,
уларга ўз операцияларининг моҳиятини, биржа савдолари қоидаларининг зарур ҳолатларини,
хусусан, битимнинг бажарилмаганлиги учун жавобгарлик, тўловлар тартиби ва йўналиши,
уларни амалга ошириш муддатлари, қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш учун
буйруқларнинг турлари ҳамда моҳияти билан боғлиқ вазиятларни тушунтириши,
мижозларга
топшириқ шартномасининг тўлиқ тушунарли бўлмаган мавқеларини аниқлаши ва
тушунтириши лозим. Мижоз ва брокер ўртасида тезник шат-шароитлар келишувининг
баённомаси имзоланиши мумкин. Унда томонлар бир-бирининг телефон, факс, электрон почта
ва шу кабиларнинг рақамлари билан алмашишади, таекор ўзаро ҳамкорлик учун масъул бўлган
ишончли шахаларни тайинлайди, маслаҳатлар ва ҳисоботларнинг даврийлигини белгилайди.
Биржа савдоларида қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотиш учун топширқ
шартномасини тузишда биржа савдоларининг қоидаларида назарда тутилган бўлиб,
андозалаштирилган хусусиятга эга бўлган буйруқлар ёки топширқлар муҳим ўрин тутади.
Бозор буйруғи – бу муайян қимматли қоғозларни энг фойдали жорий нарх бўйича харид
қилиш ёки сотиш учун буйруқ, яъни қимматли қоғозларни энг паст нархда харид қилиш учун
ёки уларни убу буйруқни олиш вақтидаги энг юқори нархда сотиш учун буйруқ.
Лимитли буйруқ - бу қимматли қоғозларни махсус келишилган нархда ёки энг фойдали
шартларда харид қилиш ёки сотиш учун буйруқ, яъни Ушбу буйруқда сотишнинг энг кам нархи
ёки харид қилишниниг энг юқори нархи келишилади. Агар лимитга эришилмаса, брокер
томонидан буйруқ бажарилмаслиги керак. Сотиш учун берилган лимитли буйруқда келишилган
нарх доимо жорий сотиш нархидан юқори бўлдаи (аксинча, харид қилиш учун берилган
лимитли буйруқда бу нарх доимо жорий сотиш нархидан паст бўлади). Масалан, мижоз
брокерга «Тошкент гўшт» акциядорлик жамияти акцияларининг ҳар бири 100,5 сум нархда
сотилаётган вақтда уларни 100 сумдан сотиб олиш учун буйруқ беради. Агар нархлар 100
сумгача ва
ундан пастга тушса, брокер буйруқни амалга оширади. Агар нархлар ушбу
даражагача етмаса (масалан, фақат 100,1 сумгача тушса), брокер ҳеч қанақа ҳаракатни амалга
оширши мумкин эмас. Лимитли буйруқнинг қисман бажарилишига ҳам йўл қўйилади, яъни
агар мижоз томонидан 500 та акцияни уларнинг ҳар бирини 100 сумдан сотиш учун буйруқ
берилса, бироқ харидор фақат 200 та акцияга топилса, брокер 200 та акцияни сотади.
Стоп-буйруқ (буферли буйруқ) – брокерга қимматли қоғозларни нархлар буйруқда
айтилган даражага етган вақтда харид қилиш ёки сотиш учун буйруқ. Бу
шуни англатадики,
«буфер нархи»га эришиш биланоқ буйруқ автоматик тарзда бозор буйруғига айланади.
Масалан, мижоз ўз брокерига муайян акциядорлик жамиятининг 200 та акциясини сотиб олиш
учун буфер нархини 800 сум қилиб белгиланган ҳолда буйруқ беради. Нархлар 800 сумга
етгнадан кейин, сотув учун кейинги таклиф бўйича битим амалга оширилади, ушбу таклиф
бўйича нарх 800 сумдан юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Буфер лимитли буйруқ - брокерга қимматли қоғозларни нархлар буйруқда айтилган
даражага етган вақтда харид қилиш ёки сотиш учун буйруқ. Яъни, «буфер нархи»га эришиш
биланоқ буйруқ автоматик тарзда (бозор буйуруғига эмас) лимитли буйруққа айланади.
Масалан, «100 та 500 дан «Тошкент гўшт», 480,5 дан паст бўлмаган лимитда сотилсин», деган
буйруқ шуни англатадики, ҳар бир акция учун 500 сумдан буфер нархига эришилганда
«Тошкент гўшт» нинг 100 та акцияси сотилдаи, лекин бир акциянинг рахи 480,5 сумдан кам
бўлмаслиги керак. Акс ҳолда буйруқ бажарилиши мумкин эмас.
Буйруқларга қуйидаги қўшимчалар берилиши мумкин:
«Бутунлай ёки ҳеч қачон» - бу буйруқ зудлик билан тўлиғича бажарилишини ёки бекор
қилинишини англатади.
«Ижро этилсин ёки бекор қилинсин» - буш уни англатадики, бундай гап киритилганда
буйруқ бажарилиши, ижро этилмаган қисми эса, бекор қилиниши мумкин.
«Очилиш вақтида» (ёки «ёпилиш вақтида») – бу буйруқ биржа очилганидан кейин (ёки
ёпилиши олдидан) биринчилар қаторида ижро этилиши лозимлигини билдиради.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
134
«Нарх пасайтирилмасин» (ёки «нарх кўтарилмасин») – бу қимматли қоғозлар майдаланган
ҳолларда ёки бошқа кутилмаган вазиятлар содир бўлганда буйруқда кўрсатилган нарх ҳеч
қачон тузатилиши мумкин эмаслигини англатади.
Буйруқлар, шунингдек, яна қуйидагиларга бўлиниши мумкин:
Кунлик бууйруқ - фақат мижоз томонидан кўрсатилган савдо кунида амал қилади. Барча
буйруқлар бир кунлик буйруқ сифатида эътироф этилади, агар бу алоҳида айтилмаган бўлса.
Очиқ буйруқ - мижоз уни бекор қилмаганга қадар ёки бажарилмагунича амал қилади.
«ўз зиммамга олмайман» буйруғи шуни англатадики, брокер мижознинг қимматли
қоғозлари билан битим тузиш имконияти бой берганлиги учун жавобгарликни ўз
зиммасига
олмайди. Бу буйруқ брокерга мижоз томонидан белгиланадиган лимит доираисда нархни ва
буйруқни бажаришнинг вақтини белгилаш бўйича ўз фикрларидан фойдаланиш имконини
беради.
Кўламли буйуруқ - мижознинг брокерга бир вақтнинг ўзида турли шартлардаги бир неча
лимитланган буйруқларни қаторисига бажариш буйруғини англатади. Буйруқнинг мақсади
қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишнинг энг қулай «ўртача» нархига эришишдан
иборат.
Муқобил буйуруқ - мижознинг у ёки бу қимматли қоғозларни харид қилиш ёхуд сотиш
топшириғини билдиради. Буйруқ мижоз томонидан кўрсатиган номларнинг бири бўйича
бажарилиши биланоқ, бошқа буюртмалар автоматик тарзда олиб ташланади.
ўтказма буйруқ - бир турдаги қимматли қоғозларни сотишдан тушган тушумлардан бошқа
қимматли қоғозларни харид қилишда фойдаланишни назарда тутади.
«ҳаммаси ёки ҳеч нарса» буйруғи – мижознинг қимматли қоғозлар туркумини бутунлай
сотиш ёки харид қилиш топшириғини англатади. Агар брокер мазкур шартни бажара олмаса
буйруқ бекор қилинади.
Бўлиб ўтган савдоларнинг натижаларига кўра брокер томонидан мижознинг буйруғи
бажарилмаган ҳолларда брокер унга бажарилмаганлик сабаблари ҳақида хабар қилади. Бунда у
талабномаларни савдоларга қўйиш, қимматли қоғозлар ва пул маблағларини олдиндан
муҳосара қилиш операциялари бўйича бажарган ишлари учун
мижоздан ушбу операцияларга
қилинган харажатларнинг қопланишини сўраш ҳуқуқига эга. Амалиётда аксарият кўп ҳолларда
брокернинг мижозлар билан битим тузмасдан кўрсатган хизматларига ҳақ тўланмайди.
Агар брокер битимни амалга оширса, у мижозга ҳисобот бериши керак. Унда аввал
тузилган топшириқ шартномасининг бажарилганлигини билдирган ҳолда, брокер мижозга
қатор ҳаракатлар ва тўловларни, шу жумладан, биржага ҳамда брокернинг воситачилик ҳақини,
депозитарийга хизмат ҳақини ва шу каби тўловларнинг амалга оширилишини таклиф этади.
Топшириқ шартномасининг бажарилиши жараёнида брокерлар ва уларнинг мижозлари
ўртасида юзага келган баҳслар, буйруқларга аниқ риоя этиш масалалари умумий белгиланган
тартибда биржанинг Низолар бўйича комиссияси томонидан ёки хўжалик суди органлирда
кўриб чиқилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: